Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси РФга киришда ёки Москванинг «Шереметьево» аэропорти орқали транзит ўтишда кўпга чўзилаётган текширувлар туфайли фуқаролардан қийинчиликлар юзага келаётганига доир мурожаатлар кўпайганини билдирди. Элчихона вазиятга ойдинлик киритиш учун РФ ТИВга мурожаат юборди.
«Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги судда Сардор Кариев адвокатлари Marion Biotech «бозорни йўқотмаслик учун» таркибида заҳарли моддалар бўлган арзон пропиленгликолдан фойдалангани ҳақидаги ўрганишларини тақдим этди. Болалар ўлимига айнан заҳарли пропиленгликоль сабаб бўлганди. «Газета.uz» репортажи.
Қирғизистонда соат 17:09 да содир бўлган зилзила кучи Наманган вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл). Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.
Чуст туманида сел вақтида 16 ва 14 ёшли қизларни уй девори босиб қолди. Уларнинг кичиги воқеа жойида ҳалок бўлди, каттаси эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Қорақалпоғистонда профилактика инспектори ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги фуқарони мажбуран шифохонага жойлаштириб, унинг уйи ва пулини ўзлаштириб олгани аниқланди.
Беруний туманида ўнга яқин боғча боласини олиб кетаётган Nexia ЙТҲга учради. Икки бола (6 ва 3 ёш) туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани ва уларнинг соғлиғи жойида экани билдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Президент таълим сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.
Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳарорат 34−39 даража, баъзи ҳудудларда +41 даражагача иссиқ бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шунингдек, чанг-тўзонли шамоллар эсиши этимоли бор.
Жиззах шаҳрида фуқарони 14 300 доллар эвазига АҚШга юборишини айтиб, Жанубий Африкага жўнатган шахс ушланди. У Африкада чорасиз қолиб кетган фуқаронинг вазиятини ўнглаш учун яна 6700 доллар олаётган пайтда қўлга олинган.
Қозоғистонда эркак ўз васийлигидаги ўзбекистонлик қиз жиянларига жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди. Ҳозирда 12 ва 17 ёшли қизларга васий тайинлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ширин шаҳрида Nexia 2 автомобили Жанубий Мирзачўл каналига қулади. Оқибатда ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлди.
Янгиқўрғон туманида 1995 йилда туғилган аёл оилада юзага келган келишмовчилик сабаб ўзини ёқиб юборди ва вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Beeline Uzbekistan мобил абонентлари интернет хизматлари ва бошқа хизматлар ишида узилишларга дуч келмоқда. Компания авария-тиклаш ишлари ҳақида хабар берди.
Чилонзорда Chevrolet Menlo, Nexia-2 ва икки «Жигули» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳатланди.
Тошкентдан чиқишдаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли кесишмасида янги туннель очилди. Энди Чорвоқ томон кетаётган ҳайдовчилар юқорида қайд этилган чорраҳада ҳосил бўладиган тирбандликда туришлари шарт эмас. Фото ва схема.
Қурбон ҳайити муносабати билан берилган дам олиш кунларида кимдир оиласи билан шаҳар айланган, сув ҳавзаларида чўмилган, яна кимдир тоғда. «Газета.uz» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари бу кунларни қандай ўтказаётганига қизиқиб, айрим ҳудудлардан фоторепортаж тайёрлади.
Бектемир туманида электробус ҳайдовчисини бир неча киши калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан 2 та енгил автомашина тўқнашгани сабабли келиб чиққани, терговга қадар текширув кетаётганини билдирди.
Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларга тушиб қолганда ҳимоялаш, қутқариш ва жонсизлантириш тартиби бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди.
Латвиянинг Kreiss компанияси ва Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўртасида 600 нафар ҳайдовчини ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
Энди мижозлар Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганда, Bosch брендининг ошхона жиҳозларини совға тариқасида олишади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг