Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 17−19 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
16 июнь куни эрталаб Ўзбекистондаги барча масжидларда Қурбон ҳайити намози ўқилди. PressPhoto.uz фотографи Мурод Юсуф «Газета.uz» учун Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасидан фоторепортаж тайёрлади.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди. Шундан сўнг Ўзбекистон президенти ўз рафиқаси билан Корея етакчиси ва унинг рафиқасини кузатиб қўйди.
Президент Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди ва Самарқанд шаҳрида «БМТ Туризм» бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Шундан сўнг давлат раҳбари Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шунингдек, давлат раҳбари жаҳоннинг турли минтақаларида давом этаётган уруш ва жанжаллар тезроқ барҳам топишини, Ер юзида доимо тинчлик ва осойишталик барқарор бўлишини тилади.
Иштихон туманида Nexia 3 йўл четида тўхтаб турган Isuzu’га бориб урилди. Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этди.
Шароф Рашидов туманида Cobalt электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёниб кетди. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Бу транспорт воситалари ёниб кетиши билан боғлиқ бир кун ичидаги учинчи ҳолат.
Сергели туманида Mercedes-Benz автобусида ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида жароҳати олганлар йўқ.
Учтепа туманида Mercedes-Benz русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Ёнғинга салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув сабаб бўлгани маълум қилинди.
Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Наманган вилоятидаги «Учқўрғон» чегара божхона пости сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Қурбон ҳайити муносабати билан 15−17 июнь кунлари Onix ТЖМда 2 сотих майдонли коттежларни 1,6 сотих нархида сотиб олиш имконияти мавжуд. Хонадонлар сони чекланган.
Тошкентдаги Вестминстер университети қошидаги лицей олдида жойлашган кўча қисми бир томонлама қилиб қўйилди. Асфальт янгиланиб, тўхташ жойлари чизилди. Лекин ҳайдовчилар улардан фойдаланмаяпти. Фото.
АҚШ Давлат департаменти ИШИДнинг контрабанда тармоғига алоқадорликда гумон қилинган уч нафар Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди.
Январь-май ойлари давомида Тошкент шаҳрида расман 393 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, уларда 29 киши ҳалок бўлган, яна 364 киши жароҳат олган. ЙТҲларнинг 61 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилган.
Тошкентда вафот этган Индонезия элчиси, Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигининг янги модели, «Док-1 Макс» суди бўйича 75,6 млрд сўмлик товон пули, 43 фоиздан ошадиган олий таълим билан қамров даражаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида оилавий келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжалда 62 ва 60 ёшли қайнота ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди.
Давлатга хиёнатда айбланиб, 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилган собиқ дипломат Қодир Юсупов бутун жазо муддатини ўтаб бўлгач, озодликка чиқди.
Жиззах вилояти Пахтакор туманида Nexia ва Cobalt машиналари тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.
Тўққизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, Comic Con Tashkent фестивали, спектакллар, кўргазмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкентда 131 ва 58-йўналишдаги иккита «гармошка» автобус тўқнашуви оқибатида тўрт киши жабрланди. ЙТҲ сабаби — оралиқ масофани сақламаслик.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг