Қашқадарё вилоятида 52 ёшли аёлнинг банк картасидан 2 млн сўм ўғирланди. Бу жиноятни шу вилоятда яшовчи йигит аёлга Telegram`да ҳавола юбориш ва карта маълумотларини қўлга киритиш орқали содир этгани маълум бўлди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Matiz йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Судлар ўтган йил охирида жиноий гуруҳларни аниқлаш бўйича ўтказилган рейдлар доирасида ҳибсга олинган яна уч кишига ҳукм чиқарди. Булар Азлархон Мухамеджанов, Суннатулла Холмурадов ва Умиджон Ўринов.
Ўзбекистон ва АҚШнинг махфий маълумотлар бўйича битими, 10 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон энергосекторига қайтган Petronas, Наманганда бошланган гуллар фестивалининг илк куни, Эрон президенти ҳалок бўлган авиафалокат тафсилотлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фарғонанинг Бувайда туманида мактаб директори рўмол ўраб келган 7-синф ўқувчисини калтаклади. Ҳолат туман ИИБ назоратига олинди, текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 21−22 май кечаси таъмирлаш ишлари туфайли ёпилади. Харита.
Божхоначилар Тошкент вилоятидаги чегара божхона постида транспорт воситаси юкхонасидан 1 дона Макаров пистолети, ҳарбий анжомлар ва тиғли совуқ қуроллар топди.
Олмазор туманидаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ва Шон-шараф давлат музейида 20 майдан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилади. Шу сабабли боққа кириш кириш вақтинчалик тўхтатилди.
Ўзбекистонда январь-апрель ойларида ичимлик ва оқова сув тизимларига 2600 га яқин ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Энг юқори кўрсаткич пойтахт, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, оқибатда жамият манфаатларига 51 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Наманган шаҳри бўйлаб 63-халқаро гуллар фестивалининг илк кунида гулларга бурканган автокарвон юриб ўтди. Байрам арафасида 45 млн тупдан зиёд гул ва бута экилди. Бу йил анъанавий тадбирда 6 млн киши иштирок этиши кутилмоқда. «Газета.uz» 23 июнгача давом этадиган фестивалдан фоторепортаж тайёрлади.
Сотиш, кўндириш ва ишонтиришнинг амалий усуллари жамланган Грант Кардоннинг «Савдо санъати» китоби ўзбек тилида чоп этилди.
Фарғона туманида Cobalt автомашинасидан қиймати 367 млн сўм бўлган 270 дона Хитойнинг Tecno Spark смартфони топилди.
Нуробод туманида 5 ёшли бола электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. «Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» фаолияти юзасидан текширув тайинланди.
Сурхондарёда Денов туман суди раиси ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Оқибатда у жароҳат олиб, машинадаги шериги вафот этган. Хизмат текширувида суд раиси Судьялар одоби кодекси талабларини бузган деб топилган ва ваколати муддатидан аввал тугатилган. Бунинг терговга дахли йўқлиги айтилмоқда.
Ёмғирли ва салқин ўтган дам олиш кунларидан сўнг Ўзбекистон бўйлаб чоршанбагача қуруқ об-ҳаво ҳукм суради, ҳарорат 24−29 даражагача исийди. Пайшанбадан бошлаб айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ бўлади.
Суд 2023 йил охирида Тошкентда ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга нисбатан ҳукм ўқиди. Алибек Файзиев 12 йилга ва Олимжон Амонов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.
Пастдарғом туманида 15 ёшли бола 6-синф қизга севишини айтгани учун қизнинг акаси томонидан «самосуд» қилинди. Йигит боланинг сочи ва қошини қайчи билан қирққан ва тан жароҳати етказган. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.
Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.
Тармоқларда Ангрен туманида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳолат хусусий компанияга қарашли темирйўлда, юк тушириш қоидаларига амал қилинмагани оқибатида содир бўлганини билдирди.
Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда 20 май соат 09:00 дан 21 май соат 21:00 гача ичимлик суви бўлмайди. Бу пайтда режали профилактика ишлари амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг