Тошкент туманида 5 ёшли бола назоратдан четда қолгани сабаб сув крани учун ўрнатилган ўрага тушиб қолди. ФВБ ходимлари уни соғ ҳолда чиқариб, яқинларига топширди.
Музработ туманида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Сobalt ҳайдовчиси 2 нафар болани уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди.
Uzbekistan Airways Qanot Sharq хусусий авиакомпаниясидан иккита Airbus А330 самолётини экипажлар билан ижарага олди. Битим бир йил муддатга имзоланди.
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 бараварида бож белгиланмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.
Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки уларни пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Сенат тегишли қонунни маъқуллади.
2023 йил декабр ойида ўтказилган рейд чоғида қўлга олинган Баҳодир Султонов ва Ниёз Ибодовга суд ҳукми ўқилди. Улар жуда кўп миқдорда товламачилик қилганликда айбдор деб топилган.
Қорақалпоғистон ва 5 та вилоятда 66 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинчалик узилди. Бунга жойларда кузатилаётган кучли ёмғир ва шамол оқибатида 6−10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиб қолиши сабаб бўлган.
Сенаторлар Солиқ кодексининг 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни маъқуллади. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 735 млрд сўм жарима солинган.
Zoom орқали ўтказилган мажлисда ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машраповга ҳайфсан берилди. У йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.
Марказий Осиёнинг ташқи душманлари ҳақида гапирган Тоқаев, Тошкентга келган Малайзия бош вазири, Аи-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатадиган БНҚИЗ, бир йил аввалгидан кўпроқ Шенген виза олган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида уйи деразасини тош отиб синдирган қўшни болани қўрқитиб қўйиш учун машинаси юкхонасига солиб ҳаракатланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
Экология вазирлиги Тошкент атмосферасида PM2,5 заррачалари кўпайишининг сабабларини санади. ЖБ ҳамкорлигидаги ўрганишларда ҳаво ифлосланиши асосан табиий чанг (36 фоиз) туфайли юзага келаётгани аниқланган. Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти, транспортлар ва саноат корхоналари ҳам ўз улушига эга.
Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.
У опаси каби орқа мушак атрофияси ташхиси билан туғилган. Шу касаллик сабаб 12 ёшида опасидан айрилган — шифокорлар унинг ҳам кўп яшамаслигини айтган. Аммо у ҳаётга ташналиги сабаб, тўқиш баҳона, ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди. Бу ҳикоя — «Ирода» лойиҳасининг илк қаҳрамони Феруза Шоджонова ҳақида.
Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шундан 740,5 млрд сўми жисмоний, қолгани эса юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. «Ўзсувтаъминот» вакилига кўра, энг кўп қарздор ҳудудлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳисобланади.
Еврокомиссия маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари Шенген визасини олиш учун 46,5 мингта ариза топширди (+17,7 фоиз), шундан 38,33 минг нафар мурожаатчи ижобий жавоб олди, бу 2022 йилги кўрсаткичдан 16,7 фоизга кўпроқ. Шунингдек, рад этилган аризалар улуши бироз ошган.
Сойибободлик 22 яшар Зиёда Жўрабоевани Гулистон туманида кўпчилик танийди. У беш йилдан бери трактор ҳайдайди. «Одам ҳаётга бир марта келади, шу боис ўз қизиқиши билан яшаши керак», — дейди у. «Газета.uz» мухбири Сирдарёга бориб, тракторчи қиз билан суҳбатлашди.
Тўққизта кинопремьера, «Тепло» ярмаркаси, Тоҳир Содиқов, «Юлдузли оқшом» концертлари, ижодий маҳорат дарслари, спектакллар, «Европа куни» фестивали ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик икки ёшли қиз ватанига қайтарилди. У ёрдам сўраб болалар омбудсманига мурожаат қилган бувисининг қарамоғига топширилди.
Uzbekistan Airways «Ҳаж-2024» дастури доирасида 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади. 15 минг 130 нафар зиёратчи Boeing 767 самолётларида ташилиши, уларга аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида иссиқ нонушта, парвоз давомида эса махсус таомлар тарқатилиши режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг