3 июндан Андижон-Термиз ва Тошкент-Андижон, 6 июндан эса Андижон-Қўнғирот йўналишида қўшимча поездлар қатнай бошлайди.
Ўрта Чирчиқ туманида 5 нафар шахс 5 туп чинор дарахтини кесиб, бозорда сотмоқчи бўлгани аниқланди. Суд уларнинг икки нафарига 2 йил, уч нафарига эса 1 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Ҳарорат +17…+22 даражагача пасаяди. Жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида Россиядан олиб келинган 3 дона Макаров, 1 дона ТТ пистолети ва патронларини сақлаб келган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Шароф Рашидов туманида 2 та Howo ва Sany юк машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Шавкат Мирзиёев телефон орқали Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади. Ўзбекистон президенти унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади.
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Японияга қарши U-23 финалини эслаб, жамоа пенальтидан унумли фойдалана олмай, мағлуб бўлгач, 3 кун ухламай чиққанини айтди. «Унинг ўрнида ўзим бўлсам дедим. Биттагина тўп-а!» деган президент жамоанинг Олимпия ўйинларига йўлланма олганини катта ютуқ деб атади.
Ўзбекистон бозорига ELLE медиа бренди кириб келади. ELLE Oʻzbekiston ходимларни ишга қабул қилишни бошлади.
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 80 сотих нотурар ерни 160 минг долларга, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2,1 гектар ерни 36 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Уларга нисбатан иккита модда бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Тошкентда ўгай онасининг қийноқ ва зулмлари сабаб уйидан чиқиб кетган вояга етмаган бола ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Бола қаровсиз қолиши натижасида унинг таълим олиши ва тарбияси издан чиқиб кетган, деб ёзди ИҲМА.
Ўзбекистонда энг қадимги ўтмишдан то яқин тарихгача бўлган даврни ўз ичига олган «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади. «Агар тарихимизни дунёга тараннум этмоқчи бўлсак, халқимизнинг миллий ғурурини кўтармоқчи бўлсак, буни биринчи навбатда кино ёрдамида амалга оширишимиз керак», — деди президент.
Тошкентда очилган Ботир Зокиров ҳайкали, 23 майдан бошланадиган Ҳаж мавсуми, ёмғирдан сўнг сув босган Тошкент кўчалари, собиқ бош прокурор ўғлининг Дубайдаги офислари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент аҳолисининг шикоятлари сабаб ҳокимият яқин 2 ойда барча LED экранлардаги рекламаларнинг ёруғлик даражасини текшириб чиқмоқчи. Дастлабки ўрганишларда уларнинг 90 фоизидан кўпи меъёрдан ортиқ ёруғлик тарқатиши аниқланган. Энди ушбу тартибни бузган экран эгалари электр тармоғидан узиб қўйилади.
2024 йилнинг 14 май куни Ереванда бўлиб ўтган ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг 33-йиллик йиғилишида «Асакабанк» Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича «Энг фаол эмитент банк» сифатида эътироф этилди.
19 май куни «Янги Ўзбекистон» боғида «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари бўлиб ўтади. Бош соврин — 10 млн сўм.
Фуқаролар кўчмас мулк хариди учун шартнома тузаётганда ноқулай шароитга тушиши ёки фирибгарга алданиб қолиши мумкин. «CaEX Бизнинг уйлар 2024» кўргазмасида экспертлар шартномада нимага эътибор бериш кераклиги, бошқа давлатларда харидор ва давлат бюджети қандай суғурта қилинишини тушунтирди.
Майдан сентябрь ойига қадар Тошкентнинг қатор чорраҳа ва кўчаларида реконструкция ишлари олиб борилади. Жараён соат 22:00 дан 06:00 гача бажарилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик «иш жараёнида ноқулайликлар туғилиши муқаррар экани», бироқ барча имкониятларни ишга солишини билдирди.
Тошкент метрополитени ходимаси фирибгарликда гумонланиб ушланди. У фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани айтилмоқда.
Халқаро журналистлар Дубайдаги мулк эгалари ҳақида маълумот берувчи Dubai Unlocked суриштирувини эълон қилди. Унда Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг ўғли — қидирувга берилган Алишербек Қодировнинг умумий қиймати деярли 8 млн доллар бўлган 4 та офисга эгалик қилиши айтилган.
Telegram каналларида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида бола ўғрилари пайдо бўлгани билан изоҳланган видеолар тарқалди. Икки вилоят ИИБлари ушбу хабарлар асоссиз экани, видеоларда эса бошқа ҳолатлар тасвирланганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг