Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги вазият туфайли 15 апрелга белгиланган Тошкент-Тель-Авив-Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.
15 млн сўмни олаётган вақтда Кўкдала тумани ҳокимининг муқаддам талон-торож қилишда судланган ўринбосари қўлга олинди, деб хабар бермоқда ДХХ. Шунингдек, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи (муқаддам судланган) ҳам қўлга олинди.
25−30 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Chery Beijing International Automotive Show ва Chery Global Dealer Conference доирасида Chery компанияси ривожланишнинг янги стратегия, технология ва моделларини тақдим этади.
Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари, журналист, ёзувчи, шоир ва драматург Эркин Самандар 90 ёшида Урганчда вафот этди.
Тошлоқ туманидаги мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси билан қарама-қаршилик сабабли унинг қариндошлари томонидан дўппосланди. Ҳолат ИИБ назоратига олинди, тергов ҳаракатлари бошланди.
Тошкент шаҳрида 14 апрель куни биатлон чемпионати доирасида марафон ўтказилиши муносабати билан Янги Ўзбекистон кўчасининг катта қисмида транспортлар ҳаракати соат 6:00 дан 14:00 гача тўлиқ чекланади.
Электрон сигареталар импорти учун тақиқ, поезд дизайни лойиҳаси учун 100 млн сўмлик танлов, Сидней тажрибаси асосида ободонлаштириладиган Тошкент маҳаллалари, сув тошқинлари сабаб халқаро форумни кейинга қолдирган Тоқаев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев Акбаробод маҳалласидаги 2007 йилда кимё-технология лицейи тасарруфига ўтказилган мактабни қайтаришни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бинонинг атиги 30 фоизидан фойдаланилмоқда.
Бухоро вилоятидаги тўйда 53 киши, жумладан, 13 нафар бола заҳарланди.
15 апрелдан Тошкент шаҳри иссиқ сув таъминотида тўрт кунлик узилишлар бошланади. Veolia Energy Tashkent жадвални эълон қилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Click компанияси томонидан Inson Uchun хайрия платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. У хайрия қилувчилар ва хайрияга муҳтожлар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради.
Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини олиб кириш ва сотишни тақиқлаш, шунингдек, ушбу чекловларни бузганлик учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ўқувчилари орасида электрон сигаретлардан фойдаланиш кўпайганини қайд этмоқда.
Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ЙТҲга учради. Унинг машинасига орқадан юқори тезликда келган Monza урилган. ЙҲХБ ҳодисада жами 3 машина иштирок этгани, ҳеч кимга жароҳат етмаганини маълум қилди.
Жиззахда Yutong автобуси Howo юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси жароҳатланди.
Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида 4477 киши оиладаги зўравонлик моддалари бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилди.
Йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда 318 киши шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланиб, судланди. Яна 40 киши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилишда айбдор деб топилди.
Қутқарувчилар Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида чўкиб кетган эркакнинг жасадини топди. У Хитой фуқароси бўлиб чиқди. Эркак сувга чўкиб кетган аёл ва бола (Россия фуқаролари)ни қутқаришга уринган.
Юнусобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи 49 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Эркак спортчи қизига Осиё ўйинларида қатнашиш учун чет элга чиқишига рухсат бермай, хорижга чиқиш паспортини олишига тўсқинлик қилгач, бу ишга болалар омбудсмани ва бошқа идоралар аралашди. Натижада ота қизига бу жараён учун рухсат берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг