ОТБдан электромобилларни оммалаштириш учун $170 млн, Тошкентда тупроқ босиб қолиб вафот этган 2 қурувчи, метрополитендаги узилишлар сабаби, $75 мингга сотилган энг қиммат авторақам, Андижон давлат университетидаги 39,3 млрд сўмлик талон-торож ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
01 777 RRR автомобиль рақами кимошди савдосида 894 млн сўмга сотилиб, Ўзбекистонда юридик шахслар учун энг қиммат «чиройли» рақам бўлди. Бир ярим соатлик савдода нарх 3 баробарга ошди.
«Газета.uz»да эълон қилинган мақоласи бошқалар томонидан бир неча бор ўзлаштирилиб, улар номидан ҳатто илмий нашрларда ҳам эълон қилинган профессор Мавлуда Аббосова-Юсупованинг ёзишича, жазосизлик сабаб «гуллаб-яшнаётган» плагиат Ўзбекистон илм-фани нуфузига катта зиён етказмоқда.
Учтепа туман ҳокимлиги коллектор қурилишида 5 нафар ходимни тупроқ босиб қолганини маълум қилди. Қайд этилишича, улардан 2 нафари вафот этди, 1 нафари касалхонада, қолганларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Тошкент метрополитени йўловчилар кўпайиб, вагонга ортиқча юклама тушаётгани сабаб кўп бузилиш бўлаётганини айтди. Бунда тўлиб келган вагонга чиқмай, кейингисини кутиш тавсия қилинди. Тиқилинчни камайтириш учун йил охиригача «Чилонзор» йўлига ҳам 5 вагонли поездларни синов учун қўйиш режа қилинмоқда.
Тошкентнинг Учтепа туманида уч нафар қурувчини тупроқ босиб қолгани айтилмоқда. Улар ФВБнинг 16 нафар қутқарувчилари томонидан 2 соатдан буён қидирилмоқда.
«Чилонзор» қозонхонаси фаолиятини тўхтатиши сабаб Чилонзор ва Учтепа туманларининг бир қанча ҳудудларида 12 октябрда иссиқ сув таъминоти ўчирилади.
Ўзбекистон ССР Қурилиш вазирлиги, Наманган ва Самарқанд вилоятларини бошқарган Назир Ражабов 84 ёшида вафот этди.
12−13 октябрь кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳри аҳолиси 10−17 октябрь кунлари Янгиҳаёт туманидаги мавзе ва кўчаларни номлаш бўйича таклифларини йўллаши мумкин. «Газета.uz» аввалроқ пойтахтдаги 200 га яқин географик объектнинг номи йўқлиги ҳақида ёзганди.
Тошкентда 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси телефондан фойдаланиб кетаётганда, светофорда турган бошқа машинага катта тезликда бориб урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси жабрланган.
Андижон давлат университетида талабаларга ортиқча стипендия ҳисоблаш, ТТЖдан тушган пулларни ўзлаштириш ва талабаларга ҳисобланган рағбатлантириш маблағлари тарқатмаслик йўли билан жами 39,3 млрд сўм нақд пул талон-торож қилингани аниқланди.
Хитойдан автомобиль қисмлари юкланган 22 контейнерли поезд душанба куни «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон — Афғонистон» транспорт йўли орқали Афғонистонга келди.
Андижонда ер майдонларини жами 48 минг долларга сотмоқчи бўлганлар, Қорақалпоғистонда эса 85 млн сўмга давлат ерини фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс гумонланувчи сифатида ушланди.
Термиздаги «Айритом» чегара божхона постида Афғонистондан кириб келган юк поездининг остида 2,14 кг опий яширилгани аниқланди.
Ўзбекистон Экология вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда Тошкент ботаника боғи фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳасини тайёрлаганини маълум қилди. Вазирлик унинг маданият ва истироҳат боғига айлантирилишини тасдиқламайди, дейилади баёнотда.
Болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонун лойиҳаси, зилзиладан сўнг Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами, электроскутер ва самокатларни давлат рўйхатига олиш режаси, ишдан олинган «Афросиёб» поезди бошлиғи, Yandex Go атрофидаги янгиликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Суд қарорлари билан «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 11 та ноқонуний бино бузиб ташланди. Ушбу ҳудуддан 39,8 гектар ер ижарага ва қурилиш учун ноқонуний равишда берилгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Айни пайтда бузилган бинолар ўрнига дарахтлар экилмоқда.
Пойтахтда ҳаракатланувчи 14 ва 89-сонли автобусларнинг йўналишларига ўзгартириш киритилмоқда.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида уй эгалари жўмракдан қонли сув келаётгани, болалар касал бўлиб қолганидан шикоят қилди. Ҳокимликка кўра, ҳолат кушхонадаги оқова сув ва ичимлик суви қувури тешилгани учун қўшилиб кетиши сабабли кузатилган. Ичимлик суви қувури янгиланмоқда, дейилади хабарда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг