Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш, жумладан, сунъий қопламани мустаҳкамлаш ишлари бошланди. Uzbekistan Airports жараён парвозларга таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент ботаника боғи пойтахт ҳокимлигига берилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасидан чиқарилганини маълум қилди. Лойиҳадан ҳокимликлар назоратига ўтиши мумкин бўлган яна 261 та боғ ўрин олган.
Апелляция суди аввалроқ 7 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этилган блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.
Фанлар академияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини «ниҳоятда салбий руҳда қабул қилди». Ташкилот ҳужжатни ишлаб чиқувчига ўз эътирозларини юборди ва Ботаника боғини рўйхатдан чиқариб ташлашни талаб қилди.
Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида кўкрак қафасига копток тегиб, ҳушини йўқотди. Ўқувчи шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этди.
«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги вакили — Quramax Medical МЧЖ сотуви 9 ой олдин тўхтатилган бошқа дорилар сотилишига рухсат сўрамоқда. Адвокат ҳозирда 50 турдан ортиқ, қиймати 28 млрд сўмлик шундай дорилар борлиги ва уларнинг сифатсизлигини тасдиқловчи факт йўқлигини билдирди.
Истанбул-Тошкент йўналишидаги самолёт йўловчиси Жиноят кодексининг 276-моддаси бўйича қидирувга берилгани маълум бўлди. Бу унга нисбатан бортда сигарет чеккани учун жарима расмийлаштирилаётган вақтда аниқланди. Эркак қўлга олинди.
Repost.uz нашри ўз ходими Виолетта Мустафина блогер Амирхон Шамсиддиновнинг итни тепмоқчи бўлган видеосини эълон қилганидан сўнг ундан таҳдидлар олгани ҳақида хабар берди. Масс-медиа фонди блогернинг таҳдид ва ҳақоратларини «мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган» деб атади.
«Олма» қатламачалари, товуқ ва пишлоқли ёки шоколад пастали слойка, нок ҳамда бананли қатламачалар — Zira.uz қатлама хамир ва турли маҳсулотлардан фойдаланиб, ширин ва мазали пишириқларни тайёрлаш рецептлари билан бўлишади.
Ботаника боғини Ўзбекистон ҳукуматининг истироҳат боғларини бошқариш тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ва унга миллий боғ мақоми берилиши керак, дея маълум қилди Экопартия. Аввалроқ Ботаника боғини Фанлар академиясидан ҳокимлик тасарруфига ўтказиш режаларидан хавотир билдирилган эди.
Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви, Россиядан Ўзбекистонга 7 октябрдан газ етказиб бериш бошланиши, «Москва-Тошкент» рейси бортида вафот этган йўловчи, Yandex.Go`дан рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлашни талаб қилган Солиқ қўмитаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Яллама» назорат-ўтказиш пунктида Тожикистон давлат рақамига эга фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди.
Бешта кинопремьера, кўргазмалар, концертлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, ҳакатонлар, зиёфатлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Москвадан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Эркак бортда вафот этди.
NRG вакиллари қайси турар-жой мажмуаси сизга мос келишини аниқлаш учун 6 та савол тайёрлашди. Охирида эса ўз турар-жойни ўзгартиришга қатъий қарор қилганлар учун совға бор.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ҳар олти ойда маҳаллий кенгашларда, марказий ва оилавий поликлиникалар бош шифокорлари эса маҳаллаларда ҳисобот бериб боради.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат мукофоти олган санъаткорлар ҳақидаги портал учун қарийб 500 млн сўм ажратиш ҳақида буйруқ имзолади. Унга дастлаб 10 нафар санъаткорнинг маълумоти киритилади. Май ойида маданият марказлари веб-сайтини яратиш учун 530 млн сўм ажратилган, лекин сайт ишламаяпти.
Тошкент туманидаги манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хўжалиги ҳудудидаги 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахтлари кесиб ташлангани, дарахтларнинг 103 тупи эса масъулиятсизлик сабаб қуриб қолишига олиб келингани аниқланди.
Тошкент вилоятида 3 туп ўсиб турган чинор кесиб кетилди. Оқибатда табиатга 148,7 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона шаҳрида эса 1 туп кўп йиллик чинор кесиб ташланган. Ҳуқуқбузарларни ва зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб ўтгач, шанба куни кундузи нам ҳаво массаси Ўзбекистондан чекина бошлайди ва республика бўйича яна ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади. Якшанба куни ҳарорат +22…+27 даражани ташкил этади. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг