«Газета.uz» Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлашдан жабрланганлар билан суҳбатлашди. Гувоҳлар портлаш зарбаси уларни қандай орқага улоқтириб юборганини сўзлаб беришди ва уйидаги вайроналарни кўрсатишди. Портлаш сабаби эса ҳануз номаълумлигича қолмоқда.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига Бердияр Жоллибеков, Наманган давлат педагогика институтига эса Баходир Хусанов ректор бўлди.
Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 8 ойда 5772 та ЙТҲ содир этилган. Унда 5448 нафар киши жароҳатланган, 1415 нафар киши эса вафот этган. Аввалроқ мамлакатда январь-июль ойларида 1115 киши ЙТҲ оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тошкент туманида фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинадиган бўлди. У бир неча кун олдин белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани учун 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилганига қарамай, бу ҳаракатини қайта содир этган.
ФВВ маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган. Уларда 287 киши вафот этган бўлса, 300 га яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳодисаларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим мавзе ҳамда маҳаллаларга, шунингдек, 3 та АГТКШга 29 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 га қадар газ етказиб бериш тўхтатилади.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 октябрдан 6 октябргача иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада чиққан кучли портлаш тафсилотлари: ёнғин келтирган зарарлар, вафот этган ва жароҳатланганлар, «Ан-Наср» футбол клубидан кетган Жалолиддин Машарипов, Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча электропоезд ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган. Ҳеч ким жароҳат олмади, дейилади хабарда.
Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни очган тадбиркорларга битимга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2024 йил 1 октябргача узайтирилди.
Сергели туманидаги портлаш оқибатида 592 та хонадон, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етди, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.
Ўт ўчирувчилар Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонадаги ёнғинни 8 соат давомида ўчирди. ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссиясига уч кун муддатда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш сабабларини ўрганиш, талафотларни бартараф этиш ҳамда фуқароларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилди.
Пайшанба тонги барчани ларзага солган Сергелидаги портлаш ҳақидаги хабарлар билан бошланди. Омборхонадаги чақнаш оқибатида кўплаб уйлар ва тижорат биноларига зарар етди, 160 дан ортиқ фуқаро жароҳатланди, 16 ёшли бола вафот этди. «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам ушбу ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади.
Байрам муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига Afrosiyob электропоездларининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Сергелидаги портлаш юз берган вақтида одамлар уйқуда эди. Кўпчилик довдираб қолган, кимдир зилзила бўлаяпти деб ўйлаган, бошқаси боласини бағрига босиб, кўчага отилган. Ҳодисада жабрланган сергелиликлар биринчи таассурот ва энди нима қилмоқчи эканликлари ҳақида «Газета.uz»га гапириб берди.
«Газета.uz» мухбирлари Тошкент шаҳри Сергели туманидаги портлаш содир бўлган жойдаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. У ерда ёнғинни ўчириш давом этяпти. Портлаш оқибатида очиқ майдонда сақланаётган автомобилларга ҳам зарар етган.
Сергели туманидаги портлаш бўйича ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. «Ҳозирда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Сергели туманидаги омборхонадаги портлаш оқибатида талафот кўрган ҳар битта хонадон инвентаризациядан ўтказилмоқда, деди туман ҳокими Элбек Шукуров. У етказилган зарар тўлиқ давлат томонидан қопланишини таъкидлади. Ҳудудда аҳоли учун овқатланиш ва тиббий хизмат кўрсатиш пунктлари ташкил этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг