Президент фармонига кўра «Ўзсувтаъминот», «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ва «ТошуйжойЛИТИ» АЖлари акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди.
Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Урганч, Хива ва Бухородан Тошкентга, шунингдек, Тошкентдан Бухоро вилоятининг айрим туманларига қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Президент қатағон қурбонлари яшаган маҳаллаларда уларнинг номлари, фаолиятини муҳрлаб қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Навоий вилоятида ўтказиладиган «Стихия» фестивали танқидларга учрагани ортидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдириб, менталитетга хос бўлмаган ҳар қандай тадбирга қарши эканини маълум қилди. «Маънавиятимизга зид бўлган ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган», — дейилади унда.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида ёши 100 га етган «Бўзсув ГЭС-1» станцияси модернизациядан сўнг яна ишга туширилди. Эндиликда ГЭС йилига ўртача 44,4 млн кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Байрамона ош, қозон кабоб, товуқли ҳамда қийма кабоб, жульен сомса, тандир сомса, чак-чак, «Мидия» пахлаваси, безе ва ёнғоқли печеньелар — Zira.uz Мустақиллик байрамида тайёрлаш учун мазали ва фойдали, қолаверса, дастурхонингизга кўрк бериб турувчи таомлар ва ширинликлар рўйхатини тақдим этади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджет доирасида мажбурий овоз бериш ҳолатлари ҳақида Open Budget порталида хабар беришга чақирди. Ушбу қоидабузарлик учун 16,5 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача жарима назарда тутилган.
Икки кун давом этган ёмғирлардан сўнг Ўзбекистонда байрам кунлари қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, кундузи ҳарорат +30, кечаси эса +14 даражагача салқин бўлади.
Ўзбекистонда болалар муассасалари яқинида хавфсиз кўчалар яратиш маданияти мавжуд эмас. Юзлаб одамлар ҳафталаб президент иштирокида очилган Республика болалар кутубхонаси яқинидаги ҳудудни ободонлаштирди, бироқ яқин атрофдаги кўчалар ва чорраҳани тартибга келтиришни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмади.
Нукусдан тахминан 150 км узоқликда, Мўйноқ туманида, маҳаллий аҳоли «Суви дуччи» (ўзбекчасига «суви чучук») деб атаган, хариталарга Судочье номи билан киритилган кўллар тизими бор. У ерга борадиган тўғри ва текис йўл йўқ, шу боис масофани босиб ўтишга 4 соатча вақт кетади. «Газета.uz» репортажи.
31 август ва 1 сентябрь кунлари кечки соатларда Тошкентдаги Янги Ўзбекистон кўчаси транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Қардош шаҳар алоқалари ўрнатилганига 50 йил тўлиши муносабати билан Тошкентга Американинг Сиэтл шаҳри делегацияси ташриф буюрди. Делегация вакиллари рамзий боғларнинг ҳолати ҳақида суҳбатлашди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентдаги «Сиэтл» боғи ҳудуди қайта тикланишига умид билдирди.
Тошкентнинг 8-март, Меҳржон ва Сурхон кўчалари кесишмаси яқинида, катта бир дарахт соясида мовий бир будка бор. Баъзида унинг олдида улкан навбатлар пайдо бўлади. Бу ерда 30 йилдан бери олмослик Абдувосит Маҳмудов қиёмли газ-сув сотади. «Газета.uz» 75 ёшли отахоннинг ҳикоясини ҳавола қилади.
Транспорт вазирлиги Тошкент метрополитенининг янгиланган харитасини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда хаританинг бошқа норасмий вариантлари ҳам тарқалди.
2 сентябрдан Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Миллий ипак музейида анъанавий ўзбек сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган 20 та экспонат намойиш этилади. «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да минтақа мамлакатларининг 150 га яқин либоси ҳам тақдим этилади.
Зангиота туманида бир кун аввал бедарак йўқолган 2 ёшли бола кўнгиллилар ёрдамида қидириб топилди. Кечаси боланинг жасади уй яқинидаги қудуқдан топилган. Туман прокуратураси тергов олиб бормоқда.
Талабалар учун янги турдаги стипендия жорий этилади, мактаб директорларига қатор ҳуқуқлар берилади, «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси ўтказилади, ички ишлар ҳодимлари фуқаролар билан ишлаш бўйича ўқитилади, субсидия энди онлайн ажратилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?
29 август куни «Оқ-қовоқ ГЭС-10» станцияси модернизациядан сўнг яна ишга туширилди ва унинг қуввати 39,7 МВтга етказилди. Лойиҳа қиймати 18,5 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
Jizzakh Auto томонидан 50 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомашинасини Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари учун етказиб бериш бошланди.
Шавкат Мирзиёев «мамлакатдаги биринчи шундай имкониятга эга бўлган» Миллий тиббиёт маркази, шунингдек, оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари марказидаги шароитлар билан танишди. У муассасалардаги жиҳоз ва шароитларни президентга эмас, балки халққа кўрсатиш кераклигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг