Бугун Ўзбекистонда ўқувчилар сони (6,24 млн) мактабларнинг лойиҳавий қувватидан (5,06 млн) сезиларли даражада ортиб кетган. Вазият шу ҳолда ривожланиб борса, ўртадаги фарқ 2 млнтага етади, дея маълум қилди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. У мактабларда жой етишмаётганининг икки асосий сабабини айтиб, муаммони ҳал этиш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди.
Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида болалар учун шароит ёмонлиги ва унинг талабга жавоб бермаслиги аниқлангач, 2 май куни меҳрибонлик уйидаги 65 нафар тарбияланувчиларининг 10 нафари яқин қариндошлари оиласига, 55 нафари Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйига кўчирилди.
Фарғона вилоятида Damas автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳатидан шифохонада вафот этган.
Коронавирусга қарши вакцинадан инфекцияга қарши антитаначалар узоқ муддат сақланмаса, бу эмлаш ҳам худди грипп вирусига қарши эмлаш каби ҳар йили ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг асосчиси ва раҳбари Сурат Икромов 76 ёшида вафот этди.
1 млн доллардан ортиқ маблағларни юк поезди орқали ноқонуний йўл билан Қозоғистонга олиб чиқиб кетишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гулистон шаҳрида 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга хужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди.
Маданият вазирлиги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдидаги концертда СССР байроғи кўтарилгани юзасидан муносабат билдирди. Вазирлик концерт дастурининг ҳамкори эканлиги ва фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгар эканлигини айтди. Маданият вазирлиги миллийлик ва тил тарғиботини амалга оширганда, уларни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки намуна кўрсатган ҳолда етказиш лозимлигини таъкидлади.
1 майдан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланган бўлиб, ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқароларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланган.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.
Россиянинг Томск шаҳрида Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклади. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг тегишли идораларига сўров юборди.
2 май ҳолатига кўра Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси, шунингдек, бир қатор таълим ва тиббиёт муассасалари, хизмат кўрсатиш объектлари икки ҳафтага карантинга ёпилди.
Биринчи чоракда Ўзбекистонда 1491 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 394 киши вафот этди, 1168 киши жароҳатланди.
Бувайда туманида Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди.
Туркияда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши олдини олиш учун Ўзбекистондан бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқоблари инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди.
Ҳафта давомида айрим вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши оқибатида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди.
Тошкентда йўловчи автобуси бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборди. Енгил тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Асака туманидаги «Халқ банки» филиали ходимлари 158 нафар фуқаронинг жами 90,3 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган. Бундан ташқари, банк филиали собиқ раҳбари ва бошқалар кредит маблағини тўлиқ сўндириш учун тўланган 58 млн сўмни банкка кирим қилмасдан ўзлаштирганлиги аниқланган.
Seoul Riverside турар-жой мажмуаси — бу шахсий вақти, шунингдек, қулайлик ва жимжитликни қадрловчилар учун ҳақиқий топилма. Сиз ҳам ушбу турар-жой мажмуасидаги уйлардан бирининг эгасига айланинг ва барча қулайликларга эга бўлинг (Реклама ҳуқуқлари асосида).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг