Жамият

Кўп хотинлик ва қонуний никоҳсиз туғилиш ҳолатлари ортмоқда — Қонунчилик палатаси
5 сентябрь 2023, 14:21

Кўп хотинлик ва қонуний никоҳсиз туғилиш ҳолатлари ортмоқда — Қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатаси мажлисида диний расм-русумларга кўра тузилган никоҳлар сони ва бунинг ортидан кўп хотинлик ортаётгани билдирилди. Шунингдек, қонуний никоҳсиз туғилган болалар сони ҳам ошган. 2020 йилда 16 564 та шундай ҳолат қайд этилган бўлса, 2022 йилда рақамлар 18 955 тага етган.

Каттақўрғондаги университетда плита талабалар устига қулагани юзасидан жиноят иши очилди
5 сентябрь 2023, 12:08

Каттақўрғондаги университетда плита талабалар устига қулагани юзасидан жиноят иши очилди

СамДУ Каттақўрғон филиалида темир бетон плитаси қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатлангани бўйича Жиноят кодексининг 258-моддаси билан жиноят иш қўзғатилди.

ОТМларда контракт миқдори оширилмайдиган бўлди
5 сентябрь 2023, 11:50

ОТМларда контракт миқдори оширилмайдиган бўлди

Ўзбекистондаги давлат ОТМларида 2023/2024 ўқув йили учун барча босқичдаги тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди. Табақалаштирилган контракт миқдори ҳам ўтган йил учун белгиланган миқдорда ўзгаришсиз қолади.

Ўзбекистонда 7 ойда салкам 4,8 мингта ЙТҲ содир этилган, уларда 1115 киши вафот этган
5 сентябрь 2023, 11:50

Ўзбекистонда 7 ойда салкам 4,8 мингта ЙТҲ содир этилган, уларда 1115 киши вафот этган

Ўзбекистон ҳудудида 2023 йилнинг 7 ойида 4772 та ЙТҲ қайд этилган. Уларда 1115 киши вафот этган, 4564 нафари тан жароҳатлари олган.

Ўзбекистон ёш архитекторлари уюшмаси тузилди
5 сентябрь 2023, 10:53

Ўзбекистон ёш архитекторлари уюшмаси тузилди

«Юксалиш» ҳаракати қошидаги «Шаҳарсозлик тўлқини» ташаббуси асосида Ўзбекистон ёш архитекторлар уюшмаси ташкил этилди.

Ўзбекистонда ўтган 7 ойда қарийб 22 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди
5 сентябрь 2023, 10:32

Ўзбекистонда ўтган 7 ойда қарийб 22 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди

Ўзбекистонда йилнинг дастлабки 7 ойида қарийб 21 871 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Қайд этилган ҳолатларнинг 84,7 фоизи оилаларда содир этилган.

Ётоқхона учун онлайн ариза жавоби чиқмаган талабалар нима қилиши керак?
5 сентябрь 2023, 10:11

Ётоқхона учун онлайн ариза жавоби чиқмаган талабалар нима қилиши керак?

Ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топширган ОТМларнинг айрим 1-курс талабалари унинг жавобини ҳануз кутишмоқда. Олий таълим вазирлиги вакили ижтимоий ҳимояга муҳтож контенгент тўлиқ қамраб олиниши учун жараён яна 1−2 кун давом этишини, сўнгра бошқаларнинг аризалари кўриб чиқилишини билдирди.

Россиянинг Кемерово вилоятида Усмон Носирга ҳайкал қўйилди
5 сентябрь 2023, 09:43

Россиянинг Кемерово вилоятида Усмон Носирга ҳайкал қўйилди

Россиянинг Кемерово вилояти Мариинск шаҳрида Усмон Носир ҳайкали очилди. Ҳайкал муаллифи Константин Зенич саналади. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, шоирнинг қабрини зиёрат қилди.

Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
5 сентябрь 2023, 09:07 1

Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди
4 сентябрь 2023, 22:52

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Самарқанд марказида йўл ўтказгич қуриш шаҳар учун зарарли — урбанист
4 сентябрь 2023, 22:06

Самарқанд марказида йўл ўтказгич қуриш шаҳар учун зарарли — урбанист

Самарқанд шаҳри марказида иккита йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. «Газета.uz» «[НО]Қулай шаҳар» лойиҳаси доирасида туннел қурилиши кутилаётган чорраҳалардан бирига бориб, вазиятни ўрганди, фикр алмашди. Урбанист Искандар Солиевнинг фикрича, бу «йўл ўтказгичлар шаҳар учун зарарли ва кераксиз».

СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатланган — Бош прокуратура
4 сентябрь 2023, 20:13

СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатланган — Бош прокуратура

Бош прокуратура матбуот хизмати СамДУ Каттақўрғон филиалида бино томининг плитаси қулаши натижасида 6 нафар талаб қиз жароҳат олганини маълум қилди. Университет икки нафар қиз жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Бино қурилиши ва таъмирланиши ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Ўзбекистонда ўқувчиларга Қизил китоб совға қилинди
4 сентябрь 2023, 17:47

Ўзбекистонда ўқувчиларга Қизил китоб совға қилинди

Экология вазирлиги томонидан 40 минг нусхада Қизил китоб нашр этилган бўлиб, улар Ўзбекистон бўйлаб мактаб ўқувчиларига «экологик онг ва маданиятни шакллантириш» мақсадида тарқатилмоқда.

Сурхондарёга велосаёҳат: узоқ масофага велосафарга қандай тайёргарлик кўриш керак?
4 сентябрь 2023, 17:38

Сурхондарёга велосаёҳат: узоқ масофага велосафарга қандай тайёргарлик кўриш керак?

«Газета.uz» мухбири Санжар Саид ноодатий маршрут орқали Сурхондарёга велосаёҳатга чиқди. У илк мақоласида шу каби саёҳатларга тайёргарлик кўриш, сафар афзалликлари ва қийинчиликлари, харажатлар ҳақида маълумот берди, ўз тавсиялари ва дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
4 сентябрь 2023, 17:20

«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди. Ушбу кўкрак нишони билан оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
4 сентябрь 2023, 15:00

Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 3 сентябрь куни Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг 16 шаҳридан 100 мингга яқин югурувчилар иштирок этди.

СамДУ Каттақўрғон филиали биноси томининг плитаси қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор
4 сентябрь 2023, 14:12

СамДУ Каттақўрғон филиали биноси томининг плитаси қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар зали томидан плита қулаб тушди. Университет хабар қилишича, воқеа сабаб икки талаба жароҳатланган.

Фото: Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди
4 сентябрь 2023, 13:22

Фото: Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди

Ўзбекистондаги барча мактаблар ва олий таълим муассасаларида ўқиш бошланди. 4 сентябрь тонгида Тошкент кўчалари янада гавжумлашди, тирбандликлар кўпайиб, жамоат транспортлари йўловчиларга тўлди, мактабларда биринчи қўнғироқ чалинди, талабалар эса дарсга отланишди. «Газета.uz» фоторепортажи.

Андижондаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинди
4 сентябрь 2023, 12:29

Андижондаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинди

Марҳамат туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болалар танасининг турли қисмларига тарсаки туширгани аниқланди. У лавозимидан озод этилиб, боғча раҳбариятига интизомий чора қўлланди.

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади
4 сентябрь 2023, 11:52

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг биринчи ярмида +26…+29 даража, иккинчи ярмида +29…+32 даражагача кўтарилади. Ҳаво асосан ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади. Кечаси ва эрталаб салқин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг