Жамият

Ibrat Farzandlari тил ўргатиш лойиҳаси доирасида мобил илова ишлаб чиқилди
5 август 2023, 19:00

Ibrat Farzandlari тил ўргатиш лойиҳаси доирасида мобил илова ишлаб чиқилди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган Ibrat Farzandlari — хорижий тилларни бепул ўргатишга мўлжалланган лойиҳа доирасида Ibrat Academy иловаси ишлаб чиқилди.

«Яшил макон» лойиҳасида масъулиятсизлик қилган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилиши мумкин
5 август 2023, 18:01

«Яшил макон» лойиҳасида масъулиятсизлик қилган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилиши мумкин

Бош прокуратуранинг қайд этишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарлари қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Azon.uz фаолиятини тўхтатди
5 август 2023, 15:33

Azon.uz фаолиятини тўхтатди

Ислом дини мавзусига ихтисослашган Azon.uz сайти ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Мубашшир Аҳмад маълум қилди. Нашрнинг ижтимоий тармоқлардаги веб-сайти ва саҳифалари очилмай қолди. Azon TV YouTube саҳифаларидан диний видеолар олиб ташланди.

ФВВнинг ёнғин назорати органларига қўшимча ваколатлар берилди
5 август 2023, 14:28

ФВВнинг ёнғин назорати органларига қўшимча ваколатлар берилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ФВВ давлат ёнғин назорати органларига объектларда бир йилда кўпи билан бир мартадан текширув ўтказиш ваколати берилди. Шунингдек, 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирлари ўтказилади.

Davr Bank 2023 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги даромадни қайд этгани ҳақида хабар берди
5 август 2023, 13:00

Davr Bank 2023 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги даромадни қайд этгани ҳақида хабар берди

Davr Bank кредит портфели 25% га, депозит портфели эса 21% га ўсди. Банк прогноз қилишича, йил охирига қадар фойда тахминан 40 млн долларни ташкил этади.

ССВ Тошкентдаги эгизак чақалоқлар ўлими сабабларини маълум қилди
5 август 2023, 12:59

ССВ Тошкентдаги эгизак чақалоқлар ўлими сабабларини маълум қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар ўлими сабабларини маълум қилди. Унга кўра, ҳомиладорлик оғир асоратлар билан кечган, ҳомила ичи инфекцияси ва ҳомиланинг бачадонда кўндаланг жойлашуви кузатилган.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш судга оширилди
5 август 2023, 12:05

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш судга оширилди

Баҳорда 2019 йилда Қибрайда 13 ёшли қиз қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Иш судга оширилди. Қизнинг АҚШда яшовчи оиласи ишни судга ошириш учун кўп куч сарфлади, қатор тўсиқлар ва ҳатто таҳдидларга дуч келди.

Самарқандда 42 нафар фуқаро салатдан заҳарланди
5 август 2023, 10:56

Самарқандда 42 нафар фуқаро салатдан заҳарланди

Ургутдаги тўйда қатнашган 42 нафар фуқаро майонезли салат истеъмол қилиб, заҳарланди. Салатлар тўйдан бир кун аввал тайёрлангани ва музлатгичда сақланмагани аниқланди.

«Дўстлик-2» бекатида эркак бош кийимини олиш учун метро релсига тушди
5 август 2023, 10:19

«Дўстлик-2» бекатида эркак бош кийимини олиш учун метро релсига тушди

«Дўстлик-2» метро бекатида эркак метро йўлига тушиб қолган бош кийимни олиш учун поезд йўлига тушди. Унга нисбатан баённома расмийлаштирилди.

Нима тайёрлаймиз: Лаваш
5 август 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Лаваш

Мексиканча буррито, лаваш ва пишлоқдан қилинган чипслар, бейти кебаб, лаваш ҳамда малинадан рулет ва бошқалар — Zira.uz лаваш хамиридан тайёрланган турли ноодатий таомларни тайёрлаб кўришни таклиф қилади. Рецептлар.

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига ректор тайинланди
5 август 2023, 09:52

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига ректор тайинланди

Шаҳзода Негматова Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтининг ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.

«„Аризангни қайтиб ол“, „Оилада бўлади-ку“, дейишмасин». Сенат раиси — оиладаги зўравонликлар ҳақида
5 август 2023, 09:42

«„Аризангни қайтиб ол“, „Оилада бўлади-ку“, дейишмасин». Сенат раиси — оиладаги зўравонликлар ҳақида

Сенат раиси Танзила Нарбаева оиладаги зўравонлар жиноий жавобгарликка тортилиши, қонуний жазосини олиши шартлигини таъкидлади. «Маҳаллалардаги фаолларингиз ҳеч қачон: „аризангни қайтиб ол“, „оилада бўлади-ку“ дейишмасин. Ўша зўравон жазосини олиши шарт», — деди у Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарига.

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
4 август 2023, 21:57

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

7 йилга қамалган Блогер Абдуқодир Мўминов, дам олиш кунлари аста-секин пасаядиган ҳарорат, Ўзбекистонда ҳалигача ишлатилаётган 400 га яқин носоз лифт, ZoodPay`га қарши иш очган Рақобат қўмитаси, Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжалига муносабат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Бухгалтерия аутсорсинги бизнес учун самарали ечим бўлиши мумкин
4 август 2023, 19:00

Бухгалтерия аутсорсинги бизнес учун самарали ечим бўлиши мумкин

Buhexpert компанияси вакиллари бухгалтерия аутсорсинги бизнесга қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлаб беришди.

Блогер Абдуқодир Мўминов 7 йил 3 ой муддатга қамалди
4 август 2023, 18:57

Блогер Абдуқодир Мўминов 7 йил 3 ой муддатга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди блогер Абдуқодир Мўминовга 3 йил муддатга журналистик (блогерлик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Кучли таъсир кўрсатувчи «прегабалин» препаратини тарқатиб келган гуруҳ фош қилинди
4 август 2023, 18:25

Кучли таъсир кўрсатувчи «прегабалин» препаратини тарқатиб келган гуруҳ фош қилинди

ДХХ ва Божхона қўмитаси Хитойдан почта орқали кучли таъсир кўрсатадиган «прегабалин» препаратини олиб кириб, ижтимоий тармоқлар орқали сотиб келган гуруҳни фош қилди. 75,7 кг препарат мусодара қилинди.

Тошкент ИИББ Freedom Payments компаниясида бўлган текширувга изоҳ берди
4 август 2023, 17:38

Тошкент ИИББ Freedom Payments компаниясида бўлган текширувга изоҳ берди

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Freedom Payments компаниясида бўлган текширув фуқароларнинг пластик картасидан 12 млрд сўм ўғирлангани бўйича терговга боғлиқлигини маълум қилди. Пул тўлов тизими орқали хорижга чиқиб кетган, шу сабаб органлар тергов тадбирларини ўтказмоқда, дейилади изоҳда.

Муваффақият ортидан қувиб: ўқиш учун Vivobook S 15 OLED`ни танлашга тўртта сабаб
4 август 2023, 17:00

Муваффақият ортидан қувиб: ўқиш учун Vivobook S 15 OLED`ни танлашга тўртта сабаб

ASUS 2023 йил янгилиги — талабаларга таълим ва бошқа ишларда муваффақиятга эришишда ёрдам берадиган Vivobook S 15 OLED ноутбукини тақдим этди.

Суд қарорига нисбатан аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади
4 август 2023, 14:44

Суд қарорига нисбатан аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади

Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади.

Тошкентдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди
4 август 2023, 14:31

Тошкентдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди

Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғруқ комплексида эгизак чақалоқлар вафот этди. Болалар онаси бунга акушер-гинекологнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлганини айтмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг