Ярим йил давомида Тошкент вилоятида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та ҳолат аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИББ.
Тошкент шаҳрининг Истироҳат кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 147-йўналишдаги Yutong автобусига «ЗИЛ» ҳайдовчиси уни ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлганида шикаст етди.
Президент Фарғонада ишлаб чиқариш бўлган давлат объектлари хусусийлаштирилиб, ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётганини танқид қилди. Шу сабабдан энди саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифаси фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан ўзгаради.
Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Ўзбекистонда 2,3 миллиондан зиёд ит ва 46 мингдан ортиқ мушук яшашини маълум қилди.
Экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода 50−70 минг атрофида дарахтни кесишга рухсат бериш бўйича мурожаат келиб тушгани, бироқ бунга рад жавоби берилганини маълум қилди. Ҳокимликларга юборилган жавоблардан сўнг Бухородаги қурилиш компанияси вакиллари лойиҳани ўзгартиришларини билдирди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, пайшанба куни нисбатан салқин ҳаво кириб кела бошлади. Дам олиш кунларида Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги темир йўл кесишмасида электровоз юк машинаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
2023−2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовлари 1 августдан бошланиб, 13 августда тўлиқ якунланади. Имтиҳонлар кунига 2 сменада ўтказилади.
Августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Эски намунадаги акциз маркаларидаги маҳсулотларни 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади. 2024 йил 1 ноябрдан эски намунадаги акциз маркасидаги маҳсулотлар савдосига қарши курашиш бошланади.
Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. У Жиноят кодексининг 7 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Шунингдек, 17 нафар судланувчига ҳам турли даражада жазолар тайинланди.
Ўзбекистоннинг камбағаллик юқори нуқталари, светофор ўрнатмасликни маъқул кўраётган ҳукумат, Сурхондарё ва Бухорода 70 мингга яқин дарахт кесилиши эҳтимоли, реконструкцияси 2024 йил охирида тугайдиган Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент ҳокимияти энг хавфли пиёдалар ўтиш жойи муаммосини «ҳал қилди». У шунчаки йўқ қилинди. Одамлар эса ўз ҳаётларини янада каттароқ хавф остига қўйиб, кўп полосали магистрални кесиб ўтишда давом этмоқда. Ҳукумат светофор ўрнатмасликни маъқул кўрмоқда.
Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қуриладиган автомобиль йўли сабаб 70 мингга яқин дарахт кесилиши мумкин. Лойиҳа ҳужжатлари ҳукуматга топширилгани айтилмоқда. Жамоатчилик бундан норози бўлса, Экология вазирлиги ҳар икки вилоятда одамлар фикри эшитилишини билдирмоқда.
Тошкент аэропорти олдидаги йўл ўтказгични реконструкция қилиш ишлари 2024 йил охиригача якунланиши режалаштирилган. У кенгайтирилади, Кичик ҳалқа йўлига кириш ва чиқиш йўллари, велосипед йўлаклари ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати бўйича маълумот берилмаган.
Андижон вилояти ИИБнинг 3 нафар ва МИБ Андижон шаҳри бўлимининг 1 нафар ходими талон-торожликлар ва мансаб сохтакорлиги бўйича судланмоқда. Дастлабки айблов хулосасига кўра, жиноят оқибатида 5,6 млрд сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилган.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports`га барча такси компанияларининг Тошкент аэропортига киришини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берганди. Компания қўмита қарори бекор бўлиши учун ҳаракат қилишини ва шу пайтга қадар ҳолат юзасидан бирорта шикоят келиб тушмаганини билдирди.
Британия менежмент университетидаги Касб ва саноат маркази талабаларни карьерасида ва шахсий ривожланишида қўллаб-қувватлаш ҳақида гапириб берди.
Президент фармонига кўра, пойтахтдаги яшил ҳудуд 5 минг гектарга етказилади (ҳозир 900 гектар). Ҳужжатда Янги Тошкентдаги 50 гектар майдонда аквапарк ва 35 гектарда сунъий кўл ташкил қилиниши белгиланган. Аквапарк қурилиши учун 200 млн доллар ажратилади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда COVID-19 ва ўткир респиратор инфекцияларнинг микс-инфекция касаллиги кузатилиб турибди.
Пайшанба тонгида Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи пойтахт ва Тошкент вилояти туманларида сезилди ҳамда 2−3 баллни ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг