Жамият

Сурхондарёда 5 йил аввал тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Улар вақтинчалик экани айтилмоқда
24 июль 2023, 11:37

Сурхондарёда 5 йил аввал тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Улар вақтинчалик экани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятида Ҳукумат қарори билан 2018 йил тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари таъкидлашича, постлар вақтинчалик фаолият кўрсатади.

Ҳафтанинг катта қисмида иссиқ яна кучаяди
24 июль 2023, 11:29

Ҳафтанинг катта қисмида иссиқ яна кучаяди

Бошланган ҳафтада Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +39…+42 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек, шимолда +43…+44 даражага етади. 27 июлдан Қозоғистондан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.

Damas Қонунчилик палатаси ёнидаги ўтиш жойида аёлни уриб юборди
24 июль 2023, 11:08

Damas Қонунчилик палатаси ёнидаги ўтиш жойида аёлни уриб юборди

Тошкентдаги энг хавфли пиёдалар ўтиш жойларидан бири — Бунёдкор шоҳкўчасидаги Қонунчилик палатаси биноси яқинида навбатдаги ЙТҲ бўлди. Lacetti катта тезликда Damas ортига урилди, оқибатда Damas кўчани кесиб ўтаётган аёлни туртиб юборди. ЙҲХБга кўра, пиёда тирик, касалхонага мурожааат қилинмаган.

Андижон давлат тиббиёт институти декан ўринбосари 16 минг доллар олаётган вақтда ушланди
24 июль 2023, 09:46

Андижон давлат тиббиёт институти декан ўринбосари 16 минг доллар олаётган вақтда ушланди

ДХХ томонидан Андижон давлат тиббиёт институти декани ўринбосари 16 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга
24 июль 2023, 08:58

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга

«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.

Донецк вилоятидаги РФ қўшинлари таркибида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди — Украина ҚК Бош штаби
23 июль 2023, 19:51

Донецк вилоятидаги РФ қўшинлари таркибида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди — Украина ҚК Бош штаби

Украинанинг босиб олинган Горловка ҳудудида Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди. Украина ҚК Бош штаби ўзбекистонликлар Мариуполга қурилиш ишлари учун келгани, бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, кўнгилли сифатида сафарбар этилганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакнинг шахси аниқланди
23 июль 2023, 14:45

Тошкент вилоятида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакнинг шахси аниқланди

Тармоқларда эркак кишининг ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурагани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Олмалиқда содир бўлгани ва видеодаги шахснинг руҳий касалликлар диспанцерида доимий рўйхатда туришини маълум қилди. Айни пайтда эркак даволанишга ётқизилган.

Сўз қаршисида қўрқув: Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст мутолаа қилади
23 июль 2023, 12:00

Сўз қаршисида қўрқув: Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст мутолаа қилади

«Тафаккур» журналининг мутолаага бағишланган «Жавондаги жавоҳир» номли доимий рукни бор. Журналнинг 2023 йил 1-сонида ушбу рукнда таниқли адиб Мурод Муҳаммад Дўстнинг китоб тавсиялари эълон қилинди. «Газета.uz» журнал таҳририяти рухсати билан ушбу материални ўз муштарийлари эътиборига ҳавола қилади.

Фарғонада ИИО ходимлари кийимида тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қиз жаримага тортилди
23 июль 2023, 08:46

Фарғонада ИИО ходимлари кийимида тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қиз жаримага тортилди

ИИО ходимлари хизмат кийимида видеога тушиб, уни тармоқларга жойлаштирган 21 ёшли қувалик қизга нисбатан 660 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Унга мазкур кийим-бошни берган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланди.

Фаоллар кўплаб ноёб эски самолётларни музей яратиш орқали сақлаб қолишни таклиф қилмоқда
22 июль 2023, 23:26

Фаоллар кўплаб ноёб эски самолётларни музей яратиш орқали сақлаб қолишни таклиф қилмоқда

Бир пайтлар самолётлар йиғилган Тошкентда ҳозир авиация музейи ҳам йўқ. Фаоллар кўп йиллардан буён шундай музей яратишга чақириб келмоқда. Собиқ ТАПОиЧ ҳудудидаги бир нечта ноёб самолётлар олиб кетилиб, яқин жойда сақланяпти, кўплари мамлакат бўйлаб тарқалиб кетган ва яроқсиз ҳолга келган.

Уч давлат ёшларини бирлаштирган майдон: Андижонда IT оромгоҳ бўлиб ўтмоқда
22 июль 2023, 20:01

Уч давлат ёшларини бирлаштирган майдон: Андижонда IT оромгоҳ бўлиб ўтмоқда

Андижонда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёш IT мутахассислари учун «Digital Valley» оромгоҳи бўлиб ўтмоқда. 60 нафар йигит-қиз 5 кун давомида дастурлаш, график дизайн ва рақамли маркетинг бўйича маҳоратларини оширади, халқаро компаниялар вакиллари билан ўзаро фикр алмашади.

Хитойдан Қаршига 100 та автобус олиб келинади
22 июль 2023, 13:04

Хитойдан Қаршига 100 та автобус олиб келинади

Хитойда бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳри учун 100 та автобус олиб келиш бўйича музокаралар ўтказди.

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди
22 июль 2023, 12:40

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Улмасжон Мамадаминов Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фарғонада 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилди
22 июль 2023, 12:06

Фарғонада 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилди

Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди. 17 ёшли гумонланаётган шахс қўлга олинган.

Нима ўқиймиз? Ношир Эркин Абдураҳмонов тавсия қилади
22 июль 2023, 12:00

Нима ўқиймиз? Ношир Эркин Абдураҳмонов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

20 та вазирлик ва идораларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади
22 июль 2023, 11:11

20 та вазирлик ва идораларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади

Президент фармони билан 1 августдан 20 та вазирлик ва идораларда янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади. Бундан ташқари Саноатни ривожлантириш жамғармаси, Инвесторлар маркази ва Экспортчилар маркази ташкил этилади.

Тошкент вилоятида 10 гектар ерни олиб бериш эвазига фуқародан 24 млн доллар талаб қилган Давлат хизматлари маркази ходими ушланди
22 июль 2023, 10:41

Тошкент вилоятида 10 гектар ерни олиб бериш эвазига фуқародан 24 млн доллар талаб қилган Давлат хизматлари маркази ходими ушланди

Зангиота туманида Давлат хизматлари маркази ходими 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, фуқародан пулнинг бир қисмини олётганда ушланди. Бундан ташқари, Ўрта Чирчиқ туманида 4 гектар ерни 2,5 млн долларга олиб беришини айтган шахс ҳам қўлга олинди.

Нима тайёрлаймиз: Шафтолидан ширинлик ва яхна ичимликлар
22 июль 2023, 09:30

Нима тайёрлаймиз: Шафтолидан ширинлик ва яхна ичимликлар

Шафтоли солиб нималар тайёрласа бўлади: бир неча хил пироглар, музқаймоқ, лимонад ҳатто смузи. Бу борада Zira.uz тақдим этган рецептлар билан танишинг.

Комиссия алданган ҳиссадорлар муаммосини ҳал этиш юзасидан бош вазирга таклифлар киритди
21 июль 2023, 23:39

Комиссия алданган ҳиссадорлар муаммосини ҳал этиш юзасидан бош вазирга таклифлар киритди

Тошкентдаги 1100 га яқин алданган ҳиссадорлар муаммосини ҳал этиш учун тузилган ҳукумат комиссияси банкка гаровга қўйилган квартираларни қурувчининг бошқа мулкларига алмаштириш, қурилишни бошқа қурувчиларни жалб этган ҳолда якунлаш ёки мулкни сотиш орқали етказилган зарарни қоплашни таклиф қилмоқда.

21 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
21 июль 2023, 22:00

21 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Тошкент марказида йўл ўтказгич қуриш бўйича баҳсли қарор, унга жамоатчиликнинг муносабати, пойтахтда канализацияда заҳарланиб вафот этган 3 киши, Нью-Йоркда отиб ўлдирилган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозасида нутқ сўзлаган шаҳар мэри ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг