Тошкент шаҳридаги Олмазор, Яшнобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида 14 июль куни соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Бандихон прокурорига маҳалла раисларини ҳақоратлагани учун интизомий чора қўлланилди. Лекин прокурор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаcи билан ҳам жавобгарликка тортилиши керак эди.
Президент қарори билан 2024 йил Хивада «Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбири, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар мусобақаси ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида бир йигит итни оқими кучли бўлган каналга ташлади, бошқаси жараённи видеога олди. Уларнинг иккиси ҳам ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Ит омон қолган.
Наманганда «ақидапарастлик материаллари, шу жумладан нашидалар»ни тарқатгани учун 23 ёшли йигитга 5 йилга қамоқ, унинг 19 ёшли синглисига 2 йилга «уй қамоғи» жазоси тайинланди. Сингил видеоларни акаси тарқатгани, бу ишга уни алоқаси йўқлигини айтган, бироқ кейин айбига иқрор бўлган.
Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши DAhO кўп функцияли замонавий мажмуанинг қурилиш ва меъморий лойиҳасини тасдиқлади.
Президент қарори билан 2024/2025 ўқув йилидан Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида «Аския ва қизиқчилик санъати» йўналиши очилади.
Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида пойтахтнинг Олмазор туманида қотиллик содир этганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар ушланди.
Ўзбекистонда камайган яшиллик даражаси, хиёнат қилганга ўрин йўқлигини айтган Мирзиёев, фуқарони Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар, Ўзбекистон-Россия ўртасида газ учун тўлов, экспорт чеклови бекор қилингая, рекорд даражада кўп пиёз сотилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Roodell компанияси Tiggo 7 Pro харидорлари учун мусобақа ташкиллаштирди.
Тошкентда июнь ойида 14,5 млн га яқин киши жамоат автобусидан фойдаланди. Энг кўп йўловчи 8-сонли йўналишида ҳаракатланди. Май ойида эса автобусда юрганлар сони 16 млн нафардан ортиқ эди.
2022 йилда Карина Даулбаева Европанинг энг машҳур ОТМлардан бири — дунёнинг Топ-50 талигига кирувчи Амстердам университетига ўқишга кирди. «Хориж дипломи» лойиҳаси доирасида у қандай қилиб Нидерландияга кўчиб ўтгани, талаба харажатлари ва голландларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб берди.
Қуйи палата депутатлари қабул қилган қонунга кўра, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғидан, қурилмалар билан банд бўлган ерлар бўйича ер солиғидан озод этилади.
«Асакабанк» ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Makro Farm Andijan МЧЖга ташкиллаштирилган пресс-тур давомида ОАВ вакиллари ишлаб чиқарилган қатор маҳсулотлар билан танишиб чиқдилар.
Ғаллаорол туманида ўзганинг автомобиль рақамини тақиб олиб йил давомида 292 марта қоида бузган Malibu-2 ҳайдовчиси қўлга олинди.
Қурилиш ишлари тезлашиши оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ва Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33−37 фоизгача қисқарди. Хусусан, кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида 26 фоизга, Яккасаройда 23 фоизга, Олмазорда 33 фоизга, Мирзо Улуғбекда 18 фоизгача камайган.
БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска «Газета.uz» учун мақоласида шаҳарларни аёллар учун хавфсиз қилишга қаратилган «Умидани чақиринг» синов лойиҳаси ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш қандай қилиб кўчалардаги таъқиб эҳтимолини камайтириши борасида сўз юритди.
Яккасарой туманида икки аёл ва бир эркак Жанубий Корея фуқароларининг хонадонига босқинчилик йўли билан кириб, ўғрилик содир этди. Гумонланувчилар ушланиб, қамоққа олинди.
Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университети қошидаги Дипломатик академияга янги ўқув йили учун магистратура йўналишлари бўйича ҳужжатлар қабули бошланди. Қабул 31 июлгача давом этади.
Тошкентда фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатиш бўйича навбатдаги уринишнинг олди олинди. Бунинг учун бир ҳолатда 30 минг доллар, иккинчисида 3500 доллар ва 14 миллион сўм талаб қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг