Тошкентда 4 қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланаётган боғча директорининг 15 ёшли ўғли, асосий ставкани 14% даражасида қолдирган Марказий банк, қирғиз-ўзбек чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилгани, UzAuto Motors`нинг соф фойдаси камайгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Coca-Cola Uzbekistan томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда аёлларнинг ўрни масаласида бизнес-нонушта ташкил қилинди.
«Газета.uz» суриштирувидан сўнг Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани бўйича жиноят иши очилди. ИИВ тергов давом этаётганини, Бош прокуратура ва Мактабгача таълим агентлиги ҳолат қатъий назоратга олинганини билдирди.
Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг анжуманлар залида 14 май куни бўлиб ўтадиган «Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақасини ўтказишга бағишланган матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда сувдан қарздорлик миқдори 1,36 трлн сўмга етди. Шундан 1,13 трлн сўм жисмоний, 224 млрд сўм юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. Қарздорлиги энг юқори ҳудудлар пойтахт, Андижон ва Тошкент вилоятлари бўлиб турибди.
Экоблогер «O‘rikguli» пойтахтдаги дарахтлар «пала-партиш» суғорилиб, сув «исроф қилинаётганини» танқид қилди. «Газета.uz» бунга масъул ташкилот билан боғланди. Бошқарма бошлиғи буни тизимда ходим етишмаслиги, қолаверса кўплаб янги объектлар бошқарма балансига ҳали бери киритилмагани билан изоҳлади.
Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бунга камида 3−4 нафар бола гувоҳ бўлиб қолган. Директор эса буни «туҳмат» деб атамоқда ва қизчаларнинг ўзини тарбиясизга чиқарди. «Газета.uz» суриштируви.
5−7 май кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган кучли ёмғирлар сабабли 9 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши, шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.
АҚШ Глобал сейсмик тармоғининг (дунё бўйлаб 150 дан ортиқ станцияларни ўз ичига олади) бир қисми бўлган станция Жиззах вилоятига ўрнатилди. Шунингдек, АҚШ Ўзбекистонга сейсмик хавфларни баҳолаш ва қурилиш қоидаларини яхшилашда ёрдам беради.
Ўзбекистон бўйлаб апрель ойида 225 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 5,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди. Уларнинг энг кўпи Андижон, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
«Меҳрибонлик корпуси» ва МакГоверн-Доул дастури томонидан Сурхондарё ва Қорақалпоғистондаги 58 давлат мактабгача таълим ташкилотларида китоб бурчаклари очилди. Ушбу муассасаларга тўрт тилда салкам 5800 та китоб ҳадя қилинган.
Қашқадарёда ота ўғлининг номидаги хусусий корхонанинг 30 сотих ерини 100 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди. Самарқанд ва Сирдарёда ҳам фуқаролар хўжалик ерини ноқонуний сотаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Ҳозирда ҳолатлар бўйича жиноят иши очилган.
Олмазор туманида савдо қилиш учун жой талашгани айтилган аёл устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди. У 35 фоиз термик куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Шаҳар ИИББ аёл бундан аввал ҳам ўзини ёқишга урингани, ҳозирда прокуратура ишни текшираётганини билдирди.
Корея Ташқи ишлар вазирлиги ва Сеул мерияси Тошкент шаҳридаги Сеул боғини реконструкция қилиш учун салкам 500 минг доллар ажратади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ким Хи Санг пойтахт ҳокими билан учрашувда маълум қилди.
Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси, журналист Ирина Матвиенкога қилинган таҳдидларни қоралади. Ташкилот вазиятни ўрганишни сўраб, Бош прокуратурага мурожаат йўллади.
Миллий гвардияга ҳуқуқбузарларга жарима қўллаш ҳуқуқи берилиши, дарахтларга шикаст етишига йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилиши, Ўзбек-қирғиз чегарасидан ўтувчи яширин ерости йўли, таҳдид сабаб Ўзбекистонни тарк этган Nemolchi.uz лойиҳаси муаллифи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Миллий гвардияга қўшимча ваколатлар берилмоқда. Сенаторлар маъқуллаган қонунга кўра, энди улар майда безорилик ёки совуқ қурол олиб юришга оид маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқа олади ҳамда баённомалар тузади. Шунингдек, улар айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллашга ҳақли.
Чоршанба куни тушдан кейин Тошкентда кучсиз зилзила сезилди. Унинг эпицентри Афғонистонда бўлиб, у ерда зилзила кучи 5 баллни ташкил этган.
Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди. У бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам ариза билан мурожаат йўллаган.
Сенат тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгилашни кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг