Жамият

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга ҳужум қилди
20 апрель 2023, 16:35

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга ҳужум қилди

Ижтимоий тармоқларда бир эркак кўчада кетаётган ўқувчи қизга ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Қайд этилишича, ҳодиса Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган. Эркакнинг шахси аниқланмоқда.

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)
20 апрель 2023, 15:52

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
20 апрель 2023, 15:31

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади (рўйхат).

Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилади
20 апрель 2023, 15:10

Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилади

Тошкентда Нукус воқеалари бўйича биринчи суд жараёнида қатнашган 22 нафар маҳкумдан 16 нафарининг апеллация иши кўриб чиқилади.

Тошкентда дарахтларни бетонлардан тозалаш экоакцияси бошланди
20 апрель 2023, 14:51 1

Тошкентда дарахтларни бетонлардан тозалаш экоакцияси бошланди

Пойтахтда «Дарахтларни асрайлик» шиори остида экоакцияга старт берилди. Унда дарахтлар бетон, асфальт ва сунъий қопламалардан тозаланади. Акция дастлаб Олмазор туманида, сўнг бир ой ичида бошқа барча ҳудудларда ўтказилади. Кейинчалик уни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказиш режалаштирилмоқда.

Байрам кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади
20 апрель 2023, 13:20

Байрам кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда 20−24 апрель кунлари ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Мамлакат бўйлаб қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Барча вилоятларда ҳароратнинг кўтарилиши давом этади.

Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди — ССВ
20 апрель 2023, 12:09

Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди — ССВ

Ўзбекистондаги тиббиёт муассасалари 21−24-апрель кунлари ҳам узлуксиз ишлайди. Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун дам олади — президент қарори
20 апрель 2023, 11:16

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун дам олади — президент қарори

Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар 4 кун — 21−24 апрель кунлари дам оладиган бўлди. 24 апрель кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 29 апрель 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлади.

Фото: 10 йил деганда гармошка-автобуслар Тошкентга қайтди
20 апрель 2023, 11:07

Фото: 10 йил деганда гармошка-автобуслар Тошкентга қайтди

Шу кунларда келтирилган 400 та автобус ва электробуслар Тошкент кўчаларида ҳаракатни бошлади. Улар орасида 10 йилдан бери Ўзбекистонда бўлмаган, узунлиги 18 метрдан иборат 118 дона гармошка-автобус ҳам мавжуд. «Газета.uz» фоторепортажи.

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади
20 апрель 2023, 10:33

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади

Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага 20 дан 23 апрелга қадар, Самарқандга эса 21 апрелдан 24 апрелгача қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда ҳайит намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
20 апрель 2023, 10:29

Ўзбекистонда ҳайит намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 21 апрель, жума куни Рамазон ҳайити намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.

Ўзбекистонда аҳолига 500 тонна элита картошка уруғи бепул тарқатилади
20 апрель 2023, 09:59

Ўзбекистонда аҳолига 500 тонна элита картошка уруғи бепул тарқатилади

Ўзбекистонда аҳоли ва деҳқончилик хўжаликлари импорт қилинган ёки маҳаллий сифатсиз картошка экмоқда. Шу сабабли президент мутасаддиларга аҳоли томорқалари учун 500 тонна элита картошка уруғларини бепул тарқатишни, картошка етиштирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратиш вазифасини қўйди.

Рамазон ҳайити 21 апрелда нишонланади — Мусулмонлар идораси
20 апрель 2023, 09:40

Рамазон ҳайити 21 апрелда нишонланади — Мусулмонлар идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йилги Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Тошкентда ҳайит намози муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади
20 апрель 2023, 09:19

Тошкентда ҳайит намози муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Улар соат 04:00 дан 07:00 га қадар фуқароларнинг масжидларга келиб-кетиши учун ҳаракатланади.

19 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 апрель 2023, 22:21

19 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Йўл қоидаларини бузганларга жарима ошиши, референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошлангани, маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлар учун 50% чегирма, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами, ота-она томонидан аёвсиз калтакланган 14 ёшли косонлик қиз ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қашқадарёда ота-онаси калтаклаган 14 ёшли қизни васийликка бериш масаласи кўриб чиқилмоқда
19 апрель 2023, 20:35

Қашқадарёда ота-онаси калтаклаган 14 ёшли қизни васийликка бериш масаласи кўриб чиқилмоқда

Қашқадарёда ота ва ўгай онаси томонидан калтакланган 14 ёшли қиз маҳалла қарамоғига олиниб, хавфсизлиги таъминланди. Ҳозирда уни васийликка бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳайит байрами куни Тошкент метроси 04:00 дан иш бошлайди
19 апрель 2023, 20:18

Ҳайит байрами куни Тошкент метроси 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити куни Тошкент метрополитени ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

В. Воҳидов номидаги жарроҳлик марказида мингинчи буйрак трансплантацияси амалга оширилди
19 апрель 2023, 20:04

В. Воҳидов номидаги жарроҳлик марказида мингинчи буйрак трансплантацияси амалга оширилди

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида шифокорлар томонидан мингинчи буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. Операция сурункали буйрак етишмовчилигининг сўнгги босқичида бўлган аёлда ўтказилди, унинг эри донор бўлди.

«Эрим ва ўғилларимни уруш-жанжалдан зўрға ушлаб турдим» — эркак ҳамкасби томонидан калтакланган ўқитувчи аёл
19 апрель 2023, 19:24

«Эрим ва ўғилларимни уруш-жанжалдан зўрға ушлаб турдим» — эркак ҳамкасби томонидан калтакланган ўқитувчи аёл

Сурхондарёдаги мактабда аёл ҳамкасбларини калтаклаган эркак ҳодисадан кейин ҳам озодликда эди. Воқеа видеоси тарқалгач, жиноят иши қўзғатилиб, эркак ушланган, мактаб директори ишдан олинган, жабрланувчининг ҳолидан эса ҳоким хабар олган. «Газета.uz» ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлашди (видео).

Ўзбекистон Афғонистонга 185 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
19 апрель 2023, 16:34

Ўзбекистон Афғонистонга 185 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Афғонистонга зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 185 тоннали инсонпарварлик ёрдамини юборди. Юклар Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди. Икки давлат расмийлари савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг