Жамият

Андижонда собиқ «Комсомол кўли» тиклана бошлади
12 октябр 2022, 23:08

Андижонда собиқ «Комсомол кўли» тиклана бошлади

Жамоатчилик танқидидан сўнг Андижондаги ташландиқ Нодирабегим боғи ва ундаги қуриган кўлни (собиқ Комсомол) тиклашга киришилди. Уч йил муқаддам вилоят раҳбари шаҳар ҳокимини танқид қилиб, боғни реконструкция қилишга ажратилган маблағларни талон-торож қилиб, Туркияга қочиб кетганини айтган эди.

12 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 октябр 2022, 22:00

12 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига ажратиладиган 8 трлн сўм маблағ, Самарқандда каналдан 18 ёшли қизнинг жасади топилгани, пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўм эканини айтган ДСҚ, HUMO карталаридан йўлкирага ортиқча пул ечиб олинаётгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Orient Technology компанияси UzCharmSanoat Expo 2022 кўргазмасида иштирок этмоқда
12 октябр 2022, 19:00

Orient Technology компанияси UzCharmSanoat Expo 2022 кўргазмасида иштирок этмоқда

Ўзбекистоннинг чарм ишлаб чиқарадиган йирик компанияларидан бири Orient Technology UzCharmSanoat Expo 2022 кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

UzAirways Фарғона — Дубай йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда
12 октябр 2022, 18:53

UzAirways Фарғона — Дубай йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда

UzAirways Фарғона ва Дубай ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Шунингдек, авиакомпания Тошкентдан Шаржага рейсларни кўпайтирмоқда.

Ўзгидромет қиш мавсуми учун кутилаётган дастлабки прогнозларни эълон қилди
12 октябр 2022, 18:41

Ўзгидромет қиш мавсуми учун кутилаётган дастлабки прогнозларни эълон қилди

Қиш мавсумида ҳарорат −10 даражагача совуқ, шимолда эса −20 даражагача пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5−8 даражага паст, деб ҳисоблайди синоптиклар. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши мумкин, шунга қарамасдан умумий баҳолаш аниқлиги юқори эмас, дейилади Ўзгидрометда.

Самарқандда каналдан 18 ёшли қизнинг жасади топилди
12 октябр 2022, 18:07

Самарқандда каналдан 18 ёшли қизнинг жасади топилди

Самарқандда бир ой аввал зўрлангани хақида ариза ёзган қизнинг жасади каналдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура 18 ёшли қизнинг мурдаси топилганини тасдиқлаб, ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганини маълум қилди.

Январь-сентябрь ойларида 9,6 млн нафар киши «Тез ёрдам» чақирган
12 октябр 2022, 18:01

Январь-сентябрь ойларида 9,6 млн нафар киши «Тез ёрдам» чақирган

ССВ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 9 млн 662 минг нафардан ортиқ одам «103» хизматига мурожаат қилиб, «Тез ёрдам» чақирган. Энг кўп чақириқ Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятидан келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос давридан кўп (9,2 млн нафар).

Қашқадарёда фуқаро қалбаки долларларга Cobalt сотиб олмоқчи бўлди
12 октябр 2022, 17:57

Қашқадарёда фуқаро қалбаки долларларга Cobalt сотиб олмоқчи бўлди

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида қалбаки 13 400 АҚШ долларига автомашина харид қилмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жамоат транспортида йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда
12 октябр 2022, 15:59

Жамоат транспортида йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда

Тармоқларда жамоат транспорти учун Humo картасидан тўлов қилинганда яна бир неча бор пул ечиб олинмоқда. ATTO раҳбари Даврон Шоякубовнинг айтишича, муаммо Humo ва АТТО тизимлари ходимлари томонидан бартараф этилмоқда ва ортиқча ечиб олинган пуллар 48 соат ичида қайтарилади.

Маҳаллаларнинг ўз бюджети ва солиқ ундириш ҳуқуқи бўлади
12 октябр 2022, 15:52

Маҳаллаларнинг ўз бюджети ва солиқ ундириш ҳуқуқи бўлади

2023 йилдан ҳар бир маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун «маҳалла бюджети» тизимини жорий этилади. Ҳар бир вилоятнинг солиқ ундирилиши паст бўлган биттадан туманида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади.

Шартномасиз ижарада яшовчи 1-курс талабаларига икки ойлик тўловнинг бир қисми тўлаб берилади
12 октябр 2022, 14:37

Шартномасиз ижарада яшовчи 1-курс талабаларига икки ойлик тўловнинг бир қисми тўлаб берилади

Сентябрь ва октябрь ойида шартномасиз ижарада яшовчи 1-курс талабаларига икки ойлик тўловнинг бир қисми тўлаб берилади. Ноябрь ойидан эса тўловлар фақат ижара шартномасини тақдим этган талабалар учун давом эттирилади.

Президент кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик»ни эълон қилди
12 октябр 2022, 13:53

Президент кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик»ни эълон қилди

Шавкат Мирзиёев йил якунигача 75 млн дона, 2023 йил баҳор ойларида яна 125 млн дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш бўйича топшириқ берди. Дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди. «Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим», — деди президент.

«Бундай гўзалликни ўлдириш мумкин эмас». Йўлдош мавзеси аҳолиси — ёғоч уйларнинг бузилиши ва дарахтларни сақлаб қолиш ҳақида
12 октябр 2022, 13:00

«Бундай гўзалликни ўлдириш мумкин эмас». Йўлдош мавзеси аҳолиси — ёғоч уйларнинг бузилиши ва дарахтларни сақлаб қолиш ҳақида

Янгиҳаёт тумани Йўлдош мавзесида авария ҳолатидаги ёғоч уйларда 15 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 5000 та улкан чинор ва эман дарахтлари туфайли уларни кўчириш кечикмоқда. Ҳокимлик муаммони қандай ҳал қилишни режалаштираётгани ва аҳолининг бу ердаги ҳаёт ҳақидаги фикрлари — «Газета.uz» репортажида.

«Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир»
12 октябр 2022, 12:00

«Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир»

Эркин Аъзам 26 йил аввал «устувор», «боқимонда», «лутфан», «қадамранжида», «ташриф буюрди» каби «ғалати машҳур» ибораларни танқид қилиб, улар аслида бошқа маънони англатишини таъкидлаганди. Йилларга чўзилган ҳаракатсизлик сабаб ёт сўзлар ҳали ҳам суҳбат-мулоқотларимизда ҳукмрон.

Нукус шаҳри ва бир қатор туманларда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланди
12 октябр 2022, 11:19

Нукус шаҳри ва бир қатор туманларда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланди

11 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл ва Амударё туманлари ҳамда Нукус шаҳридаги жами 98 та умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш ишлари бошланди.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди
12 октябр 2022, 11:16 1

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 3 мингдан ортиғи огоҳлантирилди. ФВВ, Маданият вазирлиги ва қатор вилоят ҳокимликларининг соҳага масъул ўринбосарларига жазо чоралари қўлланилди.

Novastroy компанияси Livingood mixed-use мажмуасини тақдим этди
12 октябр 2022, 11:00

Novastroy компанияси Livingood mixed-use мажмуасини тақдим этди

Novastroy янги Livingood турар жой мажмуасини live-work-play концепциясига кўра қурмоқда. Резидентлар бир маконда яшаш, ишлаш ва дам олишга имкониятига эга бўлади.

2023 йилдан «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари учун 8 трлн сўм маблағ ажратилади
12 октябр 2022, 09:52

2023 йилдан «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари учун 8 трлн сўм маблағ ажратилади

Президент 2023 йилдан маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина «Ташаббусли бюджет» орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилишини айтди. «Бунда „Ташаббусли бюджет“ лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 трлн сўмга етказилади», — деди у.

«Бу ерда вазият сал нотинч». Россиянинг Курск вилоятида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар президентдан ёрдам сўради
11 октябр 2022, 23:10

«Бу ерда вазият сал нотинч». Россиянинг Курск вилоятида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар президентдан ёрдам сўради

Украинага чегарадош ҳудуддаги Россиянинг Курск давлат тиббиёт университетида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни кўчиришни сўраб Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетди.

11 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 октябр 2022, 22:00

11 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ишдан бўшатилган Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари, ЎзМУдаги йўқолган қўлёзмалар бўйича суд ҳукми, дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлган иккинчи ўзбек, BMW ҳайдовчисининг авария бўйича изоҳи, Гайана билан дипломатик муносабат ўрнатган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг