Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди. Марҳума Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси бўлган.
19 апрель куни Тошкент метрополитени «Ер усти ҳалқа йўли»нинг 7-бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу вақтда янги бекатларни техник жиҳатдан боғлаш ишлари амалга оширилади. 6−7-бекатлар оралиғида қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Тошкент вилоятидаги Красногорск қўрғонини Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус қатновлари йўлга қўйилди. Ҳар бир йўналишга 4 тадан транспорт ажратилди.
35 йил муқаддам 1970−1980 йиллардаги турғунлик даврининг маънавий, иқтисодий ва сиёсий таназзулидан ҳикоя қилувчи «Лолазор» романи нашрдан чиққан эди. Асар муаллифи Мурод Муҳаммад Дўст 12 апрель куни 74 ёшни қаршилади. «Газета.uz» сана муносабати билан романдан парчалар беради.
Жамоатчиликнинг ескин танқидлардан сўнг маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков «Маданият ва маърифат» телеканали номи «Карвон»га ўзгартирилмаслигини маълум қилди. «Газета.uz» ўзбек зиёлилари ва «Маданият ва маърифат» телеканали ходимининг канал ривожига оид таклифларини эшитди.
Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятининг 2 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.
Тармоқларда Шаҳрихон туманида ИИО ходимлари фуқаролар билан муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Уч фуқарога ЖКнинг 3 та моддаси билан ҳужжат расмийлаштирилди. Ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича бўлиб ўтган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза — жами 11 та медални қўлга киритди.
Поп туманида бошқаруви йўқотилган DAF юк машинаси темир тўсиққа урилиб, тўлиқ ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Картошкадан тайёрланган пишлоқли тоблатма, клёцкалар, чалпак, крем-шўрва, манти ва бошқалар — Zira.uz мазали картошкали таомлар рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида бўлган кучли шамол, Шуҳрат Абдураҳмонов атрофидаги гап-сўзлар, my.gov.uz орқали «правани» расмийлаштириш тартиби, Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан чиққан таблетка, дам олиш кунларига салқин ҳаво ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи кабинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.
TalentLab рекрутинг агентлиги экспатлар ва ўзбек ишбилармонлари бир-бирларининг умидларини оқламаётганини аниқлади. Хорижлик мутахассислар вазифаларнинг ноаниқ белгиланиши ва маҳаллий кадрлар интизомининг сустлигидан норози. Иш берувчилар эса чет элликлар сўраётган маош ва уларнинг иш натижаларидан.
15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров адвокатининг судга киритган апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни сўраб ариза ёзди. Шу сабаб суд апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарди.
Тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли дея тахмин қилинаётган интим видео тарқалганди. Вилоят ҳокимлигига кўра, видео бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилган. Видеони тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан чора кўриш бўйича амалий ишлар бошланган.
Ўзбекистонга 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси келтирилди. Энди ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.
14 апрель тонггида Хоразм вилоятида кузатилган кучли шамол ва чанг-тўзонли об-ҳаво Бухоро ҳамда Навоий вилоятларига ҳам ўта бошлади. Қизиқтепа туманида ноқулай ҳаво натижасида кўрунувчанлик 100−150 метргача қисқарди.
Каспий денгизидан Туркманистон орқали салқин ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши муносабати билан дам олиш кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +25 даражагача, кечаси эса +15 даражагача пасаяди. Шамолнинг тезлиги 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.
Элликқалъа туманидаги 5-мактабда ўқувчиларга берилаётган озиқ овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанидан норози ота-оналарнинг хабари тармоқларда тарқалди. Ҳолат СЭС назоратига олинди. Аввалроқ, Хўжайли ҳамда Кегейли туманидаги мактаблардан бирида ҳам егулик ичидан турли буюмлар чиққанди.
Тижорат банклари 14 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 365 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг