Самарқанд шаҳрида АҚШ ва Канадага фуқароларни ноқонуний равишда жўнатмоқчи бўлиб, улардан пул олган шахслар қўлга олинди.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даражани ташкил этади.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 1-мавсумига овоз бериш 7 апрелда якунланди. Жами 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,6 трлн сўмга яқин маблағлар йўналтирилади. Ҳудудларда одатдагидек одамлар байрам қилишни бошлаб юборди.
Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт соҳаларида «илғор инновациялар ҳудуди»га айлантириш режалаштирилган, деди вилоятга ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.
Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та кўп квартирали уй бузилиб, ўрнига янгиси қурилиши режалаштирилмоқда. Янги уйлар битгунга қадар хонадон эгалари 11 ой туман/шаҳар ҳокимлиги ва ташаббускорлар маблағи ҳисобидан ижарада яшаб туради.
7 апрель куни президент Сирдарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида иштирок этади, корхоналар фаолияти билан танишади.
Тошкентдан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасигача 154-сонли Isuzu автобуси ҳаракати йўлга қўйилди. Иш тартиби соат 6:00 дан 21:30 гача этиб белгиланди.
Ўзбекистонда март ойида 79 млн куб метр (76,3 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Бухоро, Фарғона ва Жиззах вилоятларида қайд этилган.
Тошкент тез тиббий ёрдам фельдшери Злата Гафурова чақириқ бўйича аёллар эмас, эркаклар келгани боис онаси учун шифокорларни чақирган эркак томонидан таҳдидлар бўлганини маълум қилди. Участка нозири эса қарши ариза ёзган тиббиёт ходимаси 12 млн сўм жаримага тортилишини айтган.
Барча шаҳарларда тезлик 60 км/соатгача пасайтирилди, Хоразмда 11 киши ёш қизни зўрлангани айтилмоқда, қурилишобъектларини мажбурий экспертизадан ўтказилиши, Фарҳод Манноповни операция қилган шифокор ҳақида, ИИБ раҳбари буйруғи билан отиб ўлдирилган айиқ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистоннинг ҳар бир туман ва шаҳрида ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи кичик автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади. Уларнинг маълумотлари асосида ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади, дея маълум қилинди президент билан учрашувда.
Қашқадарёда эркак 8 нафар бола асраб олиб, улардан 2 нафар қизни зўрлашда гумонланмоқда. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қизлардан бирининг ҳомиладор бўлиб қолганини рад этди. Болалар қариндошларига, ёрдам кўрсатиш марказига, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири ихтиёрига топширилди.
Дам олиш кунлари оила ва дўстлар даврасида табиат қўйнига чиқиш ҳамда баҳор гўзалликларидан баҳра олиш учун ажойиб имконият. Бунинг учун эса саёҳатни олдиндан режалаштирган маъқул. «Газета.uz» Паркент туманининг қизиқарли жойлари, табиати ва мазали таомлари ҳақида саёҳат қўлланмасини тайёрлади.
Хоразмнинг Янгиариқ туманида 11 нафар эркак 15 ёшли қизни бир неча бор зўрлагани айтилмоқда. Қизнинг қариндоши сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари иш бўйича терговни кечиктирган ва болалар омбудсмани ташрифидан кейингина 3 нафар гумонланувчини ҳибсга олган. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган 15 ёшли қиз воқеасида 3 нафар шахс айбланмоқда, яна 8 киши гумонланувчи сифатида жалб этилди. Ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.
Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига келиб қолган қўнғир айиқ ҳаракатсизлантирилиб, табиатга қайтарилиши режалаштирилганди. Бироқ туман ИИБ бошлиғи буйруғи билан жонивор «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирилди. Воқеага сабабчи масъулларга интизомий жазо чоралари кўрилиши белгиланди.
Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди, унга кўра, мамлакатнинг барча шаҳарларида ҳаракат тезлиги соатига 60 км/соатдан ошмаслиги керак. Илгари бу кўрсаткич 70 км/соат эди.
6 апрель куни Қамчиқ довонида юк машинаси ва 3 та енгил автомобиль тўқнашиб, 6 киши жароҳатланганди. ФВВ ҳайдовчилардан бири вафот этганини маълум қилди.
Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларини 10 ой давомида зўрлаганликда айбланиб, 1,5 йил муддатга озодлиги чекланган икки шахснинг иши қайта кўрилади. Олий суд Хоразм прокуратураси протестини қаноатлантирди ва ишни апелляция инстанциясида янгитдан кўришга юборди.
Қамчиқ довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда юк машинаси ёниб кетди, дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг