Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган фуқароларни хавфсиз жойга олиб тушди.
Ўзбекистон президенти маҳалла ҳаётида фаол бўлган тизимнинг бир гуруҳ вакилларини турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.
Сешанба куни сезилган зилзилага қадар Ўзбекистондаги Android-қурилмаларнинг кўплаб эгаларига ерости силкинишлари эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантириш келди. Google ушбу тизимни 2020 йил ёзида ишга туширган бўлиб, орадан бир йил ўтиб Ўзбекистон учун ҳам ишлай бошлаган. У қандай ишлайди?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ойи 23 мартдан бошланишини маълум қилди. Ўзбекистон президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.
Сешанба куни кечқурун Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли зилзила сезилди. Ер силкинишлари горизонтал характерга эга бўлиб, бирмунча давом этди. Зилзила эпицентри Афғонистонда бўлган. Зилзила эпицентрида 6,6 баллни ташкил қилган.
Наврўз — Ўзбекистоннинг умумхалқ байрамларидан. Аммо ҳар доим ҳам бундай бўлмаган, бир даврда уни тақиқламоқчи ҳам бўлишган. «Газета.uz» асосий Наврўз тантаналари ташкилотчилари билан миллий шодиёна тақиқларни қандай енггани ва давлат даражасидаги илк байрамлар қандай ўтгани ҳақида суҳбатлашди.
Жиззахда икки нафар вайнернинг ЙПХ ходимлари ҳақида ҳазил видеолари учун 15 ва 10 суткага қамалиши ноқонуний деб топилди. Апелляция инстанциясида улар суд залидан озод қилинди.
Зоминда прокурор ёрдамчиси бошқарувидаги Lacetti автомобилининг дарахтга бориб урилиши натижасида ҳайдовчи ва яна бир прокуратура ходими ҳалок бўлди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Тошкентнинг Сергели туманида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир неча жароҳатлангани маълум қилинди, бироқ уларнинг сонига аниқлик киритилмади.
Тармоқларда Қашқадарёдаги туғуруқхона ходимларининг беморлардан пул таъма қилаётгани акс этган видео тарқалди. ССВ туғуруқ бўлими акушер-гинекологи ва доя ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Нурота туманидаги Сентоб қишлоғи расман туризм қишлоғи мақомини олди. Ҳудудда 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган. 200 га яқин ишсиз аҳоли доимий иш ўринларига эга бўлди.
Renessans TV журналисти «Миллий» стадиони яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ОАВга тўсқинлик қилиб, куч ишлатгани ҳақида хабар берди. ИИББ эса ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаганини билдирди. Юзлаб фуқаролар у ерда U-20 Осиё кубоги финалига чипта сотиб олиш учун йиғилган эди.
Самарқандда 43 ёшли фуқаро бошқа бир шахсни 30 минг доллар эвазига АҚШга юборишини айтиб, олдиндан 10 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди. Шундай ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилди.
Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида 20 минг гектар майдонни эгалайдиган Янги Тошкент қурилади. Пойтахтдаги давлат идоралари ҳам у ерга кўчиб боради. Ҳозирги бинолар ўрнида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкентни туризм ва бизнес марказига айлантириш режа қилинмоқда.
31 мартгача Ўзбекистон тадбиркор аёллари — бизнес ривожланишига қаратилган менторлик дастурида иштирок этиш учун онлайн ариза қолдиришлари мумкин.
Туркча оширма хамирли плюшкалар, пахлава, чак-чак, туршак ва олхўрили рогаликлар, холвайтар ва бошқалар — Zira.uz баҳорий байрам бўлган Наврўз дастурхони учун мазали пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг 33 ёшли ўринбосари Умиджон Жумагалдиев ЙТҲга учраши оқибатида вафот этди.
Ижтимоий тармоқларда аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилоят ИИБга кўра, 23 ёшли каттақўрғонлик аёл ҳозирда Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Наврўз байрамида кунлар +25 даражага исиши, Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига ўқилган суд ҳукми, Қашқадарёда аёл кишини «самосуд» қилганларнинг 2 нафари қамалгани, назоратга олинган Shaffof «заправка»лари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг