ССВ Бухоро вилоятида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқаролардан шифокор кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик сўралди.
WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга янги — Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби парвоз йўналишини очди. Бу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Жидда шаҳридаги Ислом санъати биенналесида илк бор XVIII асрга оид «Катта Лангар Қуръони»нинг тўрт саҳифаси, XVII аср ҳадислари тўплами, Самарқанд ва Афросиёбнинг X-XII асрларга оид кулолчилик буюмлари ва бошқа музей экспонатлари тақдим этилди.
Сариосиё туманидаги «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида онасидан ажралиб қолган қўнғир айиқ боласи топилди. Қиш мавсумида озуқа топиши қийинчилиги ва нобуд бўлиши эҳтимоли борлиги сабабли жонивор хўжалик биносида вақтинчалик сақланиб турибди.
Тошкент туманида беморнинг ўғли чақирувга аёл эмас, эркак фельдшер келгани учун ходимни калтаклаганди. ССВ ходимнинг бош мия ёпиқ жароҳати ва бошқа ташхислар билан нейрохирургия бўлимига ётқизилгани, унинг муолажа олаётганини маълум қилди.
Фарғона шаҳрида эрини рашк қилган ҳомиладор аёл машина ичида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл ҳодиса жойида, чақалоғи эса шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Нашриёт америкалик Чарльз Уиланнинг «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» китобини ўзбек тилида чоп этди. Муаллиф мазкур китобда соҳани оддий тилда соддалаштириб тушунтиради.
Президентнинг Қирғизистонга ташрифи, Наманганда ЙПХ автомобилида туғилган чақалоқ, «Тез ёрдам» фельдшерининг калтаклагани, ҳудудларга тарқатиладиган 110 та тез тиббий ёрдам машинаси, лавозимидан кетган «Тошшаҳарнур» раҳбари, ис газидан навбатдаги ўлим ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистондаги қишлоқ аҳолисига молхонада чиққан ёнғинни ўчириш мақсадида сув олиш учун ўз мамлакатига киришга рухсат берди.
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизими 2022 йил 1 январдан ишга тушиши керак эди, бироқ қонун ҳалигача қабул қилинмади. Ноябрда қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун берилган, лекин ҳукумат ҳужжатни ҳалигача парламентга тақдим этмади.
Пойтахт кўчаларини ёритишга масъул бўлган «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари ишдан олинди. Ўрнига янги раҳбар тайинланди.
Касби туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ва 3 ёшли фарзандлари заҳарланиб вафот этди. Ўлимга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис гази сабаб бўлган.
Тошкент вилоятида 24 ёшли фуқаро «Тез ёрдам» ходимини калтаклади. У чақирувга аёл ҳамшира келмагани учун жанжал кўтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудларга тез тиббий ёрдам хизмати учун 110 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Шу пайтга қадар «103» хизматида 2938 дона автомобил хизмат кўрсатиб келган.
Зомин туманида фуқаро хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан 3 млн сўм жарима белгиланди. Айни пайтда бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистондаги 9 мингдан ортиқ мактабда энди ростдан таътил тугаб, дарслар бошланди. Болалар қалин кийиниб, мактабга йўл олишди. Кўплаб мактаблар яхши иситилган бўлса, айримлари совуқлигича қолмоқда. «Газета.uz» пойтахтдаги мактабларга бориб, синфхоналар ҳарорати ва ўқувчилар кайфиятини ўрганди.
Янгибозор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ маст фуқаро Дамас автомобилини бошқариб кетаётганда пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари сабаб вафот этди.
Қарши шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Йўловчи шифохонага ётқизилди. ЙТҲни Касби туманида яшовчи фуқаро содир қилгани аниқланди.
Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.
Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилиб, муқобил энергия манбалари ҳисобига иссиқ сув ва электр билан таъминланади. Янги қуриладиган уйларга энергия самарадорлиги юқори қурилиш материаллари ва жиҳозларидан фойдаланиш мажбурий бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг