Жамият

Кинематографлар уйида Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши бўлиб ўтди
16 сентябрь 2022, 15:00

Кинематографлар уйида Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши бўлиб ўтди

«Ипак йўли дурдонаси» кинофестивалининг очилишида ўзбек ва жаҳон киносининг 800 га яқин юлдузлари иштирок этди. Улар орасида Люк Бессон, Сергей Безруков ва Бурак Озчивит бор.

Самолётдаги носозлик сабаб Франкфуртда қолган йўловчиларни олиб келиш учун қўшимча қатнов қўйилди
16 сентябрь 2022, 14:01

Самолётдаги носозлик сабаб Франкфуртда қолган йўловчиларни олиб келиш учун қўшимча қатнов қўйилди

Ҳаво кемасидаги носозлик туфайли Франкфурт — Тошкент рейси бекор қилиниб, йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилганди. Уларни қайтариб олиб келиш учун 16 сентябрь куни қўшимча қатнов жорий этилди.

Қишлоқлардаги 600 нафар аёл тадбиркорликка ўқитилади
16 сентябрь 2022, 12:04

Қишлоқлардаги 600 нафар аёл тадбиркорликка ўқитилади

USAID Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларидаги аёллар учун тадбиркорлик ўқув дастурини бошлади. Ушбу ташаббус доирасида 600 нафар аёл тадбиркорликка ўқитилади.

Омбудсман Андижонда беш йигит тергов вақтида қийноққа солингани айтилган ҳолатни ўз назоратига олди
16 сентябрь 2022, 11:58

Омбудсман Андижонда беш йигит тергов вақтида қийноққа солингани айтилган ҳолатни ўз назоратига олди

Андижонда 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани ва тергов жараёнларида улар қийноққа солинаётгани айтилмоқда. Айбланувчиларнинг яқинлари уларни 8−10 йиллаб озодликдан маҳрум қилишмоқчилиги, тергов вақтида эса калтаклаганини қайд этишди. Омбудсман вазиятни ўз назоратига олди.

«Локомотив» футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда қатнашгани учун 5 йилга футболдан четлатилди
16 сентябрь 2022, 11:50

«Локомотив» футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда қатнашгани учун 5 йилга футболдан четлатилди

«Локомотив» ПФК футболчиси Кахи Махарадзе ва эркин агент Евгений Кочнев 2 грузиялик билан келишиб, тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун ЎФА икки футболчини ўйинлардан 5 ва 3 йилга четлаштирди. Улар жарима ҳам тўлайди.

Дам олиш кунлари қулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
16 сентябрь 2022, 11:37

Дам олиш кунлари қулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, бироқ айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.

XIV Тошкент халқаро кинофестивали арафасида бизнес-форум бўлиб ўтди
16 сентябрь 2022, 11:00

XIV Тошкент халқаро кинофестивали арафасида бизнес-форум бўлиб ўтди

XIV Тошкент халқаро кинофестивали арафасида «Ўзбекфильмда» бизнес-форум бўлиб ўтди. Россия ҳамда Қирғизистон ташкилотлари билан бир қатор меморандумлар имзоланди.

Франкфуртдан Тошкентга учиши керак бўлган самолётда техник носозлик юз берди
16 сентябрь 2022, 10:40

Франкфуртдан Тошкентга учиши керак бўлган самолётда техник носозлик юз берди

15 сентябрь куни Франкфурт — Тошкент йўналиши бўйича учиши керак бўлган ҳаво кемасида техник носозлик вужудга келди, парвоз бекор қилинди. Йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилди.

Фарғонада 30 нафарга яқин боғча тарбияланувчилари касалхонага ётқизилди
16 сентябрь 2022, 09:38

Фарғонада 30 нафарга яқин боғча тарбияланувчилари касалхонага ётқизилди

Тармоқларда Олтиариқ туманида 41 нафар боғча боласи заҳарлангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси 8 нафар болада алиментар диарея аниқланиб, касалхонага ётқизилганини маълум қилди. Бошқа болаларда касаллик аломатлари аниқланмаган, бироқ 20 нафари шифохонада кузатув остида қолмоқда.

15 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 сентябрь 2022, 22:00

15 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Самарқандда ШҲТга аъзо давлат раҳбарларини қабул қилган Шавкат Мирзиёев, саммит доирасида белгиланган ҳужжатлар, иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати узайгани, Самарқанд археология институти очилиши, табиатга учириб юборилган 7 дона итолғи қушлари ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Тошкентда 100 млрд сўмдан ортиқ тендерлар ноқонуний ўтказилгани аниқланди
15 сентябрь 2022, 17:13

Тошкентда 100 млрд сўмдан ортиқ тендерлар ноқонуний ўтказилгани аниқланди

Тошкент шаҳрида 107,12 млрд сўмлик тендер савдолари ноқонуний ўтказилгани аниқланди. Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотлар орасида Олмазор туман ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари», «Uzbekistan Airways Technics», Кўзи ожизлар мактаб-интернати ва бошқалар бор.

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди
15 сентябрь 2022, 16:57

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри сифатида Избоскан тумани қайд этилди.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш қоидалари тасдиқланди
15 сентябрь 2022, 15:02

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжатлар «Ягона дарча» портали орқали юборилади. Тегишли орган 2 кунда жойига чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилади ва ҳужжатларни текширувда иштирок этмаган холис ходимга топширади.

HONOR Х8 смартфонини шахсий ёрдамчи сифатида танлаш учун 8 та сабаб
15 сентябрь 2022, 15:00

HONOR Х8 смартфонини шахсий ёрдамчи сифатида танлаш учун 8 та сабаб

HONOR Х8 юпқа корпуси, ингичка ҳошияли катта экрани, бешта камераси, кучли процессори ва бошқа кўп жиҳатлари билан хурсанд қилади.

Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилди
15 сентябрь 2022, 14:16

Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг Бухоро филиали ташкил этилди.

«Рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув». Алишер Қодиров тилла нишон бўйича изоҳ берди
15 сентябрь 2022, 11:41

«Рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув». Алишер Қодиров тилла нишон бўйича изоҳ берди

Тармоқларда «Миллий тикланиш» партияси 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони ясатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Партия раиси Алишер Қодировнинг изоҳ беришича, тилла нишон маҳаллий депутатларни рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув. Нишон 2 млн сўмга ҳомийлик маблағи ҳисобидан ясатилган.

7 дона итолғи қушлари ёввойи табиатга қўйиб юборилди
15 сентябрь 2022, 11:07

7 дона итолғи қушлари ёввойи табиатга қўйиб юборилди

Давлат экология қўмитаси, Зоология институти ходимлари ва Tugan Falconry Club жамияти вакиллари аввалроқ ноқонуний сотилишидан сақлаб қолинган 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларини ёввойи табиатга қўйиб юборди.

«Миллионлаб эман экишим мумкин». Одамлар нима учун эман ёнғоқчаларини йиғишади?
15 сентябрь 2022, 10:21 3

«Миллионлаб эман экишим мумкин». Одамлар нима учун эман ёнғоқчаларини йиғишади?

Ҳар йил август ойи ўрталарида эман ўсган яшил ҳудуд ва кўчаларда ушбу дарахт ёнғоқчаларини тераётган одамларга кўзимиз тушади. Бир кунда бир киши ёнғоқчалардан бир неча қоп териши мумкин. «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам одамлар нима учун бу ёнғоқчаларни йиғиши ва уни нима қилишлари билан қизиқди.

ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси қасамёдини бузгани учун ишдан бўшатилди
15 сентябрь 2022, 09:28

ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси қасамёдини бузгани учун ишдан бўшатилди

Судьялар олий кенгашининг қарори билан 5 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Шу жумладан, ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёди ва Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилди.

Ноқонуний таксичилар провокация уюштиришмоқда — Uzbekistan Airports
15 сентябрь 2022, 08:45

Ноқонуний таксичилар провокация уюштиришмоқда — Uzbekistan Airports

Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, ноқонуний таксичилар бир неча провокация уюштиришди. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ноқонуний таксилар йўловчилар учун таҳдид эканини таъкидлади. Унинг тан олишича, «бомбил»лар бир кунлик масала эмас ва у ёлғиз ҳал қилинмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг