Жамият

Собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдорлари бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланмоқда
14 январь 2023, 10:38

Собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдорлари бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Улар бюджетдан ажратилган жуда кўп миқдордаги пулларни растрата йўли билан талон-торож қилганликда айбланмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ ичимликлар
14 январь 2023, 10:30

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ ичимликлар

Цитрус, занжабил ва облепихали чой, алкоголсиз «глинтвейн» ичимлиги, ширчой, иссиқ шоколад ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий иссиқ ичимликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова вафот этди
14 январь 2023, 09:26

Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова вафот этди

13 январь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, шоира Энахон Сиддиқова 68 ёшида вафот этди. У 2004 йили «Дўстлик», 2009 йили «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, 2016 йили эса «Ўзбекистон халқ шоири» унвони билан тақдирланганди.

13 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 январь 2023, 22:00

13 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Лицензияси бекор қилинган «Quramax Mediсal», 15 январга қадар давом этадиган совуқ ҳаво, Қозоғистонда автобусдан яна 31 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилингани, поездлар жадвалига ўзгартириш киритилиши, Тошкентда 17 та автомобиль тўқнашгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Улгуржи истеъмолчилар вақтинчалик газдан узилди
13 январь 2023, 21:17

Улгуржи истеъмолчилар вақтинчалик газдан узилди

«Ўзтрансгаз» компанияси аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ва қозонхоналарни узлуксиз газ билан таъминлаш мақсадида ҳар қандай улгуржи истеъмолчиларга, хусусан, АГТКШлар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга газ таъминоти тўхтатилганини маълум қилди.

Ўқувчилар «Газета.uz»дан газ билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам сўрамоқда
13 январь 2023, 19:03 5

Ўқувчилар «Газета.uz»дан газ билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам сўрамоқда

«Газета.uz» репортажи туфайли Тошкентдаги «Хаст имом» маҳалласида газ босими муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақдаги хабардан сўнг таҳририятга шунга ўхшаш вазиятда ёрдам сўраб мурожаатлар кела бошлади. Биз ҳар бир ҳолатни батафсил ёритолмаймиз, аммо ўқувчилардан келган мурожаатларни эълон қилишга тайёрмиз.

Lot Polish Airlines Польшадан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди
13 январь 2023, 18:21

Lot Polish Airlines Польшадан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди

Lot Polish Airlines авиакомпанияси Польшадан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Биринчи йўловчи чартер рейси 10 мартга мўлжалланган. Рейслар ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилиши режалаштирилган.

Тошкент-Бухоро йўналишидаги 3 та поезд рейси бекор қилинади
13 январь 2023, 16:11

Тошкент-Бухоро йўналишидаги 3 та поезд рейси бекор қилинади

13, 14 ва 15 январь кунлари Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» электропоездлари қатновларининг 3 та рейси кузатилаётган аномал совуқ туфайли бекор қилинади.

Тошкентда иситиш тизимида муаммолар кузатилмоқда
13 январь 2023, 15:47

Тошкентда иситиш тизимида муаммолар кузатилмоқда

Пойтахтдаги айрим туманларда газ босими пасайиши ортидан иситишда муаммолар кузатиляпти. «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ шаҳар аҳолисини вазиятни тушунишга чақириб, ҳолатни яхшилаш учун зарур чоралар кўрилаётганини билдирди.

«Quramax Mediсal»нинг лицензияси бекор қилинди
13 январь 2023, 14:16

«Quramax Mediсal»нинг лицензияси бекор қилинди

Тошкент туманлараро иқтисодий судида «Quramax Mediсal» МЧЖга берилган лицензияни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилди. Суд қарори билан лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди.

Бухорода тадбиркор гаровдаги бинони қайта қимматга гаровга қўйиб, 1,3 млрд сўм кредитни ўзлаштирди
13 январь 2023, 12:56

Бухорода тадбиркор гаровдаги бинони қайта қимматга гаровга қўйиб, 1,3 млрд сўм кредитни ўзлаштирди

Бухоро шаҳрида оилавий корхона раҳбари банкнинг собиқ масъуллари билан келишиб, кредит таъминоти учун гаровга қўйилган меҳмонхона биносини қайта қимматроққа гаровга қўйган. Қўшимча бино қуриш учун яна кредит олиб, жами 1,3 млрд сўм пулни талон-торож қилди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

«Хаст Имом» маҳалласидаги газ билан боғлиқ муаммолар «Газета.uz» материалидан сўнг бартараф этилди
13 январь 2023, 12:24

«Хаст Имом» маҳалласидаги газ билан боғлиқ муаммолар «Газета.uz» материалидан сўнг бартараф этилди

«Ҳудудгаз Пойтахт» корхонаси «Газета.uz»да эълон қилинган материалдан сўнг «Хаст Имом» маҳалласида газ босими оширилганини маълум қилди. Компания мутахассислари газ тақсимлаш шохобчалари ва хонадонлардаги газдан фойдаланувчи ускуналарни техник кўрикдан ўтказиб, носозликларни бартараф этган.

Видео: Тошкент шаҳар ИИББнинг уйсизлар учун маркази қандай яшамоқда?
13 январь 2023, 12:06

Видео: Тошкент шаҳар ИИББнинг уйсизлар учун маркази қандай яшамоқда?

Тошкентда 2018 йилдан бери пойтахт ИИББ ташаббуси билан очилган уйсизлар учун марказ фаолият кўрсатмоқда. «Газета.uz» мухбирлари ушбу «Меҳр-саховат уйи»да бўлиб, бу ерда аёзли кунларда одамлар сони кўпайишига қандай тайёргарлик кўрилгани ва марказ нималарга муҳтожлигини ўрганди.

Намангандаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олди
13 январь 2023, 11:42

Намангандаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олди

Наманган туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 31 ёшли аёл ва унинг 9 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олди.

Ўзбекистонга якшанба кунидан бошлаб илиқ ҳаво кириб кела бошлайди
13 январь 2023, 11:37

Ўзбекистонга якшанба кунидан бошлаб илиқ ҳаво кириб кела бошлайди

Якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига илиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Ҳарорат кечаси −12…−17 даража, кундузи −5…−10 даража бўлади.

Қозоғистонда автобусдан яна 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди
13 январь 2023, 11:27

Қозоғистонда автобусдан яна 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Актобе вилоятида автобусда қолиб кетган яна 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди. Транспорт воситасининг йўлда қолиб кетишига кучли совуқ туфайли дизель ёнилғиси музлаб қолгани сабаб бўлган.

Андижонда уй ичидаги машина билан ёниб кетди
13 январь 2023, 10:20

Андижонда уй ичидаги машина билан ёниб кетди

Андижон туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Оқибатда уйнинг шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонада бўлган Damas ёниб зарарланди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистонда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади
13 январь 2023, 09:59

Ўзбекистонда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Аномал совуқ об-ҳаво туфайли 13 январь куни поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Қарор йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Совуқ ҳаво таъсири 15 январга қадар давом этади — Ўзгидромет
13 январь 2023, 09:54

Совуқ ҳаво таъсири 15 январга қадар давом этади — Ўзгидромет

Ўзбекистонда совуқ ҳаво массасининг таъсири якшанбагача сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси −12…−17, айрим жойларда −20 даражагача совиши мумкин. Баъзи жойларда қор ёғади.

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади
13 январь 2023, 09:50

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралади. Ушбу ҳаракат оқибатида кўплаб ташқи сиёсат идораси ходимлари қурбон бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг