Янги йил кечаси фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи +2…+7 даражагача илийди.
Жомбой туманида Cobalt ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомобилларнинг бир нафардан йўловчилари вафот этди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситалари, жумладан, йўталга қарши «Амбронол» сиропи савдоси вақтинча тўхтатилди.
Президент қарори билан Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш белгиланди. Институтга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичида «ақлли тартибга солиш» лойиҳасини жорий қилиш юклатилади.
Янги йил байрами кунлари республикадаги барча тиббиёт муассасалари ходимлари навбатчилик асосида туну кун ишлайди. «Муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган», — дейилади ССВ хабарида.
Миробод туманидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса сабаб бир киши жароҳатланди.
Фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб боришдан воз кечилади, Тошкент жамоат транспорти сифатга қараб молиялаштирилади, фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади, адвокатлар фаолияти онлайн лицензияланади, пенсиянинг максимал миқдори оширилади — 1 январдан нималар ўзгаради?
«Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган компанияга қарши иш очган Ҳиндистон, аҳолини «Док-1 Макс» дорисидан огоҳлантира бошлаган ССВ, вилоят ва туман ХТБларни йўқ қилишни истаётган президент, тажриба асосида 14 та ҳудудда ўқитиладиган янги дарслик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентдан вилоятларга йўл олган фуқаролар поезд, самолёт ва автобусга чипта тополмаётганини таъкидламоқда. Байрам арафаси такси нархлари ҳам қимматлаган, бунга газ «заправка»лардаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилмоқда. «Газета.uz» Тошкент темирйўл ва автовокзалларида бўлиб, вазиятни ўрганди.
Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатга алоқадор бўлган 7 нафар тизим мутасаддиси ва тиббиёт ходими ўз вазифасидан озод этилганди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева шифокорнинг ишдан бўшатилиши сабабига аниқлик киритди.
ССВ Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси «Док-1 Макс» каби бошқа сироплар таркиби ҳам чуқур ўрганилаётганини маълум қилди. Шунингдек, бошқарма бошлиғи болалар орасида шамоллаш, диарея ва тана ҳарорати кўтарилиши кузатилганида нима қилиш кераклиги борасида тавсиялар берди.
Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дориси оқибатида 19 нафар бола вафот этгандан сўнг ССВ аҳолини оммавий равишда ушбу дорини сотиб олмаслик ҳақида огоҳлантиришни бошлади. Лекин хабарда дори таркибида заҳарли модда — этиленгликоль борлиги қайд этилмаган.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига «соғломлаштириш ва дам олиш маскани» қурилиши учун ажратилган 0,5 гектар ер майдони Тошкент вилояти тасарруфига қайтарилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, «Док-1 Макс» сиропини қабул қилиб вафот этган болалар ҳақида биринчи бўлиб хабар берган профессор Маматқул Азизов ишдан бўшатилганини тасдиқлади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Термиз давлат педагогика институти директори Эшболта Қобулов ва Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори Абдуқаҳҳор Ғаниев ўз лавозимидан озод этилди.
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар билан ўтказилган учрашувда вилоят ва туман ХТБларни танқид қилди. «Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак?» — деди президент.
Президент Халқаро конгресс марказида бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган дарсликлар тақдимоти билан танишгач, ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари болаларнинг таълим жараёнида ота-оналарнинг ҳам масъулиятини ошириш кераклигини таъкидлаб, бунда ўзини шахсий мисол қилиб кўрсатди.
Шавкат Мирзиёев «Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!» номли замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди. Президент дарсликларда миллий ғоя, аждодлар мероси ҳам бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Ҳукумат қарори билан таълим муассасалари учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш, уларни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш, шунингдек, матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланиш тақиқланмоқда.
Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалганди. ФВВ ва Қурилиш вазирлиги буни рад этиб, аслида 7-қаватдаги 3 дона бетон плита тушиб кетганини маълум қилди. Бу ҳолатда ҳеч ким жароҳат олмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг