Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.
Тошкент халқаро аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди. У 21 ёшли қизларни алдаб, катта пул топишга ишонтирган.
Тошлоқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган маст Damas ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқаро ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда 71 ёшли эркак воқеа жойида, бола эса шифохонада вафот этди.
13−17 январь кунлари Остона шаҳрида таълим соҳасидаги муҳим тадбирлардан бири — XXI Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия каби 20 та давлатдан 700 га яқин иштирокчи қатнашди.
Тойлоқ туманида фуқаро ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 1,3 млрд сўмлик газни талон-торож қилди. Наманган шаҳрида эса фуқаро новвойхонасини газ тармоғига ноқонуний улаб, 362 млн сўмлик зарар етказди.
Жиззах вилоятидаги Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний равишда 145 килограмм балиқ овлаган икки шахс табиатга 487 млн сўм зарар етказгани аниқланди.
Ўзбекистонда заправка қурмоқчи бўлаётган Five Petroleum, ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилаётган Германия, реклама қонунчилигини бузгани учун жазоланган Ucell, АҚШ президентилигига киришган Трамп ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
2025 йилда ОТБнинг $100 млн кредитига Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона учун 45 турдаги 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади. KfW банкининг 30 млн евроси эвазига Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги 19 та тиббиёт муассасасига юрак-қон томир касалликларини даволовчи ускуна ўрнатилади.
Энергетика вазирлиги Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида объектни консервациялаш доирасида «газни зарарсизлантириш мақсадида хавфсиз ёқиш» ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда бир нечта оловли майдонлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерларга янги талаблар жорий этилмоқда: мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш, давлат рақами белгиларини олиш ва уларни бошқариш учун «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш.
Кўплаб танқидларга қарамай, Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларнинг контрактдан тушадиган пулларига 4 фоизли «солиқ солиш» фикридан қайтмади. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов битта кейс орқали давлат ўзи чиқарган қонунларига риоя қилмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда, дея қайд этди.
Бунгача Президент администрациясида ишлаб келган Марат Жураев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Экология вазирлиги ва БМТТД Ўзбекистоннинг биологик хилма-хиллик бўйича миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва Ғарбий Тянь-Шань экотизимларини тиклашни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини ишга туширди. Уларни 2030 йилга қадар амалга ошириш режалаштирилган. ГЭФ лойиҳаларга 6,5 млн доллар ажратди.
Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасида чақалоққа «чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги» ташхиси қўйилиб, унинг қўли кесилди. ССВ хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 2024 йилда ҳоким ёрдамчилари 309 та коррупцияга оид жиноятлар содир этган. Умуман олганда, 2024 йилда жами 6898 нафар шахс томонидан 5716 та коррупцияга оид жиноят содир этилган.
Тошкент вилояти ва шаҳрида атмосферага зарар етказаётган 46 та иссиқхонанинг фаолияти тўхтатилди. Бундан ташқари, 426 та иссиқхона эгалари чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш зарурлиги, шунингдек, резина ва бошқа чиқиндилардан ёқилғи сифатида фойдаланиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирилди.
Бандлик вазирлиги 2024 йилда Канада 5 мингта бўш иш ўрни таклиф этаётганини эълон қилганди. Миграция агентлигига кўра, шундан сўнг ишлаш учун 35 минг ўзбекистонлик қизиқиш билдирган. Улардан 100 нафар номзоднинг маълумотлари Канада томонига тақдим этилган. Аммо номзодларнинг барчаси рад қилинган.
Бир йил ичида мамлакатдаги энг йирик маркетплейс Uzum Market’нинг топшириш пунктлари сони 3 баробар ошди, уларнинг деярли ярми аҳолиси 30 минг нафардан кам бўлган яшаш пунктларида ташкил этилди.
10 январда Англияга мавсумий иш ўринлари учун танлов ўтказилди. Аммо 3 миллионга яқин ўзбекистонлик қизиқиш билдирган танлов натижалари кўп ўтмай бекор қилинди. Миграция агентлиги бунга техник муаммоларни сабаб қилиб кўрсатди. Англия компанияси эса жараёнга учинчи шахслар аралашганини таъкидламоқда.
Рақобат қўмитаси рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодалангани учун Ucell (COSCOM) компаниясини жаримага тортди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг