Жамият

Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш муддати узайтирилди
15 ноябрь 2022, 14:42

Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш муддати узайтирилди

Россиядаги айрим ОТМлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш муддати 10 кунга узайтирилди. Аввалги муддат 1 ноябрдан 20 ноябргача этиб белгиланганди. Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролар my.dtm.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши тўхтатилди
15 ноябрь 2022, 12:09

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши тўхтатилди

Қурилиш вазирлиги Андижондаги 50-мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши лойиҳага ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритилгани учун тўхтатилганини маълум қилди. Вазирлик қурилиш бўйича барча зарур хулосалар олинганини қайд этди. Аввалроқ прокуратура ҳоким қарори қалбаки эканини маълум қилганди.

«Сукут сақлаш маданиятини йўқ қилинг». Тошкентда NeUyat кўргазмаси очилди
15 ноябрь 2022, 12:00

«Сукут сақлаш маданиятини йўқ қилинг». Тошкентда NeUyat кўргазмаси очилди

NeUyat фестивалига 139 Documentary Center галереясида старт берилди. Унинг мақсади жинсий зўравонлик ҳодисалари атрофидаги сукунат маданиятини бузишдир. Муҳим воқелик — шу номдаги кўргазма бўлиб, унинг экспонатларида жабрланган аёлларнинг ҳикоялари ва муаллифларнинг шахсий тажрибаси акс эттирилган.

Бухорода 2 шахс 1,12 гектар ерни $120 мингга сотишда гумонланиб ушланди
15 ноябрь 2022, 11:56

Бухорода 2 шахс 1,12 гектар ерни $120 мингга сотишда гумонланиб ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан икки фуқаро ерни ноқонуний сотишга уринган вақтда гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Шунингдек, Самарқанд, Олмалиқ ва Марҳаматда ҳам ерни ғайриқонуний равишда сотишга уриниш аниқланди.

Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди — БМТ
15 ноябрь 2022, 11:35

Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди — БМТ

БМТ маълумотларига кўра, 15 ноябрь куни дунё аҳолиси 8 миллиардга етди. Прогнозларга кўра, 2030 йилда дунё аҳолиси 8,5 млрдга, 2050 йилда эса 9,7 млрдга етиши мумкин. Шунингдек, 2023 йилда Ҳиндистон аҳолиси энг кўп мамлакатга айланиши кутилмоқда.

Рассом Шавкат Музаффар вафот этди
15 ноябрь 2022, 11:25

Рассом Шавкат Музаффар вафот этди

Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси, мусаввир Шавкат Музаффар 54 ёшида вафот этди. Унинг ўлими сабабига аниқлик киритилмаган.

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15 ноябрь 2022, 09:43

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтнинг Амир Темур кўчасида Lada Vesta, Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб Equinox автомобили ағдарилди, ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Қирғизистон билан чегарадаги аҳолини кўчиришга 50 млрд сўм ажратилади — бош вазир
15 ноябрь 2022, 08:13

Қирғизистон билан чегарадаги аҳолини кўчиришга 50 млрд сўм ажратилади — бош вазир

Ўзбекистон ҳукумати икки давлат чегаралари ўзгариши муносабати билан Қирғизистон билан чегарада яшовчи 130 га яқин оилани кўчиришни режалаштирмоқда. Компенсация тўловларига 50 млрд сўм (тахминан 4,5 млн доллар) — ҳар бир оилага ўртача 384,6 млн сўмдан ажратилади.

«Судларда оворагарчиликлар кўп» — президент
15 ноябрь 2022, 00:47

«Судларда оворагарчиликлар кўп» — президент

Шавкат Мирзиёев суд соҳасидаги муаммоларга бағишланган йиғилишда судларда ишларни кўриб чиқиш эскича давом этаётгани, адвокатларнинг ўрни юқори эмаслиги, терговчилар ўз устида ишламай қўйганини таъкидлади. У судьялар ҳамжамияти ваколатларини кучайтириш, судьялар сонини ошириш таклифи маъқулланди.

Ўзбекистон Ўнғор тоғини Қирғизистонга беради, лекин унга кириш ҳуқуқига эга бўлади
14 ноябрь 2022, 23:56

Ўзбекистон Ўнғор тоғини Қирғизистонга беради, лекин унга кириш ҳуқуқига эга бўлади

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг радиореле антенналари жойлашган Ўнғор тоғи Қирғизистонга ўтади. Бош вазир Абдулла Арипов эвазига ўзбек томони Ўзбекистон томондан чиқиш мумкин бўлмаган тоғга чиқиш имкониятига эга бўлишини айтди.

Журналистнинг газ муаммоси ҳақидаги постига Учтепа ҳокимлигининг жавоби: «Сиз нима қилиб бердингиз?»
14 ноябрь 2022, 21:53

Журналистнинг газ муаммоси ҳақидаги постига Учтепа ҳокимлигининг жавоби: «Сиз нима қилиб бердингиз?»

Журналист Азиза Қурбонова якшанба куни газ босими пастлиги, чой ҳам қайнатолмаётганини танқид қилганди. Унинг Facebook`даги постида Учтепа ҳокимлиги саҳифаси номидан шундай изоҳ қолдиришди: «Бас қилинг халқнинг ғазабини қўзғатишни. Сиз нима қилиб бердингиз Учтепага?».

Давлат органлари раҳбарлари Чирчиқдаги ҳарбий полигонга йиғилди (фото)
14 ноябрь 2022, 19:07

Давлат органлари раҳбарлари Чирчиқдаги ҳарбий полигонга йиғилди (фото)

Вазирлар, ҳокимлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Чирчиқдаги ҳарбий полигонда беш кунлик ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Улар ўз билим ва кўникмаларини янгилайди, жанговар тайёргарлик, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича назарий ва амалий машғулотларда қатнашади. Фото.

ЕХҲТ мамлакатлари элчилари — Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳақида
14 ноябрь 2022, 17:38

ЕХҲТ мамлакатлари элчилари — Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳақида

Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШнинг ЕХҲТдаги элчилари Ўзбекистон ва минтақа давлатларига ташриф буюрди. Улар ўз мақолаларида хавфсизлик масалаларини биргаликда кўриб чиқиш ва унинг барча — иқтисодий, экологик, инсоний ва ҳарбий жиҳатларини ҳисобга олиш кераклигини ёзади.

Ўзбекистонда интернет сифати ва узатиш тезлигини ўлчайдиган миллий ахборот тизими яратилиши мумкин
14 ноябрь 2022, 17:03

Ўзбекистонда интернет сифати ва узатиш тезлигини ўлчайдиган миллий ахборот тизими яратилиши мумкин

2023 йилнинг 1 сентябргача Ўзбекистонда интернет хизматлари сифати ва узатиш тезлигини ўлчайдиган тизим жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унинг веб-сервис ҳаволаси ва мобил иловаси очиқ манбаларда ҳамда интернет хизматларини кўрсатувчи компанияларнинг расмий сайтларида жойлаштирилиши ҳам белгиланган.

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди
14 ноябрь 2022, 16:32

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди

Жиззах вилоятида эпицентри Зарбдор тумани бўлган ер силкиниши содир бўлди. Зилзила кучи 3 баллни ташкил этди. 14 ноябрь ҳисобидан бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши.

Қўқонда 14 ёшли ўсмир вафоти ортидан икки нафар ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди
14 ноябрь 2022, 15:35

Қўқонда 14 ёшли ўсмир вафоти ортидан икки нафар ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Қўқонда 14 ёшли ўсмирнинг ИИБ Вояга етмаганларга ёрдам марказида вафот этиши ортидан икки нафар собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аввалроқ марказ раҳбари лавозимидан озод этилганди, яна икки ходими жанжалнинг олдини олмагани учун ишдан олинганди.

Ўзбекистонда Yangi Nafas оммавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди
14 ноябрь 2022, 15:00

Ўзбекистонда Yangi Nafas оммавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан ташкил этилган Yangi Nafas спорт тадбирида мамлакатнинг 15 шаҳридан 50 мингдан ортиқ киши иштирок этди.

Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди
14 ноябрь 2022, 14:56

Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди

Тошкент вақти билан 13:01 Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Унинг кучи Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида сезилди.

Тошкентда қалбаки 8300 долларни муомалага чиқармоқчи бўлганлар ушланди
14 ноябрь 2022, 14:28

Тошкентда қалбаки 8300 долларни муомалага чиқармоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қалбаки 8300 доллар муомалага чиқарилишининг олди олинди.

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қалбаки ҳужжат асосида бино қурилмоқда
14 ноябрь 2022, 13:05

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қалбаки ҳужжат асосида бино қурилмоқда

Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони ўрнида кўп қаватли турар-жой биноси қурилмоқда. Ёзда ҳибсга олинган шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарори сохта бўлиб чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг