Жамият

«Қўлларига милтиқ олганлар Миллий гвардия ходимларини отди». Президент Нукусдаги намойишлар ҳақида
3 июль 2022, 17:53

«Қўлларига милтиқ олганлар Миллий гвардия ходимларини отди». Президент Нукусдаги намойишлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Нукус аҳолиси билан суҳбатда ташқи кучлар таъсири остида одамлар қўлига милтиқ олиб, Миллий гвардия ходимларини отганини маълум қилди. У президент сифатида Қорақалпоғистонда тинчлик ўрнатилиши ва ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига кафолат берди.

Қорақалпоғистон аҳолисидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик сўралди
3 июль 2022, 17:10

Қорақалпоғистон аҳолисидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик сўралди

Ўзбекистон Миллий гвардияси Қорақалпоғистон аҳолисидан фавқулодда ҳолат режими ва комендантлик соатига (21:00—7:00) риоя қилиш ва зарурат бўлмаган тақдирда уйдан чиқмасликни, қолаверса, фақат расмий хабарларга ишонишни сўради.

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатнови бир рейсга бекор қилинди
3 июль 2022, 13:04

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатнови бир рейсга бекор қилинди

3 июль куни «Нукус — Бейнеу — Нукус» йўналишидаги 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинди, деб маълум қилди «Ўзтемирлйўлйўловчи».

Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди
3 июль 2022, 12:37

Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистон мақоми бўйича Конституцияга ўзгартишлар киритилмаслигини маълум қилгач, интернет деярли ишламаётган ҳудуд аҳолиси бу ҳақда SMS орқали хабардор қилинди.

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди
2 июль 2022, 23:27

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди

Президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритмоқда — Forbes
2 июль 2022, 21:18

Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритмоқда — Forbes

Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар эълон қилди. Forbes миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги битта ўтказиш пунктини вақтинча ёпди
2 июль 2022, 16:49

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги битта ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги «Тажен» — «Даут-ата» (Қорақалпоғистон) назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини эълон қилди. Темир йўл қатновини тўхтатиш ҳам режалаштирилмоқда.

Маҳаллаларда ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади
2 июль 2022, 16:22

Маҳаллаларда ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади

Президент қарори билан маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқланиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг индивидуал режаларини ишлаб чиқади. Шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилади. Синов лойиҳаси август ойида Сурхондарёда бошланади.

«Президент: „Ҳумо қуши мағрур юқорига қараб туриши лозим“ деганди» — Ўзбекистон герби муаллифи Анвар Мамажонов
2 июль 2022, 12:34

«Президент: „Ҳумо қуши мағрур юқорига қараб туриши лозим“ деганди» — Ўзбекистон герби муаллифи Анвар Мамажонов

Мустақил Ўзбекистоннинг давлат герби 30 йил аввал қабул қилинган. Ушбу муҳим сана муносабати билан, давлат рамзининг муаллифи Анвар Мамажонов «Газета.uz»га гербнинг яратилиш жараёни, унинг якуний вариантини танлашда президент Ислом Каримовнинг ўрни ва ўз рассомчилик йўли ҳақида гапириб берди.

Қорақалпоғистон расмийлари давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш бўлганини маълум қилди
2 июль 2022, 12:17

Қорақалпоғистон расмийлари давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш бўлганини маълум қилди

Қорақалпоғистон расмийлари баёнотида айтилишича, 1 июль куни бир гуруҳ жиноятчи шахслар давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниб, ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этган. Шунингдек, баёнотда носоғлом ташқи кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига уринишларидан хавотир билдирилган.

Ҳайит байрами учун пишириқлар
2 июль 2022, 10:04

Ҳайит байрами учун пишириқлар

Zira.uz байрамларга олдиндан тайёргарлик кўришни тавсия қилади ва Қурбон ҳайити байрами учун мазали ҳамда ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

ИИВ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги ноқонуний намойишлар юзасидан маълумот берди
1 июль 2022, 21:35 2

ИИВ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги ноқонуний намойишлар юзасидан маълумот берди

ИИВ 1 июль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида айрим фуқаролар республикада амалга оширилаётган конституцион ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, ноқонуний намойишлар уюштирганини маълум қилди. Ҳозирда жамоат тартиби тикланган.

15 июлдан бизнес учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли нархи оширилади
1 июль 2022, 18:35

15 июлдан бизнес учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли нархи оширилади

15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари, компаниялар, иссиқлик электр станциялари ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нархлар оширилади. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолдирилади. Ижтимоий меъёр ҳозирча жорий қилинмайди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон аёллари $54 млнлик келишувга эришди
1 июль 2022, 18:13

Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон аёллари $54 млнлик келишувга эришди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон аёлларининг биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки томон вакиллари ўртасида 54 млн доллардан ортиқ миқдорда 19 та шартнома ва меморандум имзоланди.

Наманганда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
1 июль 2022, 15:03

Наманганда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Наманган вилоятида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетганлиги айтилмоқда.

Санъат ва маданият институти мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
1 июль 2022, 14:42

Санъат ва маданият институти мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга қабул қилишда қонун бузилгани аниқланди. 6 мингдан ортиқ абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижаси видеоси сақланмаган, 77 та абитуриентнинг амалий иши шифрланмасдан баҳоланган, 327 млн сўм асоссиз сарфланган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Кузатувчиларнинг Тошкент аэропортининг халқаро терминалига кириши вақтинча тақиқланди
1 июль 2022, 12:01

Кузатувчиларнинг Тошкент аэропортининг халқаро терминалига кириши вақтинча тақиқланди

31 июлга қадар кузатувчи шахслар Тошкент аэропортининг халқаро терминалига киритилмайди. Бу зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиши ва қайтиб келиши, шунингдек, бинонинг реконструкция қилиниши билан боғлиқ.

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади
1 июль 2022, 11:38

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади

Жума куни ҳаво бироз салқинлашганига қарамасдан, дам олиш кунлари ҳарорат +35…+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фарғонанинг тоғли ҳудудларида эса музли сел келиш хавфи мавжуд. Ўзгидромет кейинги ҳафта бошида мамлакатга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

1 июлдан нималар ўзгаради?
1 июль 2022, 11:04

1 июлдан нималар ўзгаради?

Қисман бепул бўлган «тонировка», 100 ва 200 фоизлик устама олувчи айрим шифокорлар, солиқ маъмурчилиги соддалаштирилган бизнес, «Хавфсиз йўл» индекси юритилиши, мустақил оилавий шифокор сифатида ишлашга рухсат берилгани, тунгача ишлайдиган музейлар — 1 июлдан нималар ўзгаради?

Қашқадарёда хизмат вақтида вафот этган аскар воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди
1 июль 2022, 10:04

Қашқадарёда хизмат вақтида вафот этган аскар воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда ҳарбий хизмат вақтида вафот этган 18 ёшли Руслан Қидиралиевнинг ўлими юзасидан шифокорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Суд-тиббий экспертизаси ўтказилади ва марҳумнинг ўлимига ростдан ҳам «сурункали юрак ишемик касаллиги» сабаб бўлгани ёки йўқлиги текширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг