Хоразмда оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Маданият вазирлиги актриса Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши», — дейилади вазирлик баёнотида.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 150,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 7,7 мингта енгил автомобиллар импорт қилган. Шунингдек, ўтган 5 ойда хорижий давлатларга қиймати 134,9 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.
Президент қийноқларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги янги ҳужжатга имзо чекди. Омбудсман ҳузурида қийноқларни аниқлаш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади. Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарни компенсация қилиш тизими йўлга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев метрополитен алоҳида энергия тизимига эга бўлишини маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, метрода тез-тез учрайдиган носозликларни бартараф этиш учун қиймати 40 миллиард сўм бўлган алоҳида подстанция сотиб олинмоқда.
Янгиҳаёт, Сергели ва Бектемир туманларида чиқинди сувларни тозалаш учун президент янги оқава сув тозалаш иншоотини қуришни таклиф қилди. Ушбу ҳудудларда яшовчилар бир неча ойдан бери ёқимсиз ҳиддан шикоят қилмоқдалар.
UzAuto Motors катта миқдордаги пўлат листлар Россиядан олиб келинаётганда йўқолганини маълум қилди. Талон-торож қилинган ушбу листлар 2000 дан ортиқ Nexia-3 автомобилининг кузов қисмларини ишлаб чиқаришга етар эди, дея аниқлик киритди компания.
Енгил, ёрқин, мазали ва витаминларга бой салатлар — Zira.uz ёзги салатлар рецептларини эътиборингизга ҳавола этади.
Президент фармони билан Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида спорт анжомлари ва делегация формасини, жиҳозларини сотиб олиш бўйича шартномалар, шунингдек спорт базаларини ижарага бериш шартномаларини электрон савдолар ва танловларсиз тўғридан-тўғри тузишга рухсат берилди. Бундан ташқари, эълонларни давлат харидлари порталида жойлаштирмасликка ҳам рухсат берилади.
Олий Мажлис Сенати Тошкент вилоятининг умумий майдони 17,3 минг гектар бўлган туман ва шаҳарлар чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу жиноятчиликка қарши самарали курашиш ва аҳолининг ижтимоий таъминотини яхшилашга ёрдам бериши таъкидланди.
Тошкентда жорий этилаётган янги карантин чекловлари, Сенатда ташкил этилаётган янги қўмита, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга бериладиган рағбатлантиришлар, Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши — «Газета.uz»нинг 25 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Жума куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Peggy‘s Bar&Grill» ресторанида ёнғин содир бўлди. Ёнғин корхонанинг ички қисми ва томига, шунингдек қўшни уйнинг том қисмига таъсир кўрсатди. Қурбонлар ва жароҳатлар йўқ, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонларида тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши тавсия этилди.
«Ипак Йўли» банкнинг мобил иловаси фойдаланувчилари учун Visa карталаридан пул ўтказмаларини Visa Direct орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.
28 июндан 12 июлга қадар Тошкентга қўшни вилоятлардан автотрнаспортда кириш бўйчиа чекловлар ўрнатилди. Соғлинқ сақлаш вазирлиги ушбу чекловлар қайси ҳолатда татбиқ этилмаслиги ҳақида маълумот берди.
28 июндан 12 июлга қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича чекловлар ўрнатилади. Ушбу санадан бошлаб барча умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар объектларнинг иш вақти соат 8:00дан 20:00гача қилиб белгиланади.
«Детралекс» препарати варикоз хасталигини енгишга ёрдам беради.
Шу ҳафта охирида Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +35…+38 даражани ташкил этади.
Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилганлиги аниқланди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бухгалтерия ходимлари томонидан 21 млрд сўм нақд пул, Жиззах политехника институтида эса 1,5 млрд сўм пластик карточкага ўтказилиб ўзлаштирилган.
Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов кириш имтиҳонлари харажатлари 30 млрд сўмдан ошишини маълум қилди. Моддий-техник база учун сарфланадиган харажатлар бунга кирмаслиги айтилди. Каримовнинг сўзларига кўра, ДТМга ўтган йилги қабул жараёнларида 90 млрд сўм атрофида пул тушган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг