Болалар боғчаси ва болалар уйларидаги базмлар, санъаткорларнинг телевидениедаги чиқишлари, Президент арчаси. «Газета.uz» сўровига биноан Кинофотофоноҳужжатлар миллий архиви таҳририятга 1960−1990-йилларда мамлакатда Янги йил қандай нишонлангани акс этган суратларни тақдим этди.
2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ, шундан 13 ҳолатда эгизаклар дунёга келди. Чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилган. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич.
Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда бир қанча устувор мақсадлар қаторидан — 5 йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 бараварга ошириш, инфляция даражасини 9,9 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, давлат қарзини йилига $4,5 млрддан оширмаслик, экспорт ҳажмини $30 млрдга етказиш ўрин олган.
Тошкент шаҳар ИИББ ўт ўчиргич ёқиб юборилган ҳолат юзасидан 4 кишига нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.
1 апрелдан бошлаб дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ҳолатлари тасвирланган фото ва видеоларни биринчи бўлиб юборган шахсларга БҲМнинг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида пул мукофоти тўлаб берилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди.
Тасдиқланмаган хабарни «репост» қилгани учун ҳибсга олинган жамоатчилик фаоли Руслан Хаирнуров озодликка чиқарилди. Апелляция суди — биринчи инстанция суди гумондорга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўллаб хатоликка йўл қўйганини тан олиб, уни «уй қамоғи»га алмаштирди. Жамоатчилик фаолига алоқа воситалари ҳамда интернетдан фойдаланмаслик бўйича мажбуриятлар ҳам юклатилди.
ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассисини мактабгача таълим муассасаси биносини хусусийлаштириш ва шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 128 минг доллар олган вақтида ушлади. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.
Пойтахтда Янги йилни нишонлаш вақтида номаълум шахслар ўт ўчириш мосламасини ёқиб юборишди. Натижада у портлаб кетган ва буни тасвирга тушираётган 3 киши жиддий тан жароҳатларини олган.
Фрикаделкали, қарсилдоқ товуқ солинган пишлоқли, французча, хамир бўлакчалари солиб пиширилган ҳамда дудланган товуқли шўрвалар — Zira.uz совуқ кунлар учун иссиқ шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Президент фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий муддатсиз даврга узайтирилди. Жарималар беш бараварга, табиатга етказилган зарар миқдори эса икки бараварга оширилди. Қолаверса, дарахтларни ҳар қандай ҳолатда кесиш ёки йўқ қилиш тўғрисида ҳукумат фармойишлари ва ҳокимлар қарорларини қабул қилиш тақиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил байрами билан табриклади. «Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев янги 2022 йилни Ўзбекистонда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Президент йилни номлаш бўйича таклифини биринчи маротаба Янги йил арафасида эълон қилмоқда.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келди. Портлаш оқибатида ҳаммом томи қулаган. Уч кишининг вафот этгани, тўрт фуқаронинг жароҳатлангани маълум қилинди.
Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннель тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишлари икки йил давом этди ва қурилишга 143 млрд сўм сарфланди. 2022 йилда шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.
31 декабрь ва 1 январь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи атрофидаги йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади. 31 декабрдан 10 январгача Чимён йўлида ҳаракат бир томонлама бўлади.
Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини содир этганликда гумон қилинган ва қидирувда бўлган эркак Интерпол томонидан АҚШда қўлга олинди.
Янги йилдан олдин Тошкент безатилди. Турли хил инсталляциялар ва чироқлар билан ўралган дарахтлар Янги йил кайфиятини улашмоқда. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин шаҳарнинг байрамолди муҳитини кўрсатади.
Нукусда муз ўртасида қолиб кетган болалар, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланган Фарҳод Арзиев, 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганини айтган ЙПХ ходими, Экоқўмита раислигига маъқулланган Нарзулло Обломуродов, аҳоли пиёда юргани учун тўланган 43,4 млрд сўм, Топ-5 таликка кирган шахматчи Жавоҳир Синдаров, Янги йилда ўзбекистониклар энг кўп қандай совға кутаётгани ҳақидаги сўровнома ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 30 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Пора олганликда гумонланган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори Муратбай Базаримбетовга нисбатан суд 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Аввалроқ, у тадбиркордан газ станциясини электр тармоғига улаш учун 15 минг доллар олгани айтилганди. Унинг шеригига эса 6 йил қамоқ жазоси берилди.
UzAuto Motors Chevrolet Equinox 2022 йилги моделининг нархни 250 млн сўмдан 391 млн сўмгача этиб белгилади. Компаниянинг ишонтиришича, янги Equinox автомобилининг афзаллиги унинг гибрид тизими ҳисобланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг