Комилжон Каримов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Хакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
2021 йилнинг биринчи беш ойида Ўзбекистонга хориждан 205 та электромобиль импорт қилинган. Импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 млн АҚШ доллари сарфланган. Электромобилларнинг 95% Тошкент шаҳрига олиб келинган.
Қашқадарё вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи мухбир қизни матбуот котиби сифатида ишга олиш учун ўзи билан «бир кечага қолишни» таклиф этган. Мухбир қиз раҳбар олдинроқ ҳам шунга ўхшаш таклифлар билдирганлигини таъкидламоқда. Бошқармадаги ходимлардан бири қизга тинч юришини, раҳбарнинг укаси «катта жойда ишлашини» айтган. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби ушбу ҳолат бўйича суриштирув бўлаётганлигини маълум қилди.
Шимолий Қозоғистон вилояти полициясига 86 та янги Cobalt автомобили топширилди.
Эндиликда фуқаролар санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига фақат ПЗР тест топширган ҳолдагина қабул қилинади, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Kun.uz 22 июнь куни ўзбек тилидаги хабарлар лентасини янгиламади. Нашр мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ айрим қонунчилик меъёрлари ҳамон эски қолипларда қолаётгани, бундай камчиликлар исталган вақтда сўз эркинлигига қарши қурол сифатида фойдаланилиши мумкинлигини маълум қилди.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган дорихоналар лицензияси бекор қилинади, дея огоҳлантирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Баёнот пойтахтда шу каби дори воситаларини сотиш бўйича қарийб 40 та ҳолат аниқланганидан кейин эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ноқулай об-ҳаво туфайли етилиши кечиккан «эртапишар» сабзи ҳосилини йиғиб олиш бошланганини маълум қилди. «Бу бозорни янги сабзи билан тўлиқ таъминлаш ва унинг нархи босқичма-босқич арзонлашишига олиб келади», — дея қайд этди вазирлик.
Жаримага тортилган Kun.uz ва Azon.uz нашрлари раҳбарияти, 50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланиши, коронавирус сабабли Ўзбекистон Aфғонистон билан чегарани ёпилиши, Навоийда тўрт нафар тилла қазувчи вафоти — «Газета.uz»нинг 22 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Учтепа туманида ўзнинг 50 тонна арматурасини бошқа бир фуқарога сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
«Агробанк» АТБ кобейжинг картасини очган мижозлар Ўзбекистон ва дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида товар ҳамда хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Республика махсус комиссияси йўналишли автобус ва метрога ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик бўйича қарорни қабул қилди. Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса карантин чораларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади.
Azon.uz нашри раҳбарияти сайтда эълон қилинган диний мазмундаги мақолалар учун жаримага тортилди. Шунингдек, суд сайтдаги баъзи хорижий хабарларни «Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатини бузиши мумкин» деб топган. Azon.uz бош муҳаррири «Газета.uz»га ушбу суд жараёнини «журналистик фаолиятга тажовуз» дея таърифлади. Унинг айтишича, Диний қўмита таҳририятга диний материалларни мустақил чиқариш учун оғзаки рухсат берган бўлган. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.
Навоий вилоятида ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олиш билан шуғулланган тўрт киши «электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиб, вафот этган. Яна уч нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Сурхондарё вилоятида ўтказилган «Ёшлар фестивали» сабабли ЙПХ ходимлари йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган. Маълум бўлишича, 21 июн куни ушбу ходимлар лавозимидан озод этилган.
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Nexia 2 нафар пиёдани уриб юборди. Пиёдалар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди.
Сайтда эълон қилинган диний мазмундаги материаллар учун Kun.uz асосчиларидан бири ва раҳбари 12,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.
Афғонистонда эпибемиологик вазиятнинг кескинлашаётганлиги сабабли ўзбек-афғон чегарасида фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.
Ўзбекистоннинг 15 та ҳудудидаги 1227 та кўп қаватли уй, шу жумладан, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита мавзеда жойлашган уйлар бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади. Улар очиқ танлов орқали танланади. Ҳужжатнинг айрим бандлари Уй-жой кодексига ва «Кўп қаватли уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонунга зид бўлиши мумкин.
Aндижонда Spark автомашинаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмади ва уни капот устида 50−60 метрча судраб кетди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг