Жамият

Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими мурожаатномасида савол бермаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда
20 декабрь 2021, 10:27

Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими мурожаатномасида савол бермаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда

Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими Эргаш Солиевнинг мурожаатномасида савол бермаслиги, қолаверса, телефон билан киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ушбу ташаббус кенгаш котибияти мудири ташаббуси эканлигини маълум қилди. Жиззах вилояти ҳокимияти муносабат билдирди.

Тошкентда автобус ёниб кетди
20 декабрь 2021, 10:07

Тошкентда автобус ёниб кетди

Учтепа туманида 125 йўналишда ҳаракатланаётган «Mercedes-Benz» автобуси ёниб кетди. ФВВ ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 6 дақиқада етиб боргани ва олов 4 дақиқада ўчирилганини маълум қилди.

Ангренда икки юк поезди тўқнашди
19 декабрь 2021, 20:12

Ангренда икки юк поезди тўқнашди

Ангрен кўмир конида 2 та электровоз тўқнашиши натижасида 20 та вагон ағдарилиб кетган, шундан 14 тасида кўмир бўлган. 2 киши енгил тан жароҳати олди.

Самарқанд вилоятидаги портлашда 10 киши жабрланди
19 декабрь 2021, 16:51

Самарқанд вилоятидаги портлашда 10 киши жабрланди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги ошхонада портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши жароҳатланган.

«Orginfo.uz каби электрон платформалар ёпилиши тарафдори эмасмиз» — Статистика қўмитаси баёноти
19 декабрь 2021, 14:03 1

«Orginfo.uz каби электрон платформалар ёпилиши тарафдори эмасмиз» — Статистика қўмитаси баёноти

Давлат статистика қўмитаси orginfo.uz сайти билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берар экан, фақатгина қўмита номининг манба сифатида келтирилишига эътироз билдирганини маълум қилди. «Давлат статистика қўмитаси Orginfo.uz ва шу каби бошқа электрон платформаларнинг ёпилиши тарафдори эмас», — дейилади баёнотда.

Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони кўпайтирилади
19 декабрь 2021, 12:47

Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони кўпайтирилади

Uzbekistan Airways 24 декабрдан Тошкент — Деҳли — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилишини маълум қилди.

Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятини якунлади
18 декабрь 2021, 22:10 1

Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятини якунлади

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 108 та ўйин ўтказиб, 21 та гол уришга муваффақ бўлган Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятига якун ясади. «Сизларнинг кўз олдиларингизда бутсиларимни михга илиб, футболчилик фаолиятимни тугатганимни эълон қиламан», — деди у.

Сенатор Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи бўйича шартномалар тузилмаганини маълум қилди
18 декабрь 2021, 18:41

Сенатор Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи бўйича шартномалар тузилмаганини маълум қилди

Сенатор Толибжон Мадумаров Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи юзасидан шартномалар тузилмаганини маълум қилди. Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев эса мазкур масала юзасидан ўрганиш олиб борилишини билдирди. «Бундан кейин шаҳар ҳокимлигининг объектларни инвесторларга берилиши бўйича ўйлаб иш қилишини назоратимизга оламиз», — деди у.

Burger & Lounge ресторанида бургерларни ярим нархга харид қилиш мумкин
18 декабрь 2021, 17:00

Burger & Lounge ресторанида бургерларни ярим нархга харид қилиш мумкин

Burger & Lounge ресторанининг янги филиалида 2022 йил 31 январгача айрим бургерларни «ТОЧКА» промокоди билан ярим нархга харид қилиш мумкин.

Антимонополия қўмитаси тадбиркорга тайинланган 1,75 млрд сўмлик қарздорликни асоссиз деб топди
18 декабрь 2021, 15:45

Антимонополия қўмитаси тадбиркорга тайинланган 1,75 млрд сўмлик қарздорликни асоссиз деб топди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Тошкент ЭТК» томонидан DSS компаниясига ҳисобланган 1,75 млрд сўм қарздорликни асоссиз деб топиб, уни бекор қилди. Ушбу ҳолат бўйича электр тармоқ корхонасининг шикояти суд томонидан кўриб чиқилиб, рад қилинган ва қўмита қарори ўз кучида қолган.

«Ҳозирда бозорнинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ» — сенатор «Қўйлиқ» бозори ҳақида
18 декабрь 2021, 15:42

«Ҳозирда бозорнинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ» — сенатор «Қўйлиқ» бозори ҳақида

Сенатор Толибжон Мадумаров «Қўйлиқ» бозори кўчирилиши бўйича ҳали бирор қонуний асос йўқлигини ҳамда бу борадаги шов-шувлар ўша ердаги бозорчиларнинг асоссиз ташвиқоти эканини таъкидлади. Аввалроқ бозор кўчирилиши ҳақида 2017 йилдаёқ қарор қилингани айтилганди.

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида зилзила сезилди
18 декабрь 2021, 14:22

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида зилзила сезилди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли бўлмаган зилзила сезилди. Унинг эпицентри Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида бўлган.

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун салатлар
18 декабрь 2021, 10:30 1

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун салатлар

«Янги йил гулчамбари», шуба остидаги сельдь балиғи рулети, «Байрам торти», «Цезарь», ассорти ва стейк билан тайёрланган салат — Zira.uz янги йил дастурхони учун салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Давлат статистика қўмитаси Orginfo.uz сайти асосчиси устидан ариза берди
18 декабрь 2021, 05:00

Давлат статистика қўмитаси Orginfo.uz сайти асосчиси устидан ариза берди

Дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқулов Давлат статистика қўмитасининг юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларини ўз ичига олган Orginfo.uz сайтини ишлаб чиқди. Давлат органининг сайтидан фарқли равишда, ушбу сайт компанияларни номи бўйича қидириш, аффилланган шахслар ва бошқа маълумотларни кўриш имконини беради. Қўмита талабига биноан дастурчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.

17 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 декабрь 2021, 22:00

17 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга 400 млн ажратган Жаҳон банки ҳамда 162 млн доллар қарз берган Осиё тараққиёт банки, Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қабул қилган қўшма баёнот, коррупциявий жиноятни содир этган 14 мингдан ортиқ мансабдор, нархи арзонлашган «АИ-80» бензини, 2022 йилда кутилаётган хавф-хатарлар, янги 50 минг сўмлик банкнотадаги хатони тан олган МБ ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 17 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади
17 декабрь 2021, 19:38

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади

18 декабрь куни Истанбулда «Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия» ўтказилади. Форум иштирокчиларининг лойиҳаларини ёшларга доир қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон ҳукумати қарори учун таклиф сифатида киритиш мўлжалланган.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилди
17 декабрь 2021, 16:20

Тошкент вилояти Экология бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилди

Тошкент вилоятида экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли равишда камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят Экология бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Қолаверса, мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйгани учун 14 нафар масъулга «хайфсан» берилди.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
17 декабрь 2021, 14:38

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни кундузги ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди, якшанба куни эса Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳудудларда ёмғир ёғади ва ҳаво бироз совийди.

Мактаб ўқувчилари 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
17 декабрь 2021, 12:36

Мактаб ўқувчилари 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (сешанба) 10 январга (душанба) қадар давом этишини маълум қилди.

Хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
17 декабрь 2021, 11:50 1

Хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Монополияга қарши курашиш қўмитаси норасмий валюта операцияларининг олдини олиш учун хусусий валюта шохобчаларининг ишлашига рухсат бериш таклифини илгари сурди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг