Ўзбекистонда 21−25 октябрь кунлари ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Сешанба куни кўп жойларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15 даражагача пасаяди. Ҳафта ўртасида ҳарорат кечаси +5 даражагача тушади. Республикада энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни кутилмоқда, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат тўлиқ модернизация қилинади. Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ҳам ўрнатилади.
Ўзбекистонда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади. 2025/2026 ўқув йилидан белгиланган техникумларда халқаро таълим дастурлари жорий қилинади. Техникумларнинг директор ва директор ўринбосари очиқ танлов асосида танланади.
Рақобат қўмитаси истеъмолчилар мурожаати бўйича республикадаги 700 тага яқин ресторан, кафе, ошхона ва буфетларни ўрганди. Уларнинг кўпида таомлар ҳақида тўғри маълумот берилмагани аниқланди. 500 дан ортиқ жойларда таомнома ўзбек тилида юритилмаган. Яна кўпчилигида иш режими, нархномалар йўқ.
Ўзбекистон жорий ҳафтанинг иш кунларида нам ҳаво оқими таъсирида бўлади, аммо бу ҳаво оқимлари ҳаво ҳароратини кескин совитиб юбормайди. Дам олиш кунларига келиб ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши ҳам кутилмоқда. Умуман, ҳафта давомида булутли ва хазонрезгили ҳақиқий куз ҳавосига гувоҳи бўлиш мумкин.
Тошлоқ туманида Фарғона каналига тушиб кетган Damas ФВВ қутқарувчилари томонидан сувдан олиб чиқилди. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган. Улар соғлом.
Нишон туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққан Gentra ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этди.
Uzbekistan Airways 15 ноябрдан Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди.
Ўзбекистон бўйлаб озиқ-овқат дўконларида харидорларни Asl Baraka’нинг янги маҳсулоти кутмоқда. Колбаса компания номи билан аталади ва ўзида унинг сифатларини мужассамлаштиради.
АОКА директори Асаджон Ходжаевга кўра, ҳозирда Ахборот кодекси лойиҳасининг тўртинчи варианти устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа 2025 йил февралида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, сўнг парламентга киритилади. «Биз Ахборот кодексини ҳамма билан келишган ҳолда қабул қилишимиз керак», — деди у.
Самарқанд давлат чет тиллар институтининг ётоқхонаси қурилиши назорат инспекцияси рўйхатидан ўтказилмай, ўзбошимчалик билан олиб борилгани аниқланди. Шунингдек, жараён сифатсиз бажарилгани туфайли қурилиш тўхтатилди. Аввалроқ Аграр университет ётоқхонаси қурилиши ҳам камчиликлар сабаб тўхтатилганди.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов келаси йилдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилинмаслигини, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилишини маълум қилди. Бунда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда.
Кўза шўрва, боршч, фрикаделькали туркча шўрва, ловияли помидор шўрва ва бошқа иссиқ шўрвалар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
«Газета.uz» суд жараёнларини ёритишда бир неча бор тўсиқларга дуч келган. Биз жиноят ишлари бўйича судья Сарвар Мамадиев билан журналистларнинг суд залида бўлиши қоидалари, жараёнларни ёритишга қўйиладиган тақиқ сабаблари ҳақида суҳбатлашдик ва таҳририят дуч келган ҳолатларни муҳокама қилдик.
«Тошкент илгари яшил шаҳар эди», деб эслайди таниқли дендролог Атиргул Холмирзаева. У пойтахтни яна яшил қилиш мумкин, дейди. Бошланишига эса дарахтларни кесиш ва уларга зарар етказишни, сув ҳавзаларини қисқартиришни тўхтатиш керак. Бунинг ижтимоий ва иқтисодий самаралари ўзини узоқ куттирмайди.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужиига кўра, Ўзбекистон ҳукумати коррупцияга қарши курашишда далилларга асосланиб иш юритишга ўтиши лозим. «Одамлар учун маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш ва жамиятдаги шаффофликни яхшилаш жуда муҳимдир», — деди у.
Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Истиқлол кўчасига қадар қисми декабрь ойи охиригача ёпилди. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +10…+12, кундузи +25…+28 даражани ташкил қилади.
«Ёввойи робот», «Жигар» ва яна 5 та кинопремьера, қўл меҳнат маҳсулотлари ярмаркалари, ҳайвонот боғининг юбилейи муносабати билан фотокўргазма, Мот концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Наманган шаҳрида юк машинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи эҳтиётсизлик оқибатида велосипеддаги 8 ёшли болани уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг