Жамият

Тошкентда ёғингарчилик вақтида сув тошқинларининг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди
24 октябр 2024, 15:11

Тошкентда ёғингарчилик вақтида сув тошқинларининг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди

Пойтахт ҳокими қарори билан Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди.

Навоийда чўлда бир аёлни калтаклаб, «самосуд» қилган эркак қамоққа олинди
24 октябр 2024, 12:56

Навоийда чўлда бир аёлни калтаклаб, «самосуд» қилган эркак қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг чўлда бир аёлни калтаклаб, «самосуд» қилаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Навоий вилояти ИИБдан «Газета.uz»га маълум қилишларича, аёлни калтаклаган шахс қамоққа олинган. Таъкидланишича, ҳуқуқбузарнинг ички ишлар органларига «ҳеч қандай алоқаси йўқ».

МИБ Сардор Кариевнинг фарзандлари ва аёли яшаб турган уйни ҳам хатлади
24 октябр 2024, 12:52

МИБ Сардор Кариевнинг фарзандлари ва аёли яшаб турган уйни ҳам хатлади

«Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевнинг фарзандлари яшаб турган уй хатланди. Унинг турмуш ўртоғи бундан норози бўлиб, судга шикоят қилди.

Дарахтларни қасддан қуритиш ва ноқонуний ов учун белгиланган жазолар кучайтирилмоқда
24 октябр 2024, 12:37

Дарахтларни қасддан қуритиш ва ноқонуний ов учун белгиланган жазолар кучайтирилмоқда

Кимёвий, биологик ва бактериологик воситалардан фойдаланган ҳолда қасддан дарахтларни қуритиш, уларга шикаст етказиш эндиликда БҲМнинг 75 бараваригача жаримага сабаб бўлиши мумкин. Электр токи, портловчи, кимёвий моддалар билан ов қилганлар эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Сенат хорижда маҳкум этилган шахсларни Ўзбекистонга қабул қилиш тўғрисидаги ўзгартиришларни маъқуллади
24 октябр 2024, 11:48

Сенат хорижда маҳкум этилган шахсларни Ўзбекистонга қабул қилиш тўғрисидаги ўзгартиришларни маъқуллади

Сенаторлар озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек, руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш ва қабул қилиш кўзда тутилган ўзгартиришларни маъқуллади.

Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад топиш учун инглизча контент тайёрлашни тавсия этди
24 октябр 2024, 09:47

Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад топиш учун инглизча контент тайёрлашни тавсия этди

Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига инглизча контент қилишни тавсия этиб, шу тилдаги аудитория жуда катталигини айтди. «Ўзбекча контент қилиб қанча даромад топасизу, инглизча контентдан қанча даромад топасиз? Шунинг учун тайёр ишлаб турган монетизация механизмидан кўпроқ фойдаланиш керак», — деди у.

Термизда ёшларни касбга ўргатиш маркази иш бошлади
23 октябр 2024, 23:40

Термизда ёшларни касбга ўргатиш маркази иш бошлади

БМТТД Япония ҳукумати кўмагида Термиз шаҳрида IT, тадбиркорлик ва чет тилларини ўрганиш йўналишларида касб-ҳунар ўргатиш бўйича ёшлар маркази очди.

23 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
23 октябр 2024, 23:14

23 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қозоғистон билан чегарада божсиз савдо зонаси ташкил қилиш режаси, Ҳиндистон ва Туркия раҳбарлари билан учрашган Мирзиёев, Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунлар, 2026 йилга режалаштирилаётган аҳолини рўйхатга олиш ишлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Сенат ерни ўзбошимча эгаллаш ва унда қурилиш қилишга жазо чораларини кучайтиришни маъқуллади
23 октябр 2024, 23:06

Сенат ерни ўзбошимча эгаллаш ва унда қурилиш қилишга жазо чораларини кучайтиришни маъқуллади

Cенаторлар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда қурилиш қилиш, участка билан таъминлаш тартибини бузиш ва табиий ресурсларга мулк ҳуқуқини бузиш учун жазо чораларини кучайтиришни маъқуллади.

«Рақобатга чидай олмаяпти». 2016−2024 йилларда Ўзбекистонда газеталар сони 15 фоизга камайди
23 октябр 2024, 21:52

«Рақобатга чидай олмаяпти». 2016−2024 йилларда Ўзбекистонда газеталар сони 15 фоизга камайди

Охирги 8 йил ичида Ўзбекистонда газеталар сони 91 тага, радиоларники эса 6 тага камайди. АОКА директорига кўра, ҳозирда ахборотга кўпроқ ишлов бериляпти ва уни етказиш харажати озайиб бормоқда. Босма нашрлар эса рақобатга чидолмаяпти. «Улар барибир қисқаради, бу дунёдаги умумий тенденция», — деди у.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноятларини фақат прокуратура тергов қилади
23 октябр 2024, 17:35

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноятларини фақат прокуратура тергов қилади

Сенаторлар Ўзбекистонда ер участкаларини ўзбошимчалик билан тортиб олишга қарши курашишда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бундай жиноятларни тергов қилиш прокуратура органларининг ваколатига қиритилмоқда.

«Тошкент аҳолиси шаҳардаги ўзгаришлар ҳақида уларнинг фикри сўралишини жуда истайди». Социолог билан суҳбат
23 октябр 2024, 16:40

«Тошкент аҳолиси шаҳардаги ўзгаришлар ҳақида уларнинг фикри сўралишини жуда истайди». Социолог билан суҳбат

Халқ билан мулоқот ва фуқароларнинг шаҳар лойиҳаларига жалб этилиши шаҳарда қулай муҳитни юзага келтиради. Узоқ вақт Тошкент аҳолисидан улар аслида нима хоҳлаши ҳақида сўралмаган. Шаҳарни ривожлантиришга аҳолини ким ва қандай жалб қилиши керак — социолог Алиса Баранникова билан суҳбат шу ҳақда.

ИИВ вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкинлигини маълум қилди
23 октябр 2024, 13:07

ИИВ вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкинлигини маълум қилди

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган квадроберлик ҳаракатлари майда безорилик сифатида квалификация қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Сенат телекоммуникациялар тўғрисидаги қонунни маъқуллади
23 октябр 2024, 12:51

Сенат телекоммуникациялар тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар телекоммуникация бозорини тартибга солувчи регулятор ва ушбу бозорни ривожлантириш сиёсатини олиб борувчи давлат органларининг вазифаларини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Омбудсманга президент, ҳукумат ва парламентга махсус маъруза тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқда
23 октябр 2024, 12:17

Омбудсманга президент, ҳукумат ва парламентга махсус маъруза тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқда

Сенат омбудсман тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонунни маъқуллади. Энди омбудсман президент, ҳукумат ва парламентга махсус маъруза тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, ушбу лавозимга қўйилган олий маълумот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни 2026 йилда ўтказиш режалаштирилмоқда
23 октябр 2024, 10:22

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни 2026 йилда ўтказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Статистика агентлиги 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Унга кўра, бу бўйича республика комиссияси тузилади. Олий Мажлисга топонимик объектларга ном бериш ва номларни ўзгартиришни вақтинча тўхтатиш тавсия этилади.

MG Motor TIAS кўргазмасида Британия автомобиль нафосати дунёсига шўнғишга таклиф қилади
23 октябр 2024, 09:00

MG Motor TIAS кўргазмасида Британия автомобиль нафосати дунёсига шўнғишга таклиф қилади

Central Asian Expo кўргазмалар марказида Tashkent International Auto Show кўргазмаси бўлиб ўтади, унда MG ўзининг сўнгги автомобиль моделларини тақдим этади.

22 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
22 октябр 2024, 23:36

22 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

БРИКС саммитида иштирок этадиган Шавкат Мирзиёев, Ханчжоуга тўғридан-тўғри авиақатновлар, допинг сабаб дисквалификацияга учраган ўзбекистонлик спортчи, Тошкентдаги меҳмонхонада заҳарланиш оқибатида вафот этган россияликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Самарқанддаги уйда газ портлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
22 октябр 2024, 21:11

Самарқанддаги уйда газ портлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида квартиралардан бирида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлганди. Бош прокуратура газ таъминоти бўлими мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

«Маҳалла еттилиги» камбағал оилалар ва ёлғиз кексалар хонадонларига дарахт экади
22 октябр 2024, 18:49

«Маҳалла еттилиги» камбағал оилалар ва ёлғиз кексалар хонадонларига дарахт экади

Ўзбекистонда «Маҳалла еттилиги» «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалладаги кам таъминланган оилалар ва ёлғиз кексаларга мевали дарахт кўчатлари тарқатади. Мактаб, олийгоҳ, шифохоналар, йўл бўйлари ва бошқа жойларда ҳам кўчатлар экилиши режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг