Тошкентдаги бўроннинг сабалари, янги электр стансияси қурилиши режаси, метро атрофидаги дарахтларнинг кўчирилиши, янги кўкрак нишон таъсис этилиши, президентнинг «Зулфиячи» қизга совғаси — «Газета.uz»нинг 3 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш масаласидаги саволга жавоб берар экан, катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиш мақомида бўлишига фатво берди.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Экология қўмитаси дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 2000 дан ортиқ ҳолатларни аниқлади. Натижада табиатга қарийб 5 млрд сўмлик зарар етказилди.
Жанубий Корея Ўзбекистонга онкологик шифохоналар қуриш тажрибаси ва технологияларини тақдим этади. Тошкентда ихтисослаштирилган онкологик касалхоналар қуриш ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Термизда «Зулфия» мукофоти совриндори Рухшона Абдураззоқова билан суҳбат давомида унга Spark автомашинасини совға қилди. Машина 3 июнь куни Рухшона Абдураззоқовага топширилди.
Термизда содир бўлган ЙТҲда шаҳар ободонлаштириш бўлимида ишлайдиган аёл жароҳатланди. Ижтимоий тармоқларда уни президентни кутиб олиш учун ташкил этилган кортеждаги автомобиль уриб юборгани ҳақида хабар тарқалган. Бироқ ЙҲХББ ушбу маълумотни рад этди. Жабрланувчининг аҳволи оғир.
2020 йилда 88 та эрта никоҳ ҳолати қайд этилган. Бу 2019 йилги кўрсаткичларга нисбатан деярли бир баравар камроқ. Шунингдек, ўтган йили 1044 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган.
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида икки ўсмир каналда чўмилаётиб, сувга чўкиб кетди. Натижада икки ўсмир ҳам ҳалок бўлган.
Ҳукумат қарори билан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди. Мазкур нишон миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий фуқароларга берилади.
Ким ошди савдосига қўйилган барча автомобиллар PPP авторақамларига эга бўлиб, 2003−2004 йилларда ишлаб чиқарилган. Бошланғич нархлари 129,6 млн сўмдан 136 млн сумгача деб белгиланмоқда.
Депутат Расул Кушербаев UzAutoMotors машиналари «пачоқланиб» кетаётганликлари уларнинг хавфсизлик жиҳатидан яхши жиҳозланмаганлигида эканлигини таъкидлади. «Илгари одамларни темир ўлдирган бўлса, ҳозир пластмасса ўлдиряпти. Автомобиллар агар шунчалик яхши чиқаётган бўлса, нимага ҳалигача ўлим хавфи кўпайиб бормоқда?», — деди депутат. Автомобиль йўллари бўйича мутахассис Орифжон Назаров машиналар сифатини танқид қилишдан кўра, ҳайдовчилар маданиятини ошириш кераклигини таъкидлади.
Ерусти метросининг Миробод туманидан ўтадиган қисмидаги 66 та, Сергели туманидан ўтадиган қисмидаги 168 та, Янгиҳаёт туманидан ўтадиган қисмидаги 551 та — жами 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади. Кўчириш имкони бўлмаса уларни кесишга рухсат берилган. Кесиладиган ҳар бир дарахт учун компенсация сифатида 10 туп кўчатларни экиш ва икки йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Термизда қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Президент хонадонлардан бирида «Зулфия» мукофоти совриндори ва унинг онаси билан суҳбатда бўлиб, ундан ғурурланишини таъкидлади.
АҚШ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказига Жиззах вилоятида иккита вақтинчалик сейсмик станциялар қуриш учун 14 минг долларлик ускуналарни топширди.
Пойтахтда май ойидан буён кузатилаётган қум ва чангли бўронлар шаҳарда жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар сабабли келиб чиқмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Тошкентда очилган янги боғ, президентнинг Сурхондарёда ўтказган йиғилиши, IT Park 27 та компаниянинг резидент мақомини бекор қилиши, кучли шамолнинг оқибатлари — «Газета.uz»нинг 2 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев «Тўпаланг» сув омбори Сурхондарё аҳолисининг сув билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиши кераклигини таъкидлаб, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни лойиҳага масъул қилиб тайинлади. Шунингдек, президент коронавирусга қарши курашга 80 трлн сўм кетганлигини, лекин у пулга ачинмаслигини айтди.
Жиззахда кучли шамол кўп қаватли уйларнинг томини учириб юборди. Томларнинг ерга тушиши оқибатида иккита машинага зарар етди. Навоийнинг Учқудуд туманидаги бир нечта маҳаллаларда ҳам кўп қаватли уйлар зарар кўрди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.
3−7 июнда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +43 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон бўлиши мумкин
Пойтахт Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинди. Энди унинг ҳудудида велосипед, самокат ва скутерда ҳаракатланиш тақиқланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг