Жамият

««Снос»га қарши мораторий энг тўғри йўл» — Расул Кушербаев
11 декабрь 2020, 11:48

««Снос»га қарши мораторий энг тўғри йўл» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев «снос"ларга қарши мораторий эълон қилиш таклифи билан чиқди. Унинг айтишича, асоссиз ва руҳсатсиз «снос"ларга йўл қўйиш бу зулм билан баробардир.

Россиянинг тақиқлари ЖСТга аъзоликни тезлаштириш лозимлигини эслатмоқда — депутат
10 декабрь 2020, 23:38

Россиянинг тақиқлари ЖСТга аъзоликни тезлаштириш лозимлигини эслатмоқда — депутат

«Юксалиш» УМҲ раиси, депутат Бобур Бекмуродов Россия томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан қўйилган тақиқлар ЖСТга аъзоликни тезлаштириш лозимлигини эслатаётганини таъкидлади. «Бундай ҳаракатлар ташқи бозорларимизни диверсификациялашга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини яна бир бор эслатмоқда», — деди қуйи палата депутати.

Навоийда ҳокимни судга берган фермернинг жасади ариқдан топилди
10 декабрь 2020, 22:25

Навоийда ҳокимни судга берган фермернинг жасади ариқдан топилди

Навоий вилояти Хатирчи туманида фермер ҳоким қарори устидан судга мурожаат қилгач, ўзи яшовчи ҳудуддаги ариқдан жасади топилган. Унинг яқинлари бу ишда туман ҳокимининг қўли борлигини айтмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

1 январдан жамоат транспортида тўлов услубини ўзгартириш режалаштирилмоқда
10 декабрь 2020, 17:49 1

1 январдан жамоат транспортида тўлов услубини ўзгартириш режалаштирилмоқда

1 январдан бошлаб, Тошкент шаҳар жамоат транспортларидан фойдаланишда нақд пул орқали тўлов қилиш тизими ўрнига, ягона транспорт картаси жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари ҳам бекор қилинади.

Судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади
10 декабрь 2020, 17:24

Судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади

Судья лавозимига номзодлар эндиликда психологик тестлардан ўтиши лозим бўлади. Бундан ташқари ичкилик ва коррупцияга мойиллиги ҳам текширилиши кўзда тутилган.

DEPO Mall — тубдан фарқ қиладиган савдо маркази
10 декабрь 2020, 17:00

DEPO Mall — тубдан фарқ қиладиган савдо маркази

The Tower Mall Management Group пандемия пайтида ҳам ишлашга қодир бўлган савдо марказини ўйлаб топди ва DEPO Mall лойиҳасини ишлаб чиқди. DEPO Mall бу кўча чакана савдоси учун жуда қулай савдо маркази бўлиб, савдо дўконларининг барчаси очиқ майдонда, лекин бир хил сайр жойлари билан бирга яратилган. DEPO Mall хозирданоқ сизга биноларни ижарага олиш ёки сотиб олиш имконини беради.

Болалар вақтида эмланганини мониторинг қилиш учун 16 та автомобиль ажратилди
10 декабрь 2020, 16:32

Болалар вақтида эмланганини мониторинг қилиш учун 16 та автомобиль ажратилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига 16 та замонавий автомобиль топширилди. Улардан бутун мамлакат бўйлаб болаларнинг вақтида эмлангани мониторингини юритиш сифатини янада яхшилаш учун фойдаланилади.

Рэпер Моргенштерн Mercedes-Benz`ни янги эгасига топшириш учун Тошкентга келди
10 декабрь 2020, 15:38

Рэпер Моргенштерн Mercedes-Benz`ни янги эгасига топшириш учун Тошкентга келди

Рэпер Моргенштерн «Мерин» номли Mercedes-Benz машинасини янги эгасига топшириш мақсадида Тошкентга келди. Инстаграмдаги танловда унинг автомобилини бухоролик Азим Абдуллаев ютиб олган эди. Ҳозирча кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган масала — божхона тўлови қанчага тушгани маълум эмас.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакциналарининг учинчи босқич синовлари бошланди
10 декабрь 2020, 14:05

Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакциналарининг учинчи босқич синовлари бошланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг 20 та кўнгилли оила аъзолари Хитойдан олиб келинган рекомбинант вакцина билан биринчи дозада эмланган.

Андижонда кўп қаватли хонадонда газ портлаши натижасида 3 киши жабр кўрди
10 декабрь 2020, 13:37

Андижонда кўп қаватли хонадонда газ портлаши натижасида 3 киши жабр кўрди

Андижондаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлаши оқибатида 30 кв. метр майдон ёниб зарарланган. Хонадондаги уч киши турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирганликда гумонланаётган шахс ушланди (янгиланди)
10 декабрь 2020, 13:21 1

Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирганликда гумонланаётган шахс ушланди (янгиланди)

Қашқадарёлик эркак турмуш ўртоғини бошқа кишидан ҳомиладор бўлганликда айблаб, қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани пичоқлаб ўлдирди.

Бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётибди — Алишер Қодиров хориждан автомобиль олиб келиш таклифи ҳақида
10 декабрь 2020, 13:12 3

Бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётибди — Алишер Қодиров хориждан автомобиль олиб келиш таклифи ҳақида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров UzAuto Motors`га оид сўнгги янгиликлар юзасидан фикр билдирди. У Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик орқали рақобат муҳитини шакллантиришга тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади. «Шу фикрга келиш учун шунча шовқин, шунча популизм… Кимлардир машҳурроқ бўлгандир, Ўзбекистон ютмади», — деди у.

Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги платформа ишга туширилди
10 декабрь 2020, 12:40

Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги платформа ишга туширилди

Меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида мурожаатларни онлайн қабул қилиш ва уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат учун қулай бўлган платформаси ишга туширилди. Платформада соҳа мутахассислари фуқароларга онлайн консультациялар бериб боришади.

2021 йил учун абитуриентларга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
10 декабрь 2020, 11:57

2021 йил учун абитуриентларга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Давлат тест маркази 2020−2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистонга АҚШдан 6 нафар халқаро профессор ўқитувчилар келади
10 декабрь 2020, 11:42

Ўзбекистонга АҚШдан 6 нафар халқаро профессор ўқитувчилар келади

Ўзбекистонга 6 нафар америкалик профессор ўқитувчилар келиши кутилмоқда. Улар Наманган, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказларида фаолият олиб боради.

Бухоронинг яна бир тумани аҳолиси газ таъминотидаги узилишлар сабабли йўлни тўсди
10 декабрь 2020, 11:00

Бухоронинг яна бир тумани аҳолиси газ таъминотидаги узилишлар сабабли йўлни тўсди

Бухоронинг яна бир туманида газ таъминотидаги узилишлардан норози аҳоли автомобиль йўлини тўсди. Узилишларга газ босими уч бараварига тушиб кетганлиги сабаб бўлганлиги айтилди.

Бухорода аҳоли газ йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйди
9 декабрь 2020, 23:08 1

Бухорода аҳоли газ йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйди

Бухоро вилояти аҳолиси газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли йўлни тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги вазиятни ўрганаётганини маълум қилди. Ўтган йили ҳам турли ҳудудлар аҳолиси газ ва электр энергияси тақчиллиги сабабли йўлларни ёпиб қўйишган эди.

«Газета.uz» — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги танловининг ғолибларидан бирига айланди
9 декабрь 2020, 18:44

«Газета.uz» — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги танловининг ғолибларидан бирига айланди

«Газета.uz» нашри Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг танлови доирасида «Коррупцияга қарши тарғиботда энг фаол оммавий ахборот воситалари» номинациясида ғолиб бўлди.

Учта вилоятда пенсия пулларининг ўз эгаларига етиб бормагани аниқланди
9 декабрь 2020, 18:18

Учта вилоятда пенсия пулларининг ўз эгаларига етиб бормагани аниқланди

Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида «Ҳалқ банки» сайёр кассалари ходимлари пенсия тўлови рўйхати чиқарилганига қарамасдан, пулларни ўз вақтида нафақахўрларга етказиб бермагани аниқланди. Пенсия бир неча ой давомида сабабсиз етказиб берилмаган. Ҳозирда тўловлар кечикишига сабабчи бўлган шахслар ишдан бўшатилган.

Тошкент шаҳридаги яна 2 та коронавирусни даволашга ихтисослашган марказлар ёпилди
9 декабрь 2020, 18:09

Тошкент шаҳридаги яна 2 та коронавирусни даволашга ихтисослашган марказлар ёпилди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ»нинг 3- ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ва «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг