Долларнинг расми курси 10,68 сўмга кўтарилди ва жами 10 485,66 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Сергели тумани ҳокими контейнерга кўчиб ўтмаслигини ва бу учун «айб иш қилмаганини» маълум қилди. Унинг таъкидлашича, президент ҳамма контейнерга кўчиш кераклиги ҳақида айтмаган. «Лекин одамга ишлаши ва яшаши учун контейнер қулай бўлса, нега ундай қилмаслиги керак?» — деди туман ҳокими.
Ўзбекистонга май-июнь ойларида COVAX дастури доирасида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида 3,5 миллион доза ўзбек-хитой вакциналари олиб келинади. Шунингдек, Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда.
Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратлари туфайли вафот этганидан сўнг, унинг опаси Зангиота касалхонаси тиббиёт ходимларининг ҳаракатларини баҳолашни прокуратурадан сўраган эди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишни рад этди. Текширув натижаларига кўра, ташхис тўғри қўйилган ва даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиялари асосида амалга оширилган.
«Биз кўп нарсаларни билмаймиз ва кундалик ҳаётда кўрмаймиз». Ҳаваскор фотосуратчи Жанна Шаталина фотосуратлар, ранглар ва тарих ҳақидаги тасаввурлари ҳақида сўзлайди.
Оммавий тартибсизликлар ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга чақирганлар 100 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин бўлади.
Қонун билан белгиланган янги тартибга кўра, қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга даъват қилганлик учун 20 млн сўмгача миқдорда жарима қўлланилади.
Интернетда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Вилоятлар бўйлаб ҳаракатланувчи «Синемобил» платформаси ташкил этилди. Самарқанд вилояти қишлоқларида мазкур кўчма кинотеатрда фильмлар намойиши бўлиб ўтди.
Комил Алламжонов «Ўзбекистонга бирор талаб қўйишдан олдин миллатнинг менталитети, дини, маданияти, урф-одатларини инобатга олиши керак» дея таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бесоқолбозликка қарши қонунлар юмшатилган тақдирда ҳам, улар қоғозда қолади.
Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» таъсиридаги 25 ёшли қашқадарёлик йигит ушланди. У Россияда ишлаш давомида ушбу ташкилот таъсирига тушиб қолгани, Ўзбекистонга қайтгач, ёнидаги телефонида тақиқланган материаллар ҳам бўлгани айтилмоқда. Йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва унга 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бир жинсли муносабатларга қарши ёшларнинг Тошкент марказида рухсатсиз норозилик акцияси ўтказгани ҳамда ЛГБТ тарғиботини қоралаб ўз муносабатларини билдириб ўтишди.
Долларнинг расми курси 11,48 сўмга пасайди ва жами 10 474,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.
2020 йилда 2 270 кишига нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий иш очилган. Таҳлилларга кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар асосан ишсизлар ҳамда таълим, тиббиёт, банк, қурилиш ва ички ишлар тизими ходимлари томонидан содир этилган. Коррупцион жиноятларнинг деярли 90 фоизи қуйи бўғин (туман, шаҳарлар) ходимлари ёки мансабдор шахслари томонидан содир этилган.
ZoodMall компанияси Ўзбекистонда ўз тармоғини кенгайтириш мақсадида Тошкентда янги офис очди ва 100 нафар қўшимча ходимни ишга олмоқда.
БМТнинг учта агентлиги Қорақалпоғистонда 14дан 30ёшгача бўлган ёшлар ва аёллар, ҳамда ногиронлиги борлар, аёллар бошчилигидаги оилалар, меҳнат муҳожирлари ва аҳолининг бошқа заиф қатламларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга оид дастурни йўлга қўйишди.
Ҳафта мобайнида Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида қуруқ, аммо салқин об-ҳаво кузатилади. 2 апрелдан ҳаво исиши кутилмоқда.
COVID-19 пандемияси Ўзбекистонда мавжуд ижтимоий ҳимоя тизимини синовдан ўтказувчи восита бўлди. Ушбу инқироз соҳада изчил ислоҳотларни ўтказиш лозимлигини кўрсатди. Аҳолининг заиф қатламларини самарали қўллаб-қувватлаш учун ушбу соҳада қандай муҳим ислоҳотларни амалга ошириш зарур?
Тошкентда ижарада яшаган 5 нафар талабанинг мурдаси номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилган эди. Бош прокуратура маълумотига кўра, йигитларнинг барчаси «ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон томирлари етишмовчилиги» оқибатида вафот этган.
Долларнинг расми курси 15,54 сўмга пасайди ва жами 10 486,46 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг