Ялпизли аралашма қўшиб тайёрланган, бодринг ва карамли салат, грузинча, нўхат ва сабзавотли салат ва бошқалар — Zira.uz фойдали ва тез тайёрланадиган баҳорий салатлар рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистон ҳукумати фармойиши билан 11 март (иш куни)да ўтказилиши режалаштирилган ҳашар 18 мартга кўчирилди.
Тармоқларда Юқори Чирчиқдаги хонадонларнинг бирида итлар шафқатсизларча ўлдирилаётгани хақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Яссавий колхозидаги уйда содир бўлгани ва хонадон эгаси 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келганини маълум қилди.
Оқдарё туманида 18 ёшли талаба қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди. Унинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланди.
Жасур Раҳимов — Самарқандлик иллюстратор. 2012 йилда у АҚШга жўнаб кетди ва Uzbekistan Illustrated лойиҳаси учун янгиликларни шарҳлайдиган ҳажвий персонаж Тошмуродни ўйлаб топди. Бошловчи юбилейи муносабати билан биз рассомдан Тошмурод, унинг фалсафаси ва миллий қадриятлар ҳақида сўрадик.
Ижтимоий тармоқларда Бухорода йўловчи автобусида номаълум эркакнинг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилган видеолар тарқалди. Шаҳар ИИО ФМБ ҳолатга аниқлик киритиш учун терговга қадар текширув ишларини бошлади.
Интернетда машинасининг ён ойнасига сичқон тутишга мўлжалланган ёпишқоқ қопқонга тушган читтакни бошига чертиб қийнаётган эркак видеоси тарқалди. Кейинроқ у ўз қилмишини қуш машина ойналарини тирналаётгани билан изоҳлаб, кечирим сўради. Экологлар тегишли ҳужжатларни ИИБга топширди.
30 апрелда ўтказилиши кутилаётган Янги Конституция референдуми, аёлларнинг кийинишини танқид қилган қиз 15 млн сўм жаримага тортилгани, Ўзбекистонда ишга тушадиган 5G мобил интернети, бир ҳафтага қолдирилган умумхалқ ҳашари, марафонга ёпиладиган кўчалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида V International Tashkent Marathon ва Yangi Nafas югуриш мусобақаси ташкилотчилари иштирокида матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилиши кутилаётган референдум мамлакат тарихида шу тартибдаги бешинчи умумхалқ овоз бериш жараёни бўлади. «Газета.uz» бунгача 1991 (2 марта), 1995 ва 2002 йилларда ўтказилган референдумлар ҳақида маълумот беради.
Хатирчи туманида Matiz ва Damas ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб 49 ёшли Matiz ҳайдовчиси вафот етди.
Ҳиндистонда 2 ҳафта давом этган ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотлари якунланди. У ерда қўлбола усулларда портлатиш, шартли террорчи гуруҳларни қидириш ва йўқ қилиш, тоғли ва ўрмонли ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича қўшма машғулотлар ўтказилди.
«Ўзбектелеком» мартдан Ўзбекистон бўйлаб 5G технологиясини жорий эта бошлайди. Дастлаб тармоқ билан Тошкент шаҳри тўлақонли, вилоят марказлари эса қисман қамраб олинади. Қолаверса, илк маротаба флагман смартфонлар, жумладан, iPhone эгалари 5G`даги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Май ойида Берлинда «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари: македониялик Искандардан то Кушонлар сулоласигача» кўргазмаси очилади. Унда Ўзбекистоннинг 9 та музейидан 285 та ашё намойиш этилади.
ПМТИ экспертлари Тошкент шаҳри аҳолисининг йўллардаги тирбандликка муносабатини ўрганди. Респондентларнинг аксарияти тартибсиз ҳайдовчилар, қоидабузарликлар ва нотўғри парковкани асосий сабаблар деб билади. Тирбандликлардан кўпроқ автобус ва микроавтобус йўловчилари азият чекмоқда.
Президент тасдиқлаган қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси, агентлик, давлат ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимиятлар давлат мулкини бошқаради. Мамлакатнинг ер, ерости бойликлари, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, архив ҳужжатлари, маданий мерос объектлари ва муҳофазадаги ҳудудлар хусусийлаштирилмайди.
Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйда газ портлашидан сўнг вайроналар остидан қутқариб олинган 5 ёшли қизча 8 март куни шифохонада вафот этди. Қизчанинг отаси ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида онаси, турмуш ўртоғи ва икки фарзандидан айрилди.
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган V International Tashkent Marathon оммавий югуриш мусобақаси сабаб қатор кўчалар 11−12 март кунлари вақтинча ёпилади.
Россияда қамоқ жазосини ўтаётган Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро Украинада вафот этди. Қайд этилишича, эркак Украинага қурилиш ишлари учун жўнатилган ва у турган жойга снаряд келиб тушган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг