Президент Шавкат Мирзиёев қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Ҳукумат фармойиши билан давлат органларига меҳнат қонунчилиги ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқига риоя қилиш топширилди. Уларга иш куни тугагандан кейин ходимларни ушлаб туриш ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тақиқланди.
Президент қарори билан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат ОТМ шаклида Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозими бўш қолган. Унинг вазифалари проректор Аваз Мансуров зиммасига вақтинча юклатилди. Собиқ ректор Сенат аъзоси этиб тайинланган.
Ухандан эвакуация қилинаётган ўзбекистонликлар бўлган самолёт Тошкентга соат 11:45 да етиб келади, унинг бортида 84 нафар йўловчи, тиббиёт ходимлари ва вирусологлар бор.
ЎзМУ — математика ва биология, ТДТУ — геология, СамДУ — кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасаси этиб белгиланди.
Маданият вазирлиги кассабоп томошалар учун чиптанинг ноқонуний савдосига чек қўймоқчи. Шу мақсадда, бир ойдан сўнг янги тизим ишга тушиши кутилмоқда.
Тошкент марказидаги Романовлар оиласига тегишли бўлган сарой музейга айлантирилмоқда. У айни пайтда Маданият вазирлиги балансига ўтказилиши кутилмоқда.
10 кун давомида (21−31 январь) Ўзбекистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 54 киши ҳаётдан кўз юмди. Йилнинг дастлабки 20 кунида эса 60 киши йўлларда қурбон бўлган эди.
Ўзбекистон энг тез ривожланаётган сайёҳлик йўналишлари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади. ЮНВТО маълумотларига кўра, мамлакатга ташриф буюрган сайёҳлар сони ўтган йили 27,3 фоизга ўсди.
250 йўловчи ва шифокорлар билан Пекиндан учиб келаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига 4 февраль куни соат 17:05 да қўнади.
Ўзбекистон мактабларида коронавирус ҳақида диктантлар ёздирилмоқда. Бу болаларнинг касаллик профилактикаси борасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ИИВ тизимидаги 11 нафар раҳбарни ишдан бўшатди. Бухоро вилоятидаги йиғилишда у соҳа фаолиятига танқидий баҳо берди.
«Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метро йўналишининг «Дўстлик-Қўйлиқ» участкасидаги еттита бекатдан олтитаси қурилиши якунланганини маълум қилди. Бекатларда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жиззахда ҳомиладор хотинини хиёнатда айблаган эр унинг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Аёл танасининг 55 фоизи куйди.
Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби ва механизми ўзгарди. Жорий йилда қуриладиган 3878та уй-жой жойлашуви аниқланмоқда.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4−5 февраль кунлари Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади. Ухан рейси бепул бўлади.
Тест синовларига қадар тегишли фанлардан сертификат олган абитуриентлар имтиҳон топширмасдан ўқишга қабул қилинади.
Ҳафта аввалидаги қисқа муддатли салқин ва ёмғирли об-ҳаводан сўнг ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва дам олиш кунлари +20 даражага етади. Бундай об-ҳаво февраль боши учун хос эмаслиги маълум қилинди.
Наманган вилоятида бир кишига чет эл банкларидан кредит олишга ёрдамлашишга ваъда берган ва унга қиймати 1 млн доллар бўлган банкнотани сотишга уринган шахс қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг