АҚШнинг Мичиган штатида ўтказилган профессионал бокс оқшомида Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуертасни 1-раунддаёқ мағлуб этди. Спортчи уни IBA камари учун жангда мағлуб этган аввалги рақиби Сабриэль Матиасдан реванш жангини сўради.
ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Андижон» — «Бунёдкор» ўйинида рақибини «ҳазиллашиб» тепган Усмонали Исмоналиевни (Бунёдкор) 2 та ўйинга четлаштирди. Жамоадошини зарбадан сўнг йиқилишга мажбурлаган Фарҳод Бекмуратовга ҳам (Андижон) жарима қўлланди. Ҳолат видеоси тармоқларда миллионлаб марта кўрилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичи жавоб учрашувида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди. Шу тариқа Ўзбекистон турнирнинг учинчи саралаш босқичига йўл олди (видео, фото).
Грузияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистондан борган 18 нафар спортчининг 2 нафари — Сардор Нуриллаев ва Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль олди. Тошкентда ўтган аввалги турнир ўзбекистонликларга омадлироқ келганди (6 та медаль).
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида Гонконгга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Футболчи Элдор Шомуродов майдоннинг сифатсизлигини қайд этиб, ОФКдан ҳамма учун ягона талабни белгилашни сўради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичининг 3-тур учрашувида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото). Жамоа 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Россиялик журналист ва спорт шарҳловчиси Василий Уткин 52 ёшида вафот этди. Ўлимининг дастлабки сабаби сифатида ўпка эмболияси — ўпка артериясида ҳосил бўлган тромб кўрсатилмоқда.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги қўшма саралаш босқичида Гонконгга қарши ўйинни интиқиб кутаётгани, ўзбекистонлик футболчилар Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши кураша олиши ҳақида гапирди. Унга кўра, мамлакат илк бор ЖЧга чиқоладиган жамоага айланди.
WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов муддатидан олдин юқори лавозимга кўтарилди. Ички ишлар вазири унга майор махсус унвонини берди.
Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини кенгайтириш режаларини тасдиқлади. Мавжуд стадион ва майдонлардан самарали фойдаланиш, улар мавжуд бўлмаган жойларда эса ДХШ асосида янгисини қуриш режалаштирилган. «Газета.uz» фуқаролар футбол майдонлари бузилишига қарши чиққан ҳолатлар ҳақида ёзганди.
ЕЧЛнинг чорак финал баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, чорак финалда «Арсенал» — «Бавария», «Атлетико Мадрид» — «Боруссия Дортмунд», «Реал Мадрид» — «Манчестер Сити», «Барселона» — «ПСЖ» клублари ярим финал учун баҳслашади.
WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Прагадаги супертурнирда муддатидан аввал ғолиб чиқди ва онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни эгаллади. Шахмат мураббийи Георгий Шванов ушбу муваффақият ва у очаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов илгари мағлубиятга учрамаган россиялик Магомед Қурбоновни муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, WBA чемпиони унвонини қўлга киритди. Мадримов ўрта вазн тоифасида бошқа кучли боксчилар ва жаҳон чемпионлари билан бокс ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Президент Оксана Чусовитина номидаги гимнастика спорт маҳорати мактабига ташриф буюрди. Муассаса 1−11-синфлардаги 105 нафар ўқувчига мўлжалланган. Бу ерда 91 нафар бола таҳсил олмоқда. Улар қўшни 175-мактабда умумий таълим дарсларида қатнашади.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Чехияда ўтказилаётган супертурнирда учта ғалаба қайд этганидан сўнг онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли беш шахматчисидан бирига айланди.
Тошкентда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар аввалгига қараганда каттароқ натижага эришди. Улар 6 та медаль олиб, Франция ва Япониядан кейин умумҳисобда 3-ўринда бўлди. Достон Рўзиев ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медаль олди, Давлат Бобонов бронза билан турнирни якунлади.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторидан жой олди ва Ўзбекистон тарихида ушбу муваффақиятга эришган биринчи шахматчи бўлди.
Ҳиндистонда ўтган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль: 4 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритди.
«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клуб ҳуқуқшунослари Ривалдо ва Денилсонга қарийб 9,2 млн евро тўлаш бўйича ФИФА қарорини юмшатиш устида ишлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарзни тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг