Спорт

Президент Тошкентда қурилаётган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди (+фото)
10 сентябрь 2024, 22:25

Президент Тошкентда қурилаётган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди (+фото)

Президент 2025 йилда ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчаси қурилишини яна бориб кўрди. Ўйинлардан сўнг мажмуа миллий спорт турлари ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш маркази сифатида хизмат қилади.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон меҳмонда Қирғизистонни минимал ҳисобда мағлуб этди
10 сентябрь 2024, 21:21

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон меҳмонда Қирғизистонни минимал ҳисобда мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи ўйинида Қирғизистон меҳмони бўлди. Оғир кечган ўйинда ўзбекистонликлар икки бор камбэк амалга оширди ва иродали ғалабага эришди — 2:3 (видео, фото, статистика).

Ўзбекистон илк бор сумо бўйича жаҳон чемпионатида медаль олди
10 сентябрь 2024, 18:39

Ўзбекистон илк бор сумо бўйича жаҳон чемпионатида медаль олди

Дурдона Абдужабборова сумо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистоннинг ушбу спорт тури бўйича халқаро майдондаги илк ютуғи бўлди. Турнирда 33 давлатдан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

«Кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти». Бош вазир Олимпиада ва Паралимпия ўйинларидаги муваффақиятлар ҳақида
10 сентябрь 2024, 12:55

«Кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти». Бош вазир Олимпиада ва Паралимпия ўйинларидаги муваффақиятлар ҳақида

Бош вазир Абдулла Арипов Парижда тарихий натижага эришган Паралимпия ўйинлари совриндорларини табриклаб, уларнинг муваффақиятида давлат раҳбарининг ҳиссасини таъкидлади. «Олимпиадада 13-ўрин, Паралимпиадада 13-ўрин! Балки кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти», — деди у.

Ўзбекистон U-16 боксчиларининг барчаси Осиё чемпионатида медаль олди
10 сентябрь 2024, 12:13

Ўзбекистон U-16 боксчиларининг барчаси Осиё чемпионатида медаль олди

БААда ўтган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-16 жамоасидан 23 нафар спортчи қатнашиб, уларнинг барчаси медалларга эга чиқди: 14 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза. 14 ёшгача бўлган боксчилар эса 10 та медални қўлга киритди: ярми кумуш, қолган ярми бронза.

Фото: Тошкентда тантанали кутиб олинган паралимпиячилар
10 сентябрь 2024, 10:04

Фото: Тошкентда тантанали кутиб олинган паралимпиячилар

Париждан қайтган паралимпиячилар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди ва уларга совғалар топширилди. Жараён қандай ўтгани — «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф объективида.

Паралимпия ўйинлари совриндорларига мукофотлар топширилди
9 сентябрь 2024, 22:10

Паралимпия ўйинлари совриндорларига мукофотлар топширилди

Париждаги Паралимпия ўйинларида қатнашган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга етиб келди. Мусобақа совриндорларига пул, машина ва уй кўринишидаги «Президент совғалари» топширилди.

Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси Тошкент аэропортида кутиб олинади (спортчилар кортежи йўналиши)
9 сентябрь 2024, 11:23

Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси Тошкент аэропортида кутиб олинади (спортчилар кортежи йўналиши)

Париждаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 9 сентябрь куни кечки 18:00 да Тошкент аэропортида (терминал-3) кутиб олинади. Спорт вазирлиги терма жамоани муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон Паралимпия ўйинларини 13-ўринда якунлади, бу — мамлакатнинг энг яхши кўрсаткичи
9 сентябрь 2024, 11:11

Ўзбекистон Паралимпия ўйинларини 13-ўринда якунлади, бу — мамлакатнинг энг яхши кўрсаткичи

Парижда ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини (жами 26 та) қўлга киритиб, медаллар жадвалида 13-ўриндан жой олди, Осиёда эса Хитой ва Япониядан кейин учинчи бўлди. Бу — мамлакат тарихидаги энг яхши натижа.

Паралимпиада: 11-кунда 3 нафар ўзбекистонлик қатнашади
8 сентябрь 2024, 11:32

Паралимпиада: 11-кунда 3 нафар ўзбекистонлик қатнашади

Париждаги Паралимпия ўйинларининг сўнгги кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.

Президент Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди
8 сентябрь 2024, 09:27

Президент Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Президент Париждаги Паралимпия ўйинларида олтин ва бронза медаль олган спортчилар Нурхон Қурбонова ҳамда Толиббой Йўлдошев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Довурхон Кароматов Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди
8 сентябрь 2024, 09:11

Довурхон Кароматов Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Парадзюдочи Довурхон Кароматов -90 кг вазн тоифасида грузиялик рақибини енгиб, бронза медалини олди. У Токио-2021 Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритганди.

Пара пауэрлифтинг: Рўза Кузиева кумуш медаль соҳиби бўлди
7 сентябрь 2024, 17:20

Пара пауэрлифтинг: Рўза Кузиева кумуш медаль соҳиби бўлди

Пара пауэрлифтинг бўйича баҳсларда Рўза Кузиева 147 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди. Унинг натижаси биринчи ўринни эгаллаган бразилиялик спортчиникидан 1 кг камроқ бўлди. Ўзбекистон учун бу 9-кумуш медалдир.

Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилаб, Паралимпия чемпиони бўлди
7 сентябрь 2024, 14:54

Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилаб, Паралимпия чемпиони бўлди

Найза улоқтириш дастурида қатнашган ўзбекистонлик параатлет Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этиб, олтин медаль олди. Спортчи бу билан ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади. Бир неча кун олдин Қурбонова ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлганди.

Паралимпиаданинг 10-кунида 15 нафар ўзбекистонлик иштирок этади
7 сентябрь 2024, 10:53

Паралимпиаданинг 10-кунида 15 нафар ўзбекистонлик иштирок этади

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 15 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.

15 ёшли Шаҳина Йигиталиева — Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби
6 сентябрь 2024, 23:49

15 ёшли Шаҳина Йигиталиева — Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби

Ўзбекистон делегациясининг энг ёш вакили, 15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. У найза улоқтириш баҳсларида 43,12 метр натижа билан иккинчи бўлди.

Дзюдочи Учқун Қуронбоев Паралимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритди
6 сентябрь 2024, 21:25

Дзюдочи Учқун Қуронбоев Паралимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон вакили Учқун Қуронбоев парадзюдо бўйича Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритди. У учинчи ўрин учун баҳсда жанубия кореялик рақибини мағлуб этди. Бу — Қуронбоев учун Паралимпиадалардаги иккинчи медаль.

Дзюдочи Кумуш Ходжаева Паралимпиада кумуш медални қўлга киритди
6 сентябрь 2024, 19:55

Дзюдочи Кумуш Ходжаева Паралимпиада кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик парадзюдочи Кумуш Ходжаева Паралимпия ўйинлари финалида япониялик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди. Делегация ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди.

Президент Паралимпия чемпионларини телефон орқали табриклади
6 сентябрь 2024, 18:51

Президент Паралимпия чемпионларини телефон орқали табриклади

Шавкат Мирзиёев иккинчи бор Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлган дзюдочи Шерзод Намозов ва уч карра «олтин» соҳиби бўлган Хусниддин Норбековни телефон орқали табриклади.

Паралимпиада: Толиббой Йўлдашев олтин, Темур Гиязов бронза медалини қўлга киритди
6 сентябрь 2024, 16:47

Паралимпиада: Толиббой Йўлдашев олтин, Темур Гиязов бронза медалини қўлга киритди

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Толиббой Йўлдашев диск улоқтириш бўйича олтин, Темур Гиязов эса баландликка сакраш бўйича бронза медалига эга бўлди. Йўлдашев аввалроқ ядро улоқтириш бўйича бронза медалига ҳам эга чиққанди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг