Спорт

Президент U23 Осиё кубогининг уч нафар совриндорини мукофотлади
30 июнь 2022, 10:34

Президент U23 Осиё кубогининг уч нафар совриндорини мукофотлади

Ўзбекистонда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан футбол бўйича U23 Осиё кубогининг уч нафар совриндори — Хусаин Норчаев, Ҳожимат Эркинов ва Жасурбек Жалолиддинов «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди. Қолаверса, боксчи Элнур Абдураимов «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Осиё чемпионатида 17 та медални қўлга киритди
27 июнь 2022, 13:13

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Осиё чемпионатида 17 та медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 17 та медални қўлга киритиб, ўз чиқишларини якунлади.

Бокс: Муроджон Аҳмадалиев Ронни Риосни мағлуб этиб, ўз камарини ҳимоя қилди
26 июнь 2022, 15:32

Бокс: Муроджон Аҳмадалиев Ронни Риосни мағлуб этиб, ўз камарини ҳимоя қилди

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев америкалик Ронни Риос устидан ғалаба қозониб, WBA ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилди. Беллашувдан сўнг ўзбекистонлик спортчи жангни жароҳатланган қўл билан ўтказганини маълум қилди.

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида яна тўртта медални қўлга киритди
26 июнь 2022, 12:33

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида яна тўртта медални қўлга киритди

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Жасур Жайсунов ҳамда Никита Рафалович олтин, Феруза Садикова ва Светлана Осипова бронза медалларини қўлга киритишди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида кучли учликда бормоқда.

Ўзбек таэквондочилари Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медални қўлга киритди
24 июнь 2022, 16:32

Ўзбек таэквондочилари Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медални қўлга киритди

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов олтин, Чарос Қаюмова эса кумуш медални қўлга киритди.

МОҚ раиси ўринбосари энди «Олимпик» футбол клубини бошқаради
23 июнь 2022, 21:23

МОҚ раиси ўринбосари энди «Олимпик» футбол клубини бошқаради

МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов «Олимпик» футбол клубига раҳбар бўлди. У бунгача «Локомотив»ни ҳам бошқарган.

Ўзбекистон ФИФА рейтингида олти поғонага юқорилади
23 июнь 2022, 18:58

Ўзбекистон ФИФА рейтингида олти поғонага юқорилади

ФИФАнинг июнь ойи учун янгиланган рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўрнини олти поғонага яхшилаб, 77-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритди
23 июнь 2022, 10:03

Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик атлетлар велотрек бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 8 та бронза медалини қўлга киритишди. Терма жамоа ҳисобидаги ягона олтин медалга рақибларини учта айланага ортга қолдирган Фарруҳ Бобошеров сазовор бўлди.

Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади
21 июнь 2022, 11:29

Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади

Денов ва Урганч дзюдо мактаблари, Миллий университетда алоҳида таълим йўналиши ҳамда Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади, мамлакатда жаҳон чемпионати ва бешта турнир ўтказилади — президент дзюдо спортини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади.

Шавкат Мирзиёев қўл жангини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади
20 июнь 2022, 19:09

Шавкат Мирзиёев қўл жангини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади

2023 йилдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида қўл жанги бўйича Хотира турнири, профессионал спортчилар ўртасида президент ва Амир Темур кубоги халқаро мусобақалари ўтказилади. Бундан ташқари, янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда қўл жанги бўйича маҳорат дарслари ўтилади.

«Ушбу мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўламиз» — Тимур Кападзе
20 июнь 2022, 11:39

«Ушбу мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўламиз» — Тимур Кападзе

Ўзбекистон олимпия жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тийиб тура олмади ва жамоаси фақат ғалаба учун майдонга тушганини айтди. Кападзенинг сўзларига кўра, жамоа бу мағлубиятдан кейин янада кучаяди ва Осиё чемпиони бўлишдек мақсадига эришади.

U23 Осиё кубоги финали. Ўзбекистонлик олимпиячилар Саудия Арабистонига мағлуб бўлди
19 июнь 2022, 20:08

U23 Осиё кубоги финали. Ўзбекистонлик олимпиячилар Саудия Арабистонига мағлуб бўлди

Ўзбекистон олимпия жамоаси футбол бўйича U23 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Миллий гвардия Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйини олдидан мухлисларни огоҳлантирди
19 июнь 2022, 11:09

Миллий гвардия Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйини олдидан мухлисларни огоҳлантирди

«Миллий» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони баҳсида жамоат тартибини бузган мухлислар учта модда билан жавогарликка тортилиши мумкин. Шунинг учун, ишқибозлардан «ҳакамларга, футболчиларга, жумладан, рақиб жамоага, техник ходимларга ҳурмат кўрсатиш зарурлиги» эслатиб ўтилди.

Уч кундан буён давом этаётган чипта можароси якун топдими? Ўзи нима шовқин?
19 июнь 2022, 10:43

Уч кундан буён давом этаётган чипта можароси якун топдими? Ўзи нима шовқин?

Ўзбекистон — Саудия Арабистони ёшлари ўртасидаги Осиё кубоги финалига қизиқиш мусобақа Ўзбекистонда ўтаётганини инобатга олганда анчагина юқори. Ташкилотчилик даражаси шунга мосми? Финал чипталари можароси ҳал бўлдими? Ўзи нима шовқин? «Газета.uz» воқеалар ривожини бир жойга тўплади.

«Миллий» стадиони атрофидаги кўчалар ярим кунга ёпилади
19 июнь 2022, 10:12

«Миллий» стадиони атрофидаги кўчалар ярим кунга ёпилади

Якшанба куни футбол бўйича U23 Осиё кубоги финал учрашуви ўтказилиши муносабати билан соат 12:00 дан 00:00 га қадар Тошкентдаги «Миллий» стадиони атрофидаги кўчалар автотранспорт воситалари учун ёпилади.

Ўзбекистонлик спортчилар оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 10 та медални қўлга киритди
18 июнь 2022, 12:06

Ўзбекистонлик спортчилар оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 10 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетлар Қудратбек Салимжонов, Нигора Сувонова, Диёрбек Эрматов ва Аброрбек Маъруфбеков ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини жами 10 та медаль билан якунлади.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ЖЧда тўртта медални қўлга киритди
17 июнь 2022, 10:17

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ЖЧда тўртта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчи Нигора Сувонова оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учта кумуш ҳамда Аброрбек Маъруфбеков битта бронза медалини қўлга киритди.

Осиё кубоги U23: Ўзбекистон Японияни енгиб, финалга чиқди
15 июнь 2022, 23:28

Осиё кубоги U23: Ўзбекистон Японияни енгиб, финалга чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпиячилари Японияни мағлуб этиб, U23 Осиё кубоги финалига йўл олди (видео, фото, статистика).

Превью. Ўзбекистон олимпиячилари Осиё кубоги ярим финалида Япония билан ўйнайди
15 июнь 2022, 18:29

Превью. Ўзбекистон олимпиячилари Осиё кубоги ярим финалида Япония билан ўйнайди

Чоршанба куни Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё кубоги ярим финалида Японияга қарши баҳс олиб боради. Жамоалар 2018 йилда ҳам тўқнаш келишган ва унда ўзбекистонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонганди. Бироқ бу сафар Япония U23 жамоаси беллашувга ўзгача ёндашув билан келмоқда.

Мухлислардан Ўзбекистон-Япония ўйинини томоша қилиш учун стадионга келмаслик сўралди
15 июнь 2022, 17:04

Мухлислардан Ўзбекистон-Япония ўйинини томоша қилиш учун стадионга келмаслик сўралди

ИИВ Ўзбекистон ва Япония ёшлар ТЖ ўртасидаги Осиё кубоги ярим финали учрашуви ўтадиган «Миллий» стадиони ОФК санкциялари туфайли маҳаллий мухлислар учун ёпилганини эслатиб ўтди. Мухлисларга ўйинни уйда томоша қилиш тавсия этилди. Стадион атрофидаги йўллар эса таъмирланиши сабабли вақтинча ёпилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг