Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг 1-кунида Ўзбекистон вакили Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик спортчига имкониятни бой берди. 48 кг вазнда Ҳалима Қурбонова туркиялик спортчини енгиб, иккинчи даврада Италия вакилига мағлуб бўлди.(Фото)
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими бўлиб ишлаб келган Рашид Талипов Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси раиси лавозимига сайланди.
«Локомотив» ПФК футболчиси Кахи Махарадзе ва эркин агент Евгений Кочнев 2 грузиялик билан келишиб, тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун ЎФА икки футболчини ўйинлардан 5 ва 3 йилга четлаштирди. Улар жарима ҳам тўлайди.
«Бунёдкор» футбол клуби президенти олиб борилаётган ишлар қониқарсиз, натижалар эса ачинарли аҳволда эканлиги сабаб Улуғбек Мирзаев ўрнига Азиз Ҳайдаровни директор этиб тайинлади. Иван Бошкович эса бош мураббий бўлди. Аввал бу лавозимда Виктор Карпенко ишлаган.
Велоспорт бўйича Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси жами 14 та — 3 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.
Сараевода бўлиб ўтган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Дзюдочилар жамоавий баҳсларда ҳам қатнашиб, ўз тарихида илк марта бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон бокс терма жамоасининг янги мураббийлар штабида энди федерация маслаҳатчиси, жамоа катта мураббийи, мураббий, тренер-физиотерапевти лавозимларида кубаликлар фаолият олиб боради. Тажрибали мураббий Раҳматжон Рўзиохунов эса мураббийлар штабидаги ишини давом эттириши маълум бўлди.
Вьетнамда бўлиб ўтаётган кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.
Ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқининг ҳакамлар комиссияси аъзоси бўлди. У Россия футболида ҳакамлар бўйича экспертлик қилади.
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказилган пара-таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда Эрондан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.
Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган аралаш жанг санъатлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлди.
18 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон термаси жами 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.
Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчиларга «олтин» учун 5 минг, «кумуш» учун 3 минг ва бронза медаль учун 2 минг доллар берилади. Спортчиларнинг мураббийларига эса мос равишда 2,5 минг, 1,5 минг ва 1000 доллардан топширилади.
Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та олтин, 6 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди. Ўйинларнинг навбатдаги кунида Оксана Чусовитина бошчилигидаги спорт гимнастикачилари кумуш медалга сазовор бўлди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Иван Соколов Chess.com сайти билан интервьюда гроссмейстерлик ва мураббийлик фаолияти, Ченнай Олимпиадасида ғолиб бўлган ёш ўзбек вундеркиндлари билан ишлаш тўғрисида ҳикоя қилди, ўзбек шахматчилари услубларига ўзига хос баҳо берди.
Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 10 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритди. Икки курашда 446 кг тош кўтарган оғир атлетикачи Акбар Жўраев ўйинларнинг мутлақ чемпионига айланди.
Ўзбекистон спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларида турли спорт йўналишларида яна 50 та медални — 19 та олтин, 14 та кумуш ва 17 та бронзани қўлга киритди. Оғир атлетикачилар Сарвар Зафаржонов ва Турсуной Жабборова энг яхши натижа кўрсатиб, мусобақанинг мутлақ чемпиони бўлди.
Эквадорда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида яна 14 та — 5 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари спортнинг турли йўналишларида яна 21 та — 5 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг