Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки, «Пахтакор»нинг 14 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиши, «Насаф»нинг ОФК Кубоги финалидаги мағлубияти — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Сербиядаги жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков ҳал қилувчи жангда франциялик Софиан Умияга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Терма жамоа мусобақани иккита медал билан якунлади.
Сербиядаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков тўғридан-тўғри финалга чиқди. Ярим финалда у Дониёл Шоҳбахшга қарши рингга чиқиши керак эди, бироқ жиддий жароҳати сабабли эронлик спортчи турнирни тарк этди.
Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги икки кунида Ўзбекистондан саккиз вакил иштирок этди. Улардан етти нафари рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди, Шахобиддин Зоиров турнирнинг 1/8 финалида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.
Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. Яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
2018−2020 йилларда жами 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёздан фойдаланиб, ОТМларга ўқишга кирган. Бош прокуратура ўрганишларига кўра, имтиёздан фойдаланувчилар сонини сунъий ошириш мақсадида айрим спорт мусобақаларининг сони орттирилган. Туризм ва спорт вазирлиги бунда асосий айбдор мусобақа бош ҳакамлари эканлигини таъкидлаб, улар спорт федерациялари томонидан белгиланишини қайд этди.
«Насаф» Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида «Сўғдиёна» меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйин якунида қаршиликлар сардори Умар Эшмуродов мезбонлар ҳужумчисининг бошига зарба бергани оммавий муштлашув ва ҳар икки жамоа футболчилари иштирокида тартибсизликларга сабаб бўлган.
Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунида Ўзбекистондан тўрт нафар боксчи баҳс олиб борди. Шахобиддин Зоиров, Мадияр Саидраҳимов ва Абдумалик Халақов ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олди. Амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Қозоғистон вакилига имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.
Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Лазизбек Муллажонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибларини ишончли мағлубиятга учратган бўлса, Миразизбек Мирзахалилов турнирни тарк этди.
Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Абдуллаев Белградда жаҳон чемпионатидаги биринчи баҳсида нокаутга учраб, мағлуб бўлди. У иккинчи раунд якунида белгиялик спортчи Виктор Шелстраетенинг ўнг қўл зарбасини ўтказиб юборди ва бирданига оёққа тура олмади.
Светлана Кузнецова 22 йил давомида бухоролик афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитинага устозлик қилган. Спортчи ушбу мураббий қўл остида 1992 йилги Олимпиада олтин медалини қўлга киритган. Светлана Кузнецова «Газета.uz»га берган интервьюсида афсонавий спортчининг даҳолиги ва ўзига хослиги нимада эканлиги ҳамда янги олимпиада ғалабаларини қўлга киритишга Ўзбекистонга нималар тўсқинлик қилаётганлиги тўғрисида гапириб берди.
Оксана Чусовитина спорт таълими фаолияти билан шуғулланиш учун «Chusa sport team» МЧЖни рўйхатдан ўтказди. Август ойида Шавкат Мирзиёев Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчилари билан учрашувида Чусовитина спорт маҳорати мактабини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун барча зарур шароитлар яратишга топшириқ берилган эди.
Ўзбекистонлик дзюдовчи Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди. Яна икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) аввалги ўрнига нисбатан бир поғона пастлаб, 4-ўринни, Сардор Нуриллаев (-66 кг) ҳам бир поғонага пастлаб, 6-ўринни эгаллаб турибди.
Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов терма жамоага қайтиши, Ўзбекистон U-14 чемпионати якунлари, Жалолиддин Машариповнинг дубли — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия ва Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Малайзия термасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси, Иорданияга 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Сербияда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Якуний рўйхатда профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор.
Токиодаги Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби, дзюдочи Давлат Бобоновнинг мураббийи Ўктам Раҳмонов «Газета.uz»га берган интервьюсида нега жуда эрта мураббий бўлганлиги, спортчилар амал қилиши керак бўлган қоидалар ҳамда қандай шогирдни орзу қилиши ҳақида гапириб берди.
Шаҳар спорт билан шуғулланиш ва дўстлар билан вақтичоғлик қилиш учун энг яхши жой. Аҳолининг фаоллиги жойларни ўзгартиради ва уларга ҳаёт бағишлайди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин тошкентликлар қандай қилиб кўча-кўйда дам олиб, машғулот ўтказаётганини кузатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Малайзия билан ўйини, Бекободда янги футбол академиянинг очилиши, шорт-трекчиларнинг Москвадаги мусобақада ғолиб бўлиши — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг