Спорт

Тўрт нафар паралимпиячи допинг сабабли мусобақалардан четлаштирилди
17 март 2020, 14:05

Тўрт нафар паралимпиячи допинг сабабли мусобақалардан четлаштирилди

Паралимпиячилардан Исмира Исломова, Шаҳзода Мамадалиева, Муслима Нуриддинова ва Камолахон Абдуллаева допинг сабабли тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилди.

Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш тўхтатилди
9 март 2020, 16:53

Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш тўхтатилди

Спорт вазирлиги коронавирус мамлакатга киришининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда халқаро спорт мусобақалар ўтказилишини тўхтатди. «Наврўз» марафони чет эллик иштирокчиларсиз ўтказилиши мумкин.

Коронавирус туфайли Олимпиада ўйинлари бекор қилиниши мумкин
26 февраль 2020, 12:25

Коронавирус туфайли Олимпиада ўйинлари бекор қилиниши мумкин

Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари коронавирус туфайли бекор қилиниши мумкин. Ташкилий қўмита мусобақа давомида вирус бўйича хавфсизликни кафолатлай олмаса, ХОҚ Олимпиадани бекор қилади.

Дзюдочилар Германияда ўтказилган Катта дубулға турнирининг иккита медалини қўлга киритди
24 февраль 2020, 11:12

Дзюдочилар Германияда ўтказилган Катта дубулға турнирининг иккита медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочилар Муҳаммадкарим Хуррамов ва Давлат Бобонов Германияда ўтказилган Катта дубулға турнирида биринчи маротаба олтин медалларни қўлга киритишди.

Кураш: Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли олимпия лицензиясидан маҳрум этилди
20 февраль 2020, 15:26

Кураш: Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли олимпия лицензиясидан маҳрум этилди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020 лицензиясидан маҳрум бўлди.

Спорт вазирлиги бюджет пулига қарам бўлмасликка интилмоқда
14 февраль 2020, 15:52

Спорт вазирлиги бюджет пулига қарам бўлмасликка интилмоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги оммавий спортни халқ орасида кенг тарғиб қилиш бўйича режаларини маълум қилди. Вазир ўринбосари Нодир Муродов режадаги ишлар учун давлат бюджетидан пул ажратиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Аммо вазирлик бюджет маблағига қарам бўлиб қолмасликка интилади.

Ойбек Қосимов Миллий олимпия қўмитаси бош котиби этиб сайланди
12 февраль 2020, 11:37

Ойбек Қосимов Миллий олимпия қўмитаси бош котиби этиб сайланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган Ойбек Қосимов МОҚ бош котиби этиб сайланди.

Дзюдочилар Францияда ўтказилган «Катта дубулға» турнирида иккита медални қўлга киритди
10 февраль 2020, 11:42

Дзюдочилар Францияда ўтказилган «Катта дубулға» турнирида иккита медални қўлга киритди

Париждаги «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар Шарофиддин Болтабоев ва Ҳикматиллоҳ Тўраев кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти ўзгарди
9 февраль 2020, 11:00

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти ўзгарди

Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Элбек Шукуров вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Тошкентда Халқаро қиличбозлик академияси очилади
5 февраль 2020, 14:11

Тошкентда Халқаро қиличбозлик академияси очилади

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида Халқаро қиличбозлик академияси очилади.

«Ўзкўргазмасавдо» биноси базасида замонавий муз саройи ташкил этилади
5 февраль 2020, 11:47

«Ўзкўргазмасавдо» биноси базасида замонавий муз саройи ташкил этилади

«Ўзкўргазмасавдо» биноси базасида қишки спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган муз саройи ташкил этилади. Вилоятларда ҳам енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қуриш режалаштирилмоқда.

Ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди
4 февраль 2020, 20:30

Ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

Азамат Абдураимов Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқди.

Президент боксчи Муроджон Аҳмадалиевга квартира ва автомашина совға қилди
3 февраль 2020, 18:41

Президент боксчи Муроджон Аҳмадалиевга квартира ва автомашина совға қилди

WBA ва IBF бўйича жаҳон чемпиони боксчи Муроджон Аҳмадалиевга президент совғалари — Тошкентдан уч хонали квартира ва Tracker автомобили топширилди.

Муроджон Аҳмадалиев икки йўналишда жаҳон чемпиони бўлди
31 январь 2020, 09:52

Муроджон Аҳмадалиев икки йўналишда жаҳон чемпиони бўлди

WBA ва IBF йўналишлари чемпионлиги учун ўтказилган жангда Муроджон Аҳмадалиев америкалик Даниэль Романни очколар ҳисобига мағлуб этди.

Баскетболчи Кобе Брайант вертолёт қулаши оқибатида вафот этди
27 январь 2020, 09:34

Баскетболчи Кобе Брайант вертолёт қулаши оқибатида вафот этди

Беш карра МБА чемпиони, америкалик баскетболчи Кобе Брайант Калифорнияда вертолёт қулаши оқибатида вафот этди. У 41 ёшда эди.

Ухандаги бокс мусобақаси бошқа муддатга кўчирилди
24 январь 2020, 15:57

Ухандаги бокс мусобақаси бошқа муддатга кўчирилди

Бокс бўйича Олимпиада лицензиясини берувчи мусобақа хавфли вирус тарқалиши туфайли Хитойдан бошқа мамлакатда ўтказилиши мумкин. Турнир мартга кўчирилди.

Расман: Бокс бўйича Хитойда ўтадиган Токио-2020 лицензион турнири бекор қилинди
23 январь 2020, 12:52

Расман: Бокс бўйича Хитойда ўтадиган Токио-2020 лицензион турнири бекор қилинди

3−14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания қитъалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ҳаёт учун хавфли корона-вируснинг тарқалиши сабаб бекор қилинди.

Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди
22 январь 2020, 17:29

Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди

Таиландда ўтказилаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яримфинал доирасида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди. Энди учинчи ўрин учун баҳсда қатнашиб, олимпиада йўлланма олиш имкони бор.

Жамшид Искандеров фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради
22 январь 2020, 14:57

Жамшид Искандеров фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради

«Локомотив»нинг собиқ ўйинчиси Жамшид Искандеров фаолиятини K-League'да — Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» клубида давом эттиради.

Тожикистон клубига ютқазган «Локомотив» ОЧЛни тарк этди
21 январь 2020, 17:53

Тожикистон клубига ютқазган «Локомотив» ОЧЛни тарк этди

Тошкентнинг «Локомотив» ОЧЛ плей-офф ўйинида ўз уйида Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига ютқазиб қўйган ҳолда мусобақани тарк этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг