Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади, ҳудудий ассоциацияларига вилоят ҳокимлари раҳбар бўлади. Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш марказига Хорватия, Япония давлатидан мутахассислар жалб қилинади. Ҳомийлик қилган фуқароларга хорижий турнирларда иштирок этиш имкони берилади.
Буюк Британия бокс федерацияси май ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди. Бундай қарорга Россия ва Беларусь спортчиларининг ўз мамлакат байроқлари остида мусобақада қатнашиши сабаб бўлган.
Таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақасида ўзбекистонлик таэквондочилар 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Токио олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ва Жасур Жайсунов турнир ғолибига айланди. Светлана Осиповада эса бронза медали бор.
Болгарияда ўтган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг 2-босқичида Тахмина Икромова 1 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. У Грецияда ўтган 1-босқичда кумуш медални олганди. Мусобақанинг 3-босқичи Тошкентда бўлади.
Хитойнинг Чунцин шаҳрида аёллар шахмати бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ўзбекистонликлар эркаклар терма жамоаси ўйинларини диққат билан кузатади, аёллар жамоаси эса сояда қолиб кетмоқда. Аёллар шахматининг хусусиятлари ва ўзбек шахматчи қизлари ҳақида мураббий Георгий Шванов ҳикоя қилади.
ФИФА Индонезияни U-20 жаҳон чемпионати мезбонлигидан четлатишга қарор қилди. Мамлакат аҳолиси Исроил терма жамоасининг турнирда қатнашишига рухсат бермасликни талаб қилган. 31 мартга белгиланган қуръа ташлаш маросими ҳам сурилган. Турнирга қайси давлат мезбонлик қилиши ҳозирча номаълум.
АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган «Энг илғор жангчи-2023» мусобақасида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари — Турсунов Анвар ва Азамат Кенжаев ғолиб бўлди. Улар оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, жисмоний тайёргарлик синовлари, артиллерия оловини бошқариш, иншо ёзиш каби шартлардан ўтган.
Бокс бўйича Ҳиндистонда ўтган ЖЧда ўзбекистонлик Навбаҳор Ҳамидова чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга ютқазиб қўйганди. Бироқ ярим финалчи Хелиф генетик ҳолати сабабли ўйиндан дисквалификация қилинди. Натижада бронза медали ўзбекистонлик спортчига насиб этди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Тбилисида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Осиё футбол конфедерациясининг юридик қўмитаси раисига Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ўринбосар бўлди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ҳакамлар қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланди.
U-20 Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчи ва мураббийларига «Президент совғаси» ёзуви туширилган Gentra автомобиллари топширилди.
Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди.
U-20 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон терма жамоаси Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.
ЕЧЛнинг ¼ финал баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, чорак финалда «Манчестер Сити» — «Бавария», «Реал Мадрид» — «Челси», «Милан» — «Наполи», «Интер» — «Бенфика» клублари ярим финал учун баҳслашади.
U-20 Осиё кубогининг ярим финалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги учрашув пенальтилар сериясигача давом этди. Якунда 3:1 ҳисоб билан Ўзбекистон футбол терма жамоаси финалга йўл олди.
Футбол бўйича Россия терма жамоаси июнь ойида Тошкент ва Бишкекда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциацияси турнирида иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистонлик велопойгачи Янина Кускова Италияда ўтказилган велошоссе бўйича кўпкунлик пойгада кумуш медалга эга чиқди. Спортчи, шунингдек, мусобақанинг «Энг яхши ёш пойгачиси» деб топилди.
Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси футболчилари австралиялик рақибларини мағлуб этиб, Осиё кубоги ярим финалига йўл олди. Қолаверса, терма жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
47 ёшли атлет Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг 3-босқичида кумуш медалга эга чиқди. Бунгача ўтган 2 босқичда у 2 та бронза медалига сазовор бўлганди.
Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси жами 16 та — 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг