Спорт

Ўзбекистон дзюдочилари «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақада 4 та медаль қўлга киритди
7 ноябрь 2022, 11:48

Ўзбекистон дзюдочилари «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақада 4 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочилар Бокудаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда тўртта медаль — 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Футбол: Ўзбекистон илк бор Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
6 ноябрь 2022, 10:22

Футбол: Ўзбекистон илк бор Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА ва УЕФА шафелигидаги барча турнирлардан четлаштирилган Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси билан ҳам учрашади.

ЖЧ-2022: даҳолар иштирокидаги парадокслар
5 ноябрь 2022, 20:00

ЖЧ-2022: даҳолар иштирокидаги парадокслар

«Газета.uz» жаҳон чемпионати бошланишига ҳафта-кунларни санашда давом этмоқда. Сизга «C» гуруҳини таништирамиз: Мексика плей-офф йўлланмасини имкон қадар тезроқ қўлга киритишга, Аргентина футбол мамлакати номини оқлашга, Польша ва Саудия Арабистони эса уларга таслим бўлмасликка ҳаракат қилади.

ЖЧ-2022: Фақат соф прагматизм, ҳеч қандай сиёсат йўқ
3 ноябрь 2022, 13:30

ЖЧ-2022: Фақат соф прагматизм, ҳеч қандай сиёсат йўқ

«Газета.uz» футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланишига ҳафталар, кунларни санашда давом этмоқда. «Б» гуруҳи билан таништирсак: Эрон ва АҚШ плей-офф йўлланмаси учун курашади, Уэльс терма жамоаси 64 йиллик танаффусдан сўнг қайтмоқда, Англия эса мухлисларни зериктирмасликка ҳаракат қилади.

ЖЧ-2022: Меҳмонлар учун яхши, Доҳа учун ундан-да яхши
2 ноябрь 2022, 09:00

ЖЧ-2022: Меҳмонлар учун яхши, Доҳа учун ундан-да яхши

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига 18 кун қолди. «Газета.uz» ҳар тўрт йилда бир бор ўтказиладиган асосий футбол тадбири иштирокчилари билан таништиришни бошлайди.

«Насаф» 2022 йилги Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди
30 октябр 2022, 22:46

«Насаф» 2022 йилги Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди

«Насаф» уч карра Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди ва бу кўрсаткич бўйича «Навбаҳор» билан тенглашиб олди. Ушбу жамоалар айни вақтда Ўзбекистон Суперлигасида ҳам чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бўлиб турибди.

Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧда учинчи ўрин учун Карлсен билан ўйнайди
30 октябр 2022, 19:20

Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧда учинчи ўрин учун Карлсен билан ўйнайди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалида америкалик Хикару Накамурага имкониятни бой берди. Эндиликда ўзбекистонлик шахматчи турнирда учинчи ўрин учун Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради.

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧ ярим финалига чиқди
28 октябр 2022, 20:31

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧ ярим финалига чиқди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Фишер тасодифий шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. У исландиялик гроссмейстерни 4:0 ҳисобида, жаҳон чемпионлигига номзодни эса икки марта мағлуб этди.

Ўзбекистон термаси илк бор ўқ отиш спорти бўйича ЖЧда кумуш медалини қўлга киритди
26 октябр 2022, 18:09

Ўзбекистон термаси илк бор ўқ отиш спорти бўйича ЖЧда кумуш медалини қўлга киритди

Қоҳирада (Миср) бўлиб ўтган ўқ отиш спорти бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 10 метрдан пневматик тўппончадан отиш бўйича жамоавий баҳсларда кумуш медални қўлга киритди.

«ЖЧ-2022`да ишлаш таклифи тушганда, берадиган ойлигига ҳам қарамадим» — Алишер Никимбаев
26 октябр 2022, 13:00

«ЖЧ-2022`да ишлаш таклифи тушганда, берадиган ойлигига ҳам қарамадим» — Алишер Никимбаев

Алишер Никимбаев — Қатар футбол ассоциацияси ва Осиё футбол конфедерациясида техник эксперт. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида у 20 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022`га тайёргарлик жараёнлари, қолаверса, ўзбек футболи муаммолари ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Фишер шахмати бўйича ЖЧда Нодирбек Абдусатторов Ян Непомняший ва Уэсли Сони мағлуб этди
26 октябр 2022, 11:17

Фишер шахмати бўйича ЖЧда Нодирбек Абдусатторов Ян Непомняший ва Уэсли Сони мағлуб этди

Шахмат бўйича «World Fischer Random Chess Championship» жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов россиялик Ян Непомняший ва америкалик Уэсли Сони мағлуб этди. Унинг кейинги рақиби исландиялик Стейн Гретарссон бўлади.

Маҳмуд Муродов UFC`да иккинчи бор мағлубиятга учради
22 октябр 2022, 23:34

Маҳмуд Муродов UFC`да иккинчи бор мағлубиятга учради

Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов UFC 280 мусобақасида бразилиялик Кайо Борральодан мағлубиятга учради. Бу унинг UFC`даги иккинчи мағлубияти бўлди.

Ўзбекистонлик ёш атлетлар терма жамоаси Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллади
17 октябр 2022, 11:00

Ўзбекистонлик ёш атлетлар терма жамоаси Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Қувайтда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир ўзбекистонлик 3 та медални қўлга киритди
15 октябр 2022, 21:51

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир ўзбекистонлик 3 та медални қўлга киритди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида -102 кг вазн тоифасида қатнашган ўзбекистонлик Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалини қўлга киритди. Аввалроқ Адҳамжон Эргашев терма жамоа ҳисобига 3 та олтин медаль келтирганди.

Ўзбекистонлик атлетлар Осиё чемпионатида яна 2 олтин медални қўлга киритди
15 октябр 2022, 14:18

Ўзбекистонлик атлетлар Осиё чемпионатида яна 2 олтин медални қўлга киритди

Қувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кўпкураш баҳсларида Нодир Норбоев, баландликка сакраш дастурида Барнохон Сайфуллаева олтин медаль олди. Аввалроқ, 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакраш баҳсида олтин медалга эга чиққанди.

Шарифа Давронова енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль олди
14 октябр 2022, 14:54

Шарифа Давронова енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль олди

Қувайтда ўтказилган енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакрашда 6,06 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.

Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди
11 октябр 2022, 18:52

Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев Баҳрайндаги Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди.

Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11 октябр 2022, 18:31

Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Humo Arena`да ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатиниг 6 кунида -100 кг вазн тоифасидаги беллашувда Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Шу билан Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медал ёзиб қўйилди. Шавкат Мирзиёев спортчини ғалаба билан табриклади.

«Президент томоша қилиб ўтирганидан кейин ютқазишга ҳаққим йўқ эди». Давлат Бобонов финалдаги ғалабаси ҳақида
10 октябр 2022, 22:16

«Президент томоша қилиб ўтирганидан кейин ютқазишга ҳаққим йўқ эди». Давлат Бобонов финалдаги ғалабаси ҳақида

Дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг -90 кг вазн тоифасида ғолиб бўлган Давлат Бобоновга олтин медални Шавкат Мирзиёевнинг ўзи тақиб қўйди. «Президент томоша қилиб ўтирганидан кейин ютқазишга ҳаққим йўқ эди», — деди Бобонов. «Газета.uz» финал учрашувидан фоторепортаж тайёрлади.

Ўзбекистон ампутантлар ўртасида футбол бўйича Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди
10 октябр 2022, 05:33

Ўзбекистон ампутантлар ўртасида футбол бўйича Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди

Ампутантлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гаити жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон кубогида учинчи ўринни эгаллади. Бу терма жамоанинг турнир тарихидаги еттинчи медалидир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг