Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиққанидан сўнг унинг ўрнига Вадим Абрамов тайинланди.
ЎФА ҳамда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилди. Купер бир йил давомида бош мураббий бўлиб ишлади.
Бокс бўйича жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов Ўзбекистон делегациясига учинчи олтин медални олиб келди. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Дилшод Рўзметов Ўзбекистон делегациясига дастлабки кумуш медални олиб келди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Миразизбек Мирзахалилов Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални олиб келди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Шаҳобиддин Зоиров олтин медаль эгасига айланди.
19 ёшгача ўйинчилар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати илк бор Ўзбекистонда ўтказилади.
Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалида Шаҳобиддин Зоиров 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
21 декабрь куни Тошкентда катта ММА кечаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўққизинчи кун беллашувларига кўра, ўзбекистонлик беш нафар боксчи иштирокини давом эттирмоқда.
UFC билан шартнома тузган Маҳмуд Муродов Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night 160 турнирида дебют қилади.
Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.
ММА бўйича -84 кг вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган Маҳмуд Муродов мазкур спорт турининг энг нуфузли йўналиши саналган UFC билан шартнома имзолади.
Парасузувчилар Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов ва Фирдавс Мусабеков Токиодаги Паралимпиада-2020 йўлланмасини қўлга киритди.
Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон ЎФА таклифи билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев Нью-Йоркда колумбиялик Уилнер Сотони техник нокаутга учратди.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда Осиё Кубогида еттита медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Тошкентнинг «Ҳумо» жамоаси Олий хоккей лигаси чемпионатидаги дебют учрашувида Россиянинг «Рязань» клубини мағлубиятга учратди.
Профессионал боксда рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь куни колумбиялик Вилнер Сотога қарши жанг қилади.
Украиналик триатлет Виктор Земцев триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг