ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластинга имкониятни бой берган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон футболчилари 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг биринчи учрашувида фаластинлик рақибларига имкониятни бой берди. Миллий терма жамоа илк бор Фаластиндан мағлубиятга учради.
Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов августда Россия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Велопойгачи Ольга Забелинская Берлиндаги Europakriterium der Bahnfahrer турнирида учта медални қўлга киритди.
«Агар ижобий натижага эришилса, сиз тарихда қоласиз, мухлисларимизнинг орзуси ушалади». Футбол ассоциацияси президенти, ДХХ раиси Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат билан чиқди.
Россиялик мураббий Андрей Канчельскис икки ойлик танаффусдан сўнг «Навбаҳор» бош мураббийи этиб тайинланди. У Деян Журжевичнинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон волейболчилари Марказий ва Жанубий Осиё чемпионати финалида Қирғизистон жамоасига мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритди.
«Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига қарашли картадромда картинг бўйича Ўзбекистон Кубоги финал мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик рақиби Дарли Пересни 30 сония ичида мағлубиятга учратди (+видео).
Мўйноқ тумани марказида 18×36 ўлчамдаги замонавий спорт зали ҳамда 25×11 ўлчамдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди.
Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторхон Тошхўжаев ташкилотга янги раҳбар этиб сайланди.
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов Анаҳаймдаги UFC 241 турнирида промоушен президенти Дана Уайт билан кўришди.
Миллий олимпия қўмитасида бокс федерациясининг Токио олимпиадасига ва Екатеринбургда ўтказиладиган жаҳон чемпионатмга тайёргарлиги юзасидан ҳисобот-конференцияси бўлиб ўтди.
Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Александр Хацкевич билан унинг мураббийлар штабида ишлаган ўзбекистонлик Максим Шацких ҳам ишдан бўшатилди.
Тошкентда 1979 йилдаги авиаҳалокатда вафот этган «Пахтакор» футболчилари хотираси ёдга олинди. Фожиа юз берганига 40 йил бўлди. Тошкентда «Пахтакор-79» кўчаси пайдо бўлди.
Тошкентдаги «Универсал» спорт саройида ўтказилаётан таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Зафарбек Каримов олтин медаль соҳиби бўлди.
Кувайтда ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалга эга чиқди.
Доғистонда ўтказилган «Магомед-Салам Умаханов» халқаро хотира турнирида ўзбекистонлик боксчилар иккита олтин, учта кумуш ва учта бронза медали соҳиби бўлди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилди. Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз вазнида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг